Экология олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 19,05 Mb.
bet25/75
Sana08.06.2022
Hajmi19,05 Mb.
#643282
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   75
Bog'liq
Экология Х Т Турсунов, Т У Рахимова

Мутализм — бу иккила тур учун ҳам фойдали бўлиб, у паразитликдан, ёки комменсализмдан келиб чиқиши мумкин. Бунга азот тўпловчи бактериялар билан дуккакли ўсимликлар орасидаги симбиоз мисол бўлиши мумкин. Табиатда 20000 дан ортиқ симбиоз тарзида яшовчи турлар қайд этилган.
Нейтрализм бу икки турнинг бирга яшашидир, улар бир —бирига на салбий ва на ижобий таъсир кўрсатади.
Амменсализмда икки турнинг бирга яшаши, биттасига салбий таъсир кўрсатади, иккинчиси эса бундан на фойда ва на зарар кўради, лекин, дарахт учун бу аҳамиятсиз. Бундай боғланиш ўсимликлар сонини бошқаради.
Рақобат бир хил экологик талабга эга гуруҳлар орасида келиб чиқадиган муносабатдир. Бу шундай экологик боғланишки, унинг натижада иккала тур ҳам салбий таъсирга йўлиқади.
Бир хил экологик талабга эга икки тур бир жамоада учраса, улардан биттаси эртами кечми, сиқиб чиқарилади. Ҳаётда кўп учрайдиган бундай ҳолат конкурентлик деб аталади. Бу қонун Гаузе томонидан аниқланган.
Ч.Дарвин, конкуренция — яшаш учун курашнинг асосий шаклларидан бири, деб таъкидлаб, унинг турлар эволюциясида катта рол ўйнашини исботлади. Конкуренцияда ташқи муҳит шароитига яхши мослашган турларгина енгиб чиқади.
Текинхўрлик. Бунда бир ўсимлик бошқасининг ҳисобига яшайди, кўпгина замбуруғ ва бактериялар ўсимликлар ва ҳайвонларда паразитлик қилади.
Ўсимликларнинг бир —бирига кўрсатадиган таъсири, улар чиқариб турадиган физиологик актив моддалар орқали ҳам амалга ошади. Бундай муносабат аллелопатия дейилади (юнонча «аллеон» — ўзаро икки тарафлик ва яна «патос» — қийналиш демакдир).
Ўсимликлар фитонцидлар чиқариб туради. Микроорганизмлар ва замбуруғлар антибиотиклар чиқаради.
Баъзи ўсимликлар моддалар чиқариб, атрофидаги касаллик тарқатувчи микроорганизмларни ўлдиради ва ўз атрофида очиқ жой сақлайди. Работнов бўйича бу фитоген майдон дейилади.
Ўсимликлар яшаш шароити яратади, яъни улар муҳитга таъсир қилиб, эдификатор—муҳит яратувчи ролини бажаради. Эдификаторлар кучли ва кучсиз бўлиши мумкин.



Download 19,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish