Агротехник чора-тадбирларда алмашлаб экишни тўғри амалга ошириш, кўпроқ ўтли ўсимликларни экиш, ўз вақтда ўғит солиш ва ўсимликлар зичлигини ошириш керак. Ўрмон мелиорацияси натижасида ўсимликсиз қолган тоғ ёнбағирларини, текислик-қумли яйловларни турли бута, дарахтлар билан қоплаш киради.
Гидротехник чора-тадбир мажмуасига тоғ ёнбағирларни ювиш ва уйилишдан сақлаш учун гидротехник қурилмалар қуриш (тўғонлар, террасалар). Тоғли ҳудудларда яна оқимни тўсувчи ва тўхтатувчи деворлар, тош-шағал-тупроқ-ёғочлардан фойдаланган ҳолда қурилмалар қуриш керак. Шамол эрозиясига қарши кураш ўзига хос чора-тадбирларни қамраб олади. қумли, қумоқ тупроқли ерларда ва кўчма қумликларда асосан механик тўсиқдан фойдаланилади. Эрозия натижасида тупроқнинг таркиби бузилади ва унинг унумдорлиги пасайиб кетади. Аммо, ифлосланиш туфайли тупроқнинг кимёвий ва биологик хусусиятлари ўзгаради.
Тупроқнинг саноат ва маиший чиқиндилар билан ифлосланиши хўжалигимизга катта зарар етказмоқда. Турли зарарли моддалар ҳаводан, сувдан келиб тупроқ ҳосилдорлигини камайтиради, баъзан тупроқни бутунлай ишдан чиқаради. Олимларнинг гувоҳлик беришича кимёвий зарарли моддаларнинг хавфи АЭСларнинг радиоактив чиқиндилари хавфидан 9 баробар хавфлироқ экан. Ҳозирги вақтда жаҳон бўйича экинларни ҳимоя қилиш учун турли кимёвий моддалардан гектарига 300 грамм, ғарбий Европа ва АҚШда 2-3 килограмм, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларида 200 грамм солинаётган бир вақтда пахта далаларимизда ишлатилаётган кимёвий моддаларнинг йиллик миқдори (1990 йил) гектарига 57,7 килограммни ташкил этган бўлса, ундан фойдаланиш 1995 йили 1.5 баробар қисқарган. Заҳарли моддалар тупроқ қопламида йилдан-йилга йиғилиб, тўпланиб боради. У нафақат тупроқ қопламини заҳарлайди, ҳатто инсонларда турли касалликларни келтириб чиқаришга сабабчи бўлади (сариқ, ошқозон, ичак ва рак касалликлари). Чунки, тупроқка қўшилган чиқиндилар ичида симоб, қўрғошин, фтор каби ўта заҳарли бирикмалар тўпланган бўлади.
Суғориладиган ерларни баҳолаш балл билан олиб борилади. Баллар тупроқни тадқиқот қилиш орқали яъни тупроқ бонитети оркали баҳоланади. "Узгипрозем" маълумоти бўйича суғориладиган ерларини сифати (бонитет) Ўзбекистон бўйича ўртача 59 балл олинади. Баллар 41 балл - Қорақалпоғистон Республикасининг, энг юқориси эса Сурхондарё ва Хоразм вилоятларига тўғри келади 63 балл. Шундай қилиб, қишлоқ хўжалигига яроқли ерлар халқ бойлиги эканлигини унутмаслигимиз керак. Ердан тўғри фойдаланиш, иқтисодий ва ижтимоий тадбирларнп ўтказишда ер кадастрини ўрни бошқа. Ер кадастри ерни баҳолашда қўл келади, яъни ернинг табиий, хўжалик, ҳуқуқий ҳолати ва иқтисодий баҳоси аниқ ва зарурий маълумотлар билан белгилаб беради. Ер кадастри асосан ердан тўғри фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишга боғлиқ бўлган барча тадбирларни амалга оширишга хизмат қилади. Ўзбекистонда ер ва ер ресурсларидан фойдаланишни тартибга солиш мақсадида 1994 йили Ўзбекистои Республикасида "Ер тўғрисида"ги қонуни такомиллаштиртилган вариантда қабул қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |