2001 йил
Январ
Электрон интеграциялашган бошқарув ва ахборот тизими ишга туширилиб (ИСУИ), рақамли усуллар бюджет, молия ва бошқарув масалаларида ахборот алмашишда кенг қўлланила бошланди, бу қулайлик БМТнинг Ню-Ёркдаги ва бутун дунёдаги операцияларини ягона тизимга бирлаштириш имконини берди.
6 сентябр
БМТ Минг йиллик декларациясини амалга ошириш Режаси (А-56-326) чоп этилди.
2002 йил
Январ
Тўринада мустақил муассаса - Ходимлар тайёрлаш коллежи очилди.
1 май
Инсон ресурслари бошқармаси кадрларни танлашнинг янги тизимини ишга туширди.
1 июл
Патрисия Дуррант ходимлар ва раҳбарият ўртасидаги баҳсларни суддан ташқари тартибда ҳал этишга кўмаклашиш учун омбудсмен лавозимига тайинланди.
31 июл
Минг йиллик бўсағасида БМТнинг Тараққиёт соҳасидаги мақсадларга эришиш йўналишларига бағишланган илк йиллик баёноти (А-57-270) дунё юзини кўрди.
1 август
Бош котибнинг ходимлар ҳавфсизлигини таъминлаш масалаларига қаратилган биринчи маърузасига биноан Бош котиб ёрдамчиси - БМТнинг Хавфсизлик масалалари бўйича мувофиқлаштирувчиси тайинланди.
БМТ тизими
Халқаро валюта фонди, Жаҳон банки ва "ихтисослаштирилган муассасалар" деб аталадиган ўн иккита бошқа мустақил ташкилот ҳамкорлик ҳақидаги тегишли битимга биноан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан доимий алоқада. Бу барча муассасалар, шу жумладан Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Халқаро фуқаролар авиацияси ташкилоти ҳам мустақил бўлиб, ҳукуматлараро келишувга биноан ташкил этилган. Улар зиммаларига иқтисодий, ижтимоий ва маданий соҳаларда, шунингдек, маориф, соғлиқни сақлаш ва бошқа жабҳаларда кенг кўламдаги халқаро функсиялар юклатилган. Уларнинг, масалан, Халқаро Меҳнат ташкилоти ва Бутужаҳон почта уюшмаси каби баъзиларининг ёши Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ёшидан ҳам каттадир.
Бундан ташқари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочоқларнинг ишлари бўйича Олий комиссар Бошқармаси, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тараққиёт дастури, ёки Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) каби БМТнинг қатор Бошқармалари, Дастур ва Жамғармалари жаҳоннинг барча регионларида иқтисодий ва ижтимоий шарт-шароитларни яхшилаш билан шуғулланмоқда. Бу ташкилотлар Бош Ассамблея ёки Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаш олдида ҳисобот беради.
Бу ташкилотлар барчасининг ўз бошқарув органлари, буджети ва котибияти бор. Улар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ягона оилани ёки Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тизимини ташкил этади. Бу ташкилотлар умумий ва яна ҳам мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатлар билан БМТнинг кўпқиррали ҳаракат дастўрини амалга оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |