Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш


фоидаланиш самарадорлигини ошириш муаммолари



Download 0,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/56
Sana20.03.2022
Hajmi0,75 Mb.
#502025
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   56
Bog'liq
izhtimoij ekologiya

фоидаланиш самарадорлигини ошириш муаммолари. 
Хозирги даврда экологик муаммоларни хал этишда фан ва техникадан фоидаланиш 
Марказий Осиѐ минтакасида ҳам муайян даражада ривож топди. 
Республикамизнинг илмий марказлари томонидан саноат ишлаб чикариши, қишлоқ 
ва коммунал хужалиги доираларида табиатдан окилона фоидаланиш ва атроф-мухитни 
мухофазалаш буйича энг муҳим муаммоларни хал этишнинг хар хил вариантлари ишлаб 
чиқилди. Бунда республикадаги илмий-техникавий ва табиий-иктисодий куч-кудратнинг 
реал имкониятлари ҳисобга олинди. 
Республика ишлаб чикарувчи кучларини урганиш Кенгаши томонидан атроф-муҳит 
ифлосланишининг ижтимоий-иктисодий оқибатлари ва уларни пасайтириш чораларини 
аникланди, табиатни мухофаза қилиш йулларини амалга ошириш учун сарфланадиган 
капитал маблағларга булган эхтиѐжлар ҳисоб-китоб қилинди, атмосфера хавосини 
булғаш натижасида етказилган иктисодий зарарни аникдаш буйича минтакавий-услубий 
тавсиялар ишлаб чиқилди, минтақавий хужалик ҳисоби шароитларида табиий 
бойликларга нисбатан хусусий мулкчилик муносабатлари, табиий бойликлар ва атроф-
муҳитдан окилона фоидаланиш ишида корхоналар, ташкилотлар ва алоҳида 
фуқароларнинг ҳуқуқлари ва масъулиятлари масалалари куриб чиқилди. 
Республикамиз Фанлар академияси Тупроқшунослик ва агрокимѐ институтида 
ювилиб кетган тупроклар ҳосилдорлигини ошириш ва уларни емирилишдан муҳофаза 
килишга каратилган тадбирлар мажмуи ишлаб чикилди. Тупроқшунослик ва агрокимѐ 
институти билан бир катоғда бу соҳада Республика Фанлар академиясининг 
Қорақалпаристон булими илмий муассасалари ва Ўрта Осиѐ урмон хужалиги илмий-
тадқиқот институти ҳам муайян ишлар олиб борди. Узбекистон ғарбидаги тупроқ ва 
тупроқ қопламаси эволюциясини мажмуий урганиш амалга оширилди, туз 
тупланишининг асосий қонуниятлари аникланди, Орол денгизи куриган тубини 
фотомелиорациялаш усуллари ишлаб чиқилмокда. 
Амалда экологиянинг барча муаммолари бевосита ѐки билвосита Оролга дахлдордир ва 
уларни бутун Орол денгизи ҳавзаси буйича мажмуий равишда кдраб чиқиш зарур. Бу 
хавзага Марказий Осиѐ республикалари ва
ҚОЗОFИCTOH
худудлари, шунингдек 
Афгонистон ҳудудининг бир кисми киради. 
Экологик муаммоларни ҳал этишда фан ва техникадан фойдаланиш самарадорлиги 


63 
куп жихатдан атроф-муҳитни муҳофаза қилишга ѐндашишнинг бир бутунлигига 
БОҒЛИҚ
.
Бундай ѐндашиш давлат миқѐсидаги фан-техника дастурларини ишлаб чиқиш 
вазифасини кундаланг килиб қуяди. Уларни амалга ошириш, табиатдан фойдаланишни 
қулайлаштириш учун қуйидаги талабларни бажариш лозим. 

тезлиги юкори, экологик жиҳатдан тоза транспорт; 

экологик жихатдан тоза энергетика; 

металлургия ва кимѐвий бойликларни тежовчи, экологик жихатдан тоза 
жараѐнлар; 

истиқболли материаллар ва бошқалар. 
Экологик муаммолар буйича Давлат фан-техника дастури ишлаб чиқилган булиб, у 
турт йуналишни ўз ичига олади: 

табиатдан самарали фойдаланишнинг иқтисодий ва хукукий асослари; 

экологик меъѐрлаштириш; 

табиатни мухрфаза этиш ва табиий бойликлардан фойдаланишни муҳофаза 
қилиш тизими ва уни такомиллаштириш; 

атроф-мухитни муҳофазалаш ва табиий бойликлардан оқилона фойдаланишни 
илмий-техникавий жиҳатдан таъминлаш. 

Download 0,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish