Ҳарорат экологик омили. Ҳарорат асосий иқлим омилларидан бири бўлиб, бу ҳаётий жараёнлар унга боғлиқ. Ҳарорат организмларга бевосита ва билвосита таъсир кўрсатади. У, ўсимликлар ва ҳайвонлар таъсирида ўзrapиб туради. Масалан, ўрмонлар таъсирида муҳит ҳарорати пасаяди. Асаларилар ўз уясида ҳарорат 13°С гача пасайганда, мускуллари ҳаракати кучайиши натижасида уя ҳароратини 20 —30°С гача кўтаради. Ҳайвонлар ўз инларида ҳам маълум ҳароратни сақлайдилар.
Ҳарорат ҳайвон ва ўсимликлар ҳаётида бу экологик омил модда алмашиниш тезлиги, фотосинтез, транспирация ва бошқа биохимик ва физиологик жараёнлар ҳамда экологик ҳулқатвор реакцияларига таъсир қилади.
Сайёрамизда организмлар катта ҳарорат диапазонида яшайди. Кўп турлар учун 20 —30°С экологик оптимум ҳисобланади. Кўпчилик гидробионтлар эса 35°С дан баланд ҳароратда яшай олмайди. қуруқликда яшовчи иссиқсевар организмлар 50°С ҳароратга ҳам чидамлидирлар.
қисқичбақаларнинг бир тури 45—48°С да яшайди ва сув ҳарорати 30°С га тушганда эса ўлиб қолади. Моллюскаларнинг айрим турлари 60°С гача ҳароратга чидай олади. Бактерияларнинг айрим турлари 70—90°С ҳароратли манбаларда учрайди, споралари эса 120— 140°С гача чидайди. Бу ҳаётнинг энг баланд ҳарорат чегараси ҳисобланади.
Организмларнинг паст температурага чидамлилиги қуйидагича. Кўпчилик ҳайвонлар 5°С ҳарорат тушгунича чидайди, энг тубан ҳарорат 0°С ҳисобланади. Денгиздаги совуққа чидамли ҳайвонлар эса — 3,3°С га, ҳашаротлар — 20 — 45 °С га чидайди.
Ёқутистон шароитида ўсимликлар — 68°С га ҳам чидайди Уруғ ва споралар эса — 190 —273°С чидайди. Келтирилган мисоллардан кўриниб турибдики организмлар турли ҳарорат диапазонига эга ва улар турли йўллар билан тубан ҳароратга мослашади.
Ер юзида 5 та иссиқлик зоналари бор. Улар экватор, тропик, субтропик, ўрта ва қутбий иқлимлардир.
Экологияда атроф муҳитнинг иссиқлик ҳолати ҳарорат орқали ифодаланади, бунинг учун 100°С шкаласи ишлатилади. Географик районларнинг иссиқлик билан таъминланиши, умумий иқлим кўрсаткичлари билан белгиланади. Улар жойнинг ўртача йиллик ҳарорати, абсолют максимум ва абсолют минимум, энг иссиқ ва энг совуқ ойларнинг ўртача температураларидир.
Температуранинг кенг диапозонига чидамли турлар — эвритерм турлар, температуранинг тор диапазонига чидамли турлар стенотерм турлар дейилади.
Ҳарорат ўсимлик ва ҳайвонотнинг зонал тарқалишни белгиловчи омил бўлиб хизмат қилади. Характерли табиат зонлари биом дейилади. Биомларнинг тарқалиши географик ва вертикал зоналар бўйича тарқалиш принципига бўйсинади. Географик зоналар: тундра, ўрмон, дашт, ярим чўл, чўл. Вертикал зоналар: чўл, адир, тоғ, яйлов.
Температура ўсимлик ва ҳайвонларнинг ўсиши, тараққий этиши, морфологик белгилари ва ҳайвонларнинг ҳулқий реакцияларига тўғридан — тўғри таъсир қилади.
Организмларнинг тана температураси ҳароратга боғлиқ. Ундаги модда алмашинув жараёнларининг ўтиши ҳам температурага боғлиқ. Ҳароратнинг 10°С кўпайиши, реакцияни 2 — 3 марта тезлаштиради. (Ван —Гофф қонуни). Ҳайвонлар температура омилига мослашиш даражасига қараб 2 хилга ажратилади.
1. Пойкилотерм.
2. Гомойотерм.
Пойкилотермлар деб ҳаёти, биринчи навбатда, тана температураси ташқи муҳит температурасига боғлиқ равишда ўзгарувчи ҳайвонларга айтилади. Мисол учун: баъзи бир хордалилар ва умуртқалиларни олиш мумкин.
Тана температурасини ташқи муҳит ҳароратига боғлиқ бўлмаган ҳолда доимий ҳолатда тутувчи организмлар гемойотерм ҳайвонлар деб аталади.
Пойкилотерм ҳайвонлар шароит яшаш учун ноқулай бўлганда, улар уйқуга кетади. Актив ҳолатда, улар тана температурасини сақлаб туради, пассив ёки актив бўлмаган ҳолатда эса уларнинг тана температураси пасаяди. Мисол — юмронқозиқ, типратикон, кўршапалак; қушлардан: колибри ва бошқалар.
Ҳарорат — организмлар ҳаётининг турли томонларига таъсир қилувчи омил. У организмлар томонидан қабул қилинаётган овқат миқдори, овқатланиш вақти, организмларнинг ҳосилдорлиги — етилиш даражасига таъсир этади, тез ривожланишига ёрдам беради ёки ҳалақит беради, паст ҳароратда эса бунинг акси бўлганида.
Ривожланиш тезлигини аниқлашда мусбат температуралар йиғиндиси муҳим омил ҳисобланади, Ўртача температура маълум бўлган ҳолда организмларнинг етилиш вақтининг кўпайишини ва ҳаётнинг узоқлигини аниқлашга имкон беради. Ноқулай ҳарорат организмларда ривожланишнинг тўхтаб қолишига —диапаузга олиб келиши мумкин. Ўзгариб турувчи ҳарорат ўсишни тезлаштиради, яровизация, тун ва кун ҳароратлари бунинг исботидир.
Эффектив температурани аниқлаш қишлоқ хўжалик амалиётида, заракунандалар билан кураш олиб борилганида, янги турларнинг интродукциясида катта аҳамиятга эга.
Ўсимликларда иссиқликдан сақланиши учун, қуйидаги мослашувлар бор: иссиқликни қайтариш учун анатом — морфологик мослашув, бу шундан иборатки ўсимликларнинг тукчалар билан қопланиши уларга оқиш ранг бериб, иссиқлик тафтини қайтариш ролини ўйнайди.
Баргларнинг ялтираши, уларнинг вертикал ва меридионал шаклда жойлашиши. /алласимон ўсимликларда баргларнинг ўралиши, барглар сатҳининг қисқариши. Бу мослашишларнинг ҳаммаси, ҳам иссиқликка, ҳам сув буғлатишни қисқартиришга қаратилган комплекс мослашишдир.
Физиологик мослашув. Баргнинг исиб кетишига қарши физиологик мослашув бу —кучли транспирация, органик кислоталар ҳосил қилиш. Александров (1975) бўйича, иссиқликка чидамлилик бу оқсил молекулаларининг чидамлилигидир.
Физиологик мослашувлардан яна бири бу тубан ўсимликлардаги анабиоз ҳолатига ўтишдир.
Ўсимликлар жамоасида салқин жойларни эгаллаш.
Баҳорда, салқин фаслдан фойдаланиб иссиқда, уйқуга кетиш — эфемерлар, эфемероидлар.
Температуранинг органзмлар хулқ —атворига таъсири нагижасида, улар ноқулай температуралардан ўзлари учун қулай микроиқлимий шароитга қочишлари мумкин. Бунинг натижасида улар катта территорияга миграцияланиши мумкин.
Пойкилотерм ҳайвонларда кимёвий ва физикавий терморегуляция тараққий этмаган. Улар ноқулай ҳарорат пайдо бўлиши билан ундан уяларда яширинади, тупроқда, баъзилари эса тўпланиб туришади.
Организмлар температурага физиологик ҳолатни ўзгартириш орқали ҳам мослашади. Тиним ёки уйқуга кетиш 2 хил бўлади:
а) ёзги тиним температура баланд ва намлик кам бўлганда ёзги тиним тўхташи (шувоқ);
б) қишки уйқуга кетиш ёки тиним олиш температура паст бўлганда.
Тинимга кетиш ҳар хил бўлиши мумкин. Бундай тиним яхши шароит ёки миграцияга ҳам олиб келиши мумкин, Иссиқ шароитда яшовчи ҳайвонларда эса, у суткалик ритмнинг ўзгаришига олиб келиши мумкин, масалан, чўл ҳайвонлари кундузи дам олиб, кечаси актив ҳаёт кечиради.
Пойкилотерм ҳайвонлар тана температурасини қуёшга қаратиб, ўзгартириб бошқаради. Масалан, чигиртка эрталаб қуёш нурларига танасининг кенг томонини, тушда эса тор томонини қаратади.
Ҳарорат ва ҳайвонлар морфологик тузилиши орасидаги қонуниятлар бор. Бу Бергман қонунияти бўлиб, у шундан иборатки, совуқ иқлимли жойларда катта ҳажмдаги турлар тарқалган. Ҳайвон қанча катта бўлса, унинг иссиқлик йўқотиши шунча кам бўлади. Совуқ иқлимли районларда тарқалган сут эмизувчи ҳайвонларда қулоқ ва дум юзасининг қисқариши кузатилади, бўйин ва оёқлари қисқарган бўлиб, танаси ерга яқин жойлашади, яъни оёқлари калтароқ бўлади, масалан, буни тулкиларда кўриш мумкин.
Физикавий терморегуляция, ҳайвонлар учун экологик томондан фойдалироқ. Бу сутэмизувчи ҳайвонларда тананинг юнг билан қопланиши, қушларда пат билан қопланиш, тери остида ёғ қатламининг бўлиши.
Температура организмларнинг тиним ҳолатидан чиқиши, диапаузага ўтиши ёки миграцияга кетишига сабаб бўлади. У ўсимликлар ва ҳайвонлардаги ҳаёт формаларига таъсир қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |