Экология олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 19,05 Mb.
bet74/75
Sana08.06.2022
Hajmi19,05 Mb.
#643282
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   75
Bog'liq
Экология Х Т Турсунов, Т У Рахимова

ЭКОЛОГИК АТАМАЛАР ЛУ/АТИ


Автотроф – организмларнинг фотосинтез ёки хемосинтез йўллари билан ҳаво ва тупроқдаги анорганик моддалардан фойдаланиб озиқланиши.
Антропоген таъсир – инсоннинг хўжалик фаолияти натижасида табиат ва унинг ресурсларига кўрсатадиган таъсири
Аутэкология – экологиянинг айрим турларнинг ташқи муҳит шароитига мослашишини ўрганадиган бўлими
Биоген моддалар – тирик организмларнинг яшаши учун зарур бўлган ва уларнинг хаёти фаолияти натижасида синтезланадиган моддалар
Биогеоценоз – 1. Ер юзаси маълум ҳудудидаги бир ҳил табиат элементларининг йиғиндиси; 2. муайян тупроқ шароитида ўсимликлар, ҳайвонлар ва замбуруғлар ҳамда айрим содда ҳайвонлардан ташкил топган микроорганизмларнинг биргаликда яшаши
Биологик маҳсулдорлик – экосистемаларнинг ҳаёт фаолияти натижаси ҳисобланиб, маълум вақт оралиғида экосистемадаги организмлар томонидан тўпланган органик моддалар
Биологик хилма-хиллик – турларнинг хилма-хиллиги, генетик хилма-хиллик, экосистемалар хилма-хиллиги.
Биомасса – тирик организмларнинг маълум майдон бирлигига тўғри келувчи оғирлик ёки энергия бирликларида ифодаланган умумий вазни
Биосфера – ҳозирги даврда яшаб, фаоллик кўрсатиб турган организмлар тарқалган қобиқ
Биота – флора(ўсимлик турлари) ва фауна(ҳайвон турлари)нинг йиғиндиси
Биотоп – нисбатан бир хил абиотик муҳит билан тавсифланувчи биоценоз эгаллаган майдон
Биотик алоқалар – биоценоздаги организмларнинг турли шакллардаги ўзаро муносабатлари.
Гетеротроф - тайёр органик моддалар ҳисобига ҳаёт кечирувчи организмлар, уларга барча ҳайвонлар, текинхўр ўсимлик турлари, замбуруғлар ҳамда кўпчилик микроорганизмлар киради.
Генофонд – маълум гуруҳдаги индивидларнинг (популяциялар, популяциялар гуруҳи ёки турнинг) барча генлари йиғиндиси
Генотип – организмнинг барча генлари йиғиндиси
Гомойотерм – ташқи муҳит ҳароратига боғлиқ бўлмаган ҳолда тана харорати доимий бўлган (иссиқ қонли) ҳайвонлар
Канцерогенлар – ҳавфли ўсмалар келиб чиқишига сабабчи бўладиган моддалар ёки физик омиллар
Консументлар – фотосинтез ёки хемосинтез йўли билан тўпланган тайёр органик моддаларни истеъмол қилувчи организмлар йиғиндиси
Коэволюция - табиат ва жамиятнинг бир-бирига мос, ўзаро мутаносиб ривожланиши
Литосфера – Ернинг устки «қаттиқ» қобиғи
Мониторинг – атроф-муҳит ҳолатининг кузатиш, баҳолаш ва олдиндан башорат қилиш тизими
Мутаген – мутацияни келтириб чиқарувчи ҳар қандай омил
Ноосфера – «ақл қобиғи», биосфера тараққиётининг юқори босқичи
Озуқа занжири – бири иккинчисига озуқа бўладиган организмларнинг кетма - кет келадиган занжир
Продуцентлар – анорганик моддалардан органик моддалар яратувчи автотроф организмлар
Популяция – бир турга мансуб бўлган индивидлар йиғиндиси ҳисобланиб, умумий генофондга эга, муайян шароитда ва майдонда тарқалган бўлади.
Редуцентлар – ҳаёт фаолияти давомида (бактериялар, замбуруғлар) органик қолдиқларни анорганик моддаларга парчаловчи организмлар
Руҳсат этиладиган миқдор-РЭМ(ПДК) - одамларнинг соғлиғи ва ҳаётига зиён етказмайдиган зарарли модда миқдори кўрсаткичи
Синэкология – экологиянинг ҳамжамоалар тузилиши, энергетикаси, динамикаси, шакилланиши, ташқи муҳит билан ўзаро алоқаси кабиларни ўрганадиган бўлими
Сукцессия –муайян ҳудудлардаги биоценозларнинг табиий омиллар ёки инсон таъсирида кетма-кет алмашиниши
Табиий ресурслар – жамиятнинг моддий, илмий-маънавий эхтиёжларини қондириш учун ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган ёки фойдаланиш мумкин бўлган табиий объектлар, жараёнлар
Трофик алоқа – бир турнинг иккинчи тур билан озиқланишидаги муносабат
Тупроқ эрозияси – тупроқнинг табиий ёки инсон хўжалик фаолияти натижасида емирилиш жараёни. Табиий эрозия одатда жуда секин боради ва хавфли эмас. У сув ва шамол эрозияларига ажратилади
Фотосинтез – ёруғлик энергияси ёрдамида органик моддалар синтезини амалга оширувчи оксидланиш-қайтарилиш реакцияси
Экологик императив- табиат қонунларига бўйсуниш талаби
Экологик инқироз- экологик система, табиат комплексидаги мувозанат холатининг қайта тикласа бўладиган ўзгаришлар
Экологик омил – тирик организмнинг мослашиш характерига жавоб берадиган ташқи муҳитнинг ҳар қандай элементи. Унинг абиотик, биотик ва антропоген турлари ажратилади
Экосистема – организмлар ва уларнинг яшаш муҳитидан иборат табиий ёки сунъий антропоген мажмуи; ундаги тирик ва ўлик экологик таркибий қисмлар бир- бирлари билан чамбарчас боғланган
Ўлик модда – В.И.Вернадский таълимоти бўйича, унинг ҳосил бўлиш жараёнда тирик модда иштирок этмайди.



Download 19,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish