Экология олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


-расм. Янтоқ(А) ва бўғдой(Б) илдизининг мослашуви



Download 19,05 Mb.
bet13/75
Sana08.06.2022
Hajmi19,05 Mb.
#643282
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   75
Bog'liq
Экология Х Т Турсунов, Т У Рахимова

7-расм. Янтоқ(А) ва бўғдой(Б) илдизининг мослашуви.
Физиологик мосланишларга ҳайвонларда озуқа таркибига кўра, овқат ҳазм қилиш системасида ферментларнинг маълум турларининг учраши ёки чўлда яшовчи ҳайвонларнинг сувга бўлган эҳтиёжини қондириш учун ёғларнинг биокимёвий оксидланишидан фойдаланиши кабилар мисол бўлади. Ўсимликларда кечадиган фотосинтез ва бошқа биокимёвий жараёнлар атмосферадаги газлар таркибига боғлиқдир. Ҳулқий ёки этологик мосланишлар ҳайвонлар учун хос бўлиб, турли шаклларда намоён бўлади. Масалан, ташқи муҳит билан ҳайвон танаси ўртасида нормал иссиқлик алмашинуви учун ин қуриш (бошпана топиш), қулай ҳароратли жойни излаб топиши, қушлар ва сутэмизувчиларда суткалик ва мавсумий кўчиб юришлар маълум. Ҳайвонлар фақат ҳарорат омилига ҳулқий томондан мослашиб қолмай, намлик, ёруғлик ва бошқа кўпчилик экологик омилларга ҳам мослашади. Ҳулқий мосланишлар йиртқичларнинг ўлжани изидан юриши, кузатиш, ҳамда ўлжани жавоб реакцияларида кўринади.
Ҳар бир ўсимлик ўзи яшаётган муҳитдаги бошқа организмлар, яъни микроорганизмлар, ўсимликлар, ҳайвонлар билан мураккаб ва хилма —хил алоқада бўлади, натижада улар бир — бирларига маълум даражада таъсир кўрсатади. Бу ҳил таъсир биотик таъсир дейилади. Биотик таъсир зооген, фитоген омилларга бўлинади. Зооген омиллар-бу ҳайвонларнинг ўсимликларга кўрсатадиган таъсирларидир. Масалан, ҳашаротлар ўсимликларга чангланишида, қуш ва умуртқали ҳайвонлар мева ва уруғларнинг тарқалишида қатнашади. Баъзи бир ҳайвонлар эса ўсимликлар билан озиқланиб, уларни ҳатто йўқотиб ҳам юборади.
Ҳайвонлар ўсимликларга тупроқ омиллари орқали ҳам таъсир кўрсатади. Масалан, ер ковловчи ҳайвонлар тупроқ механик ва биологик хусусиятларининг ўзгаришига олиб келади. Тупроқ ҳосил бўлишида, унда яшовчи микроорганизмлар катта таъсир кўрсатади.
Ўсимликларнинг ўсимликларга бевосита кўрсатадиган таъсирига қуйидагилар киради: паразитизм, симбиоз, бир ўсимликларнинг бошқасига механик таъсири, бирининг иккинчисини сиқиб чиқариши, (лианалар ва эпифитлар ва бошқалар). Антропоген омил бу инсонларнинг табиатга кўрсатадиган таъсири. У салбий ёки ижобий бўлиши мумкин. Ижобий таъсирга, биоценозлар ҳосил қилиш, дарахтларни кўпайтириш ва бошқалар киради. Салбий таъсирларга ҳаво, сув, тупроқни ифлослантириш, ўсимликлар жамоасининг деградацияга учратилиши, ерларнинг эрозияга учраши ва бошқалар киради.



Download 19,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish