8-жадвал
Ўзбекистондаги алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудлар
№
|
Номи
|
Ташкил этилган
йили
|
Майдони
Км2
|
Ихтисослашуви
|
Вилоят
|
|
қўриқхоналар
|
|
|
|
|
1.
|
Зомин
|
1926
|
268,4
|
Тоғ-арча
қўриқхонаси
|
Жиззах
|
2.
|
Чотқол биосфера қўриқхонаси
|
1947
|
451,6
|
Тоғ-арча
қўриқхонаси
|
Тошкент вилояти
|
3.
|
Бадай-тўқай
|
1971
|
64,6
|
қайир-тўқай
қўриқхонаси
|
қорақалпоғистон
|
4.
|
қизилқум
|
1971
|
101,4
|
қумли –тўқай
қўриқхонаси
|
Хоразм, Бухоро
|
5.
|
Зарафшон
|
1971
|
23,5
|
қайир-тўқай
қўриқхонаси
|
Самарқанд
|
6.
|
Китоб
|
1978
|
53,7
|
Геологик қўриқхона
|
қашқадарё
|
7.
|
Нурота
|
1975
|
177,5
|
Тоғ-ёнғоқ мевали
|
Жиззах
|
8.
|
Хисор
|
1983
|
814,3
|
Тоғ-ўрмон
|
қашқадарё
|
9.
|
Сурхон
|
1987
|
267,7
|
Тоғ-ўрмон
|
Сурхондарё
|
|
Миллий боғлар
|
|
|
|
|
1.
|
Зомин
|
1976
|
241,1
|
Тоғ-ўрмон.
Рекреация
|
Жиззах
|
-расм. Ўзбекистоннинг табиий экосистемалари ва алоҳида
қўриқланадиган ҳудудлари(39).
67-расм. Ўрта Осиё кобраси(16)
Ўзбекистоннинг қўриқхоналарида 350 дан ортиқ ҳайвон турлари, 700 дан ортиқ ўсимлик турлари ҳимояга олинган. Улардан қоплон, бухоро буғуси, Мензбир суғури, илвирс халқаро (ТМХИ) «қизил китобга» киритилган. Алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудлар тартибини бузганлиги учун моддий ва жиноий жавобгарлик белгиланган. Мамлакатимиздаги мавжуд қўриқланадиган ҳудудлар тўри биологик хилма-хилликни самарали муҳофаза қилиш имконини бермайди. Сақланиб қолган табиий ландшафтларда янги қўриқланадиган ҳудудларни ташкил қилиш лозимдир.
Назорат саволлари ва топшириқлар
Ўсимлик ва ҳайвонларнинг биосфера, ва инсон ҳаётидаги аҳамияти хақида нималарни биласиз?
Ер юзида қанча ўсимлик ва ҳайвон турлари мавжуд? Ўсимлик ва ҳайвонларнинг биомассалари қандай тақсимланган?
Инсонинг ўсимлик ва ҳайвонларга қандай таъсир шакллари мавжуд?
Ўсимлик ва ҳайвонларни муҳофаза қилишнинг қандай йўллари мавжуд?
Нима учун ўсимлик ва ҳайвонларни популяция даражасида муҳофаза қилиш керак
“қизил китоб" ва унинг аҳамияти.
Ўзбекистоннинг ўсимлик ва ҳайвонлари ва улардан фойдаланишнинг экологик муаммолари.
Ўсимлик ва ҳайвонларни муҳофаза қилишда қўриқҳоналарнинг аҳамияти. Ўзбекистон қўриқхоналари.
Ўз яшайдиган жойингиздаги ноёб ўсимлик ва ҳайвон турлари бўйича маълумотларни тўпланг ва уларни муҳофаза қилиш тадбирларини белгиланг.
III. ЭКОЛОГИК ХАВФСИЗЛИК ВА БАРқАРОР РИВОЖЛАНИШ
12-Боб. Экологик хавфсизликнинг ҳуқуқий, ташкилий ва иқтисодий асослари
12.1 Экологик хавфсизликни таъминлашнинг ҳуқуқий асослари
Экологик ҳавфсизлик деганда атроф табиий муҳит ҳолатини организмларнинг ҳаёти учун эҳтиёжларига жавоб бера олиши, ёки инсонлар учун соғлом, тоза ва қулай табиий шароитга эга атроф-муҳит тушунилади. Ўзбекистондаги экологик хавфсизликка таҳдидлар 68-расмда берилган.
Экологик таҳдидлар деганда атроф-муҳит ҳолати ва инсонларнинг ҳаёт фаолиятига бевосита ёки билвосита зарар етказадиган табиий ва техноген характердаги ҳодисалар тушунилади. Экологик таҳдидларнинг маҳаллий, миллий, регионал ва глобал даражалари ажратилади.
68-расмда экологик таҳдидлар даражалари шартли ажратилган. Аҳолининг ичимлик сув билан таъминланиши, ҳавонинг ифлосланиши, чиқиндилар муаммосини мақаллий даражадаги экологик таҳдидлар қаторига ҳам киритиш мумкин.
Ўзбекистон Республикасида экологик хавфсизликни таъминлаш стратегияси экология сохасидаги шахс, жамият ва давлатнинг Ўзбекистон Республикасининг миллий хавфсизлик Концепцияси ва Конституциясида белгиланган ҳаётий зарур манфаатларидан келиб чиқади(21).
Шахснинг ҳаётий зарур манфаатларига:
- инсоннинг ҳаёт фаолияти учун оптимал экологик шароитларни таъминлаш, аҳоли саломатлигини химоя қилиш киради;
Жамиятнинг ҳаётий зарур манфаатларига:
- барқарор экологик вазиятни қарор топтириш, аҳоли саломатлигини таъминлаш, соғлом авлодни шакллантириш киради;
Жамиятнинг ҳаётий зарур манфаатларига:
- барқарор ривожлантириш, регионда экологик вазиятнинг барқарорлиги, соғлом турмуш тарзини шакллантириш;
- иқтисодиётнинг устутвор тармоқларида илмий-техник ривожлантиришнинг юқори даражасини таъминлаш;
- миллий хавфсизликнинг самарали тизимини яратиш, Ўзбекистоннинг коллектив хавфсизлик ва ҳамкорликнинг регионал ва глобал тизимлари таркибига табиий қўшилишини таъминлаш киради.
Ҳар бир алоҳида мамлакатда экологик хавфсизликни таъминлашнинг устувор йўналишлари мавжуддир. Ўзбекистонда, бозор иқтисодига ўтиш шароитида табиий ресурслардан фойдаланиш ва атроф-муҳитни ифлосланишдан сақлаш борасида ижобий ўзгаришлар амалга ошди. Экологик хавфсизликни таъминлаш ва экологик таҳдидларнинг олдини олиш учун Ўзбекистонда биринчи навбатда қуйидаги тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир:
1. Табиий ресурслардан, шу жумладан, сув, ер, минерал хом-ашё ва биологик ресурслардан комплекс фойдаланиш;
2. Республика ҳудудида атроф-муҳит ифлосланишини эколого-гигиеник ва санитар меъёрларгача камайтириш;
3. Экологик фалокат зонаси-Оролбўйида, шунингдек мамлакатнинг бошқа экологик номақбул ҳудудларида экологик ҳолатни тиклаш ва соғломлаштириш бўйича комплекс тадбирларни амалга ошириш;
4. Республика аҳолисини сифатли ичимлик суви, озиқ маҳсулотлари, дори-дармонлар билан таъминлаш;
5. Экологик тоза ва кам чиқитли технологияларни жорий қилиш;
6. Экология соҳасида илмий-техник салоҳиятни ошириш, фан ва техника ютуқларидан фойдаланиш;
7. Аҳолининг экологик таълими, маданияти, тарбияси тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш;
8. Экологик муаммоларни ҳал қилишда жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорликни чуқурлатиш ва бошқалар.
Мамлакатнинг ташқи ва ички экологик сиёсатини жаҳон талаблари доирасида олиб боришда қонуний хужжатлар ҳал қилуви рол ўйнайди. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда 120 дан ортиқ қонун ва қонун ости хужжатлари қабул қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |