Экология асослари ва табиатни муҳофаза қилиш (Ўқув- услубий қўлланма) наманган-2011 Ўзбекистон республикаси


Аниқ мақсад сари йўналтирилган ҳаракатларимиз



Download 9,63 Mb.
bet70/113
Sana28.05.2022
Hajmi9,63 Mb.
#613844
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   113
Bog'liq
Ekologiya nazarov.09

Аниқ мақсад сари йўналтирилган ҳаракатларимиз
Ўзбекистонда атроф-муҳитни ҳимоя цилиш борасида кўп иш қцилинмоцда. Ўзбекистон Республикасида Атроф-муҳитни ҳимоя цилиш бўйича 1999-2005-йилларга мўлжалланган тадбирлар дастури ва бу Дастурни 2006-2010 йилларда амалга ошириш тадбирлари ишлаб чицилди. Дастурнинг асосий мацсади атроф-муҳитни ҳимоя цилиш стратегиясини ва шу соҳада тегишли давлат дастурларини ишлаб чицишдан иборат. Фуцароларнинг тоза ва хавфсиз атроф-муҳитга эга бўлиш ҳукуқини таьминлаш бўйича муҳим кадамлар қўйилди. Мамлакатимиз иқлимнинг ўзгариши, биологик ранг-баранглик, атроф-муҳитни ҳимоя килиш ва ерларнинг унумдорлиги пасайиши билан боглиқ жуда кўп халқаро экологик лойиҳаларда иштирок этмоқда.

Ўзбекистон, халқаро ҳуқуқ меъёрларига кўра, Марказий Осиёнинг сув-энергетика муаммоларига учинчи давлатларнинг аралашувини маъқул кўрмайди. Ўзбекистон БМТ конвенцияларига биноан трансчегаравий дарёлардаги барча трансчегаравий дарёлардаги барча гидроэнергетика лойиҳаларини (Қирғизистондаги Қамбарота-1, Қамбарота-2, Тожикистондаги Роғун ва ҳаказо) БМТ шафелиги остида халқаро экспертизадан ўтказиш нуқтаи назарини қатъий илгари суради.
САВОЛЛАР ВА ТОПШИРИҚЛАР

  1. Орол денгизи муаммосининг келиб чиқиш сабаблари нималардан иборат?

  2. Орол денгизи қуриган қисмининг табиий шароити тўғрисида нималарни биласиз?

  3. Орол денгизини сақлаб қолиш учун қандай тадбирларни амалга ошириш лозим?

  4. Оролбўйида экологик вазиятни соғломлаштириш учун қандай чора-тадбирлар мажмуасини амалга ошириш керак?

  5. Орол муаммосини ҳал қилиш юзасидан Сизнинг шахсий фикрингиз қандай?



VI.10.КИМЁВИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА АТРОФ-МУҲИТ
Кимёвий ишлаб чиқаришнинг атроф-муҳитга таъсири. Кимёвий минерал ўғитлар ва атроф-муҳит. Табиий муҳит ва пестицидлар. Кимёвий ишлаб чиқаришнинг атроф-муҳитга таъсирини камайтириш йўллари. Ўсимликларни биологик ҳимоя қилишнинг чора-тадбирлари.
Кимёвий ишлаб чиқариш корхоналари атроф-муҳитни турли хил кимёвий моддалар билан ифлосланишида катта роль ўйнаб келмоқда. Кимёвий корхоналарнинг атроф-муҳитга таъсирини 3 тоифага ажратиш мумкин.

  • Корхона стационар режимда ишлаганда табиатга кўрсатиладиган таъсир (ёқилғи ёқиш маҳсулоти, сувни ифлосланиши, корхонада қўлланадиган ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан атроф-муҳитни ифлосланиши).

  • Корхонада бирор сабабга кўра катта миқдордаги ҳалокатли чиқиндиларни атроф-муҳитга ташланиш натижасида.

  • Кимёвий корхона маҳсулотларини қўллаш натижасида атроф-муҳитга зарар келтириш.

Замон ва инсон тафаккури доимо ривожланишда шунинг учун 1990 йилларга келиб табиатни ифлословчи йирик корхоналар жамоатчилик фикрига асосан ишлаётганлари тўхтатилмоқда, экологик нуқтаи назардан ёндошилмай қуришга мулжалланган ишлаб чиқариш лойиҳалари бекор қилинмоқда. Масалан, Россияда 1990-95 йилларда 1,2 млн минерал ўғит ишлаб чиқарадиган, 1,2 млн тонна Н24 ва 1 млн тонна NН3 ишлаб чиқариш корхоналари тўхтатилди. Жумладан, шу йиллари экологик ҳолат кескинлашганлиги туфайли Наманган шаҳридаги 4-пахта тозалаш заводи Тошбулоққа кўчирилди.
Агар кимёвий саноат корхоналарида бирор авария сабабига кўра ҳалокатли чиқиндиларни табиатга келтирган зарарига мисол келтирсак, 1986 йилда Олмалиқ тоғ-кон комбинати тўсатдан Н2S04 ташлаши натижасида Пискент районида 140 гектар пахта майдони, Янги Қўкон кимё заводининг ҳалокатли чиқинди ташлаши натижасида 20 км радиусдаги пахтазор, 1987 йил Самарқанд кимё заводи ҳалокатли чиқиндилари натижасида кўплаб мевазор боғлар нобуд бўлди. Хўш, бундай фалокатларни бўлмаслиги учун нима қилиш керак? Технологик жараёларнинг xaвфсизлиги кимёвий ишлаб чиқариш юқори ишонч билан ва хавфсиз фаолияг кўрсатиши, ҳар томонлама чуқур асосланган тўғри лойиҳа ечимларига, янги технологик жараёнларни хавфсиз амалга oшириш усулларига боғлиқ.. Шунингдек, қўшимча химиявий реакциялар ва бошқа жараёнлар авария ҳолатлари рўй беришига сабаб бўлади, улар қуйидагилар:
- технологик регламентта риоя қилмаслик ;
- жиҳозлар монтажи ва эксплуатация техник даражасининг сифати ва бошқа тадбирларни бажармаслиги;
Кимёвий технологияда баъзи бир жараёнлар rypyҳини ажратиш мумкинки, бу технологик регламент бузилган пайтда авария ҳолатига ўтади. Бундай жараёнлар потенциал хавфли жараёнлар дейилади. Булар 4 хил бўлади:
- токсик моддаларни oлиш ва қайта ишлаш;
- портловчи моддаларни олиш ва қайта ишлаш;
- катта тезлик билан борадиган жараёнлар;
- аралаш жараёнлар;
Шунинг учун технологик жараёнларга қўйиладиган хавфсизлик талабларини билиш керак бўлади. Улар қуйидагилар:
1. Ишлаётганларни заҳарли моддалар билан контактда бўлмасликларини таъминлаш.
2. Хавфли ва зарарли технологик операцияларни хавфсизроғига алмашгириш.
3. Технологик жараёнларни механизация, автоматизация ва дистанцион бошқаришга ўтказиш керак.
Кимёвий минерал ўғитлар ва атроф-муҳит. Ўтган асрнинг ўрталарида NaNO3 селитрасининг биринчи Европага олиб келинди. Аммо ҳеч ким юкни туширишга шошилмади. Уни синаб таъсири амалда синалгандан кейингина, селитра учун кураш бошланди. 1900 йилга келиб Чили селитрасига талаб азотга нисбатан 300 000 тонна кўп бўлди. Селитра олишнинг арзон йўллари қидира бошланди. Чунки жаҳон тажрибасида минерал ўғитларни қўллаш, ерга ишлов беришнинг яхшиланишининг асосий омили қишлоқ хўжалиги еридан самарали фойдаланишнинг шарти ва ўсишини ва ҳосилни сақланишига кафолат берувчи асосий омил эканлиги аниқланди.
Америка тадқиқотчиларининг фикрига кўра, кимёвий воситаларни ишлатиш ҳисобига Европада ўсимликлардан олинадиган ҳосил охирги 30 йил ичида деярли 50 фоиздан ошди. Дунё бўйича ишлатилган 1 килограмм ўғит 7,3 килограмм буғдой бериши керак, бизда эса 3,5-4 килограммга тўғри келади, яьни ишлатиладиган ўғитлар берадиган фойдасини ўрнига, кўплаб экологик муаммони келтириб чиқармоқда. Таҳминий ҳисобларга кўра, йилига заводдан далага етиб боргунга қадар 4 млн тонна минерал ўғит, 10-12 минг тонна пестицид (МДҲ бўйича) йўлда қолади. Бундан келган зарар 400 млн сўмни ташкил этади. 1987 йилда Самарқанд Кимё заводида биринчи янги шаклда полифосфат чиқара бошланди. Донача таркибида азот ва фосфор бўлиб, уларнинг миқдори аввалги амофосга нисбатан юқори бўлиб, ўсимлик томонидан яхши ўзлашади ҳамда узоқ муддат таъсир кўрсатади. Ўғитларни ишлатишнинг кенгайиши қўшимча янги эколо-гик муаммоларни келтириб чиқармоқда. Масалан, энг ҳавфлиси азотли ўғитлар бўлиб, NО3 азотнинг ҳаракатчанлиги туфайли сув ҳавзалари ва ер ости сувлари ифлосланмоқда. Яъни сув ҳавзасига тушаётган азотнинг ярми қишлоқ хўжалигига тўғри келади. Сувда азот сингари озиқ моддаларнинг кўпайиб кетиши, сув ўтларини ҳаддан ташқари ўсиб кетишига ва унинг умри тугагандан сўнг эса анаэроб бактериал парчаланишга учраши сабабли балиқ ва сувдаги жонзотларни кислород дефицити туфайли қирилишига олиб келди. Ҳозирги кунда республикамизда бундай ҳодисалар кўплаб кузатилмоқда.
Нитритлар меъёрдан кўп миқдорда фақат сув эмас, ўсимликларда ҳам кўп йиғилмоқда. Нитритларнинг инсон ва ҳайвонотга таъсири унчалик бўлмасада, аммо улардан ҳосил бўлган маҳсулот кучли заҳарли модда ҳисобланади. Бундай маҳсулотни инсон томонидан истеъмол қилиниши натижасида, айниқса болалар ўртасида каcaлликлap келиб чиқмоқда. Ундан ташқари нитратлардан нитрозаминлар ҳосил бўлиш мумкин. Улар кансероген моддалар ҳисобланади.
Энди фосфорли ўғитлар ҳақида тўхталсак. Улар анча хавфсиз. Кам ҳаракатчан, тупроққа қаттиқ ўрнашади. Aммо шунга қарамай сув ҳавзалари тупроқ эрозияси ҳисобига фосфатлар билан ифлосланади. Аммо сув ҳавзаларини ифлословчи энг асосий манбалар бу саноат ва маиший чиқинди сувларидир (айниқса, фосфатни ювувчи восита).
Фосфорли ўғитларни ишлатишни ўзига хос хусусияти шундаки, уларни кўп ишлатиш натижасида тупроқда стронций, фтор, табиий радиоактив уран, радий ва торий каби элементлар йиғлиши мумкин.
Учинчи озуқа элементи калий бўлиб, у атроф-муҳитга сезиларли таъсир кўрсатмайди, аммо у билан доим бирга бўладиган хлор ер ости, сувларини ифлослаши мумкин. Ҳозирги кунда атроф-муҳитни ўғитлар билан ифлосланиши устидан доимий назорат олиб борилади. Бундай назоратни агорохимлабораториялар амалга оширади. Айниқса, озиқ-овқат-сабзавот таркибидаги NO3 миқдорини аниқлаш катта аҳамиятга эга. Бутун жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти(ВОЗ)нинг берган маълумотига кўра инсон учун бир кунлик истеъмол қилиш мумкин бўлган нитрит 325 мг.

Download 9,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish