Тажриба (тадқиқот) натижалари ва уларнинг муҳокамаси; Шеффлера ўсимлиги (Schefflera) - Аралиатсиядошлар оиласига мансуб кичик дарахт ёки бута. Ушбу турга паст дарахтлар, буталар ва лианалар киради. Шеффлернинг асосий яшаш жойи Тинч океани ороллари бўлиб, улар Шарқий Осиё мамлакатларида ҳам мавжуд. Ўсимлик Германиялик таниқли ботаник олим И.Ҳ. Шеффлер номи билан аталади. Шеффлерани хона ўсимлиги сифатида этиштиришда тобора оммалашиб бораётгани унинг юқори даражада манзаравийлигши билан тавсифланади. Аммо гул жозибали кўринишга ва чиройли баргларга эга бўлиши учун уни параваришлашнинг асосий шартларига риоя қилиш керак.
Шеффлера турларининг кўпинча дарахтсимон вакиллари интерьер ўсимликлари сифатида ўстирилади. Интерьерда шеффлералар баландлиги кичик, аммо йиллар ўтиб яхши парвариш натижасида дарахтсимон шаклга кириб боради ва ўларга шакл беришни талаб қилади. У бир неча метрга ўсиши мумкин. Шохлари ва баргларининг кеглиги туфайли ўстириш учун кенг жой талаб қилади. Ўсимлик танаси ўсиш натижасида аста-секин яланғоч бўлиб ёғочлашиб боради.
Шеффлера 12 тагача барг пластинкасидан иборат соябонга ўхшаш мураккаб барг ҳосил қилади. Барглар асосан тўқ ёки оч яшил базида сариқ қисмли ола рангнда бўлади. Ўсимлик барглари ўзидан кислородни чиқариб, ҳавони формалдегид ва бензолдан тозалаш қобилиятига эга. Шефлера заҳарли ўсимлик ҳисобланади - барча қисмларида хавфли моддалар мавжуд бўлиб экиш жараёнида эҳтиёткорлик билан ишлаш керак. Иш қўлқоп билан амалга оширилади, сўнгра қўллар яхшилаб ювилиши зарур.
Шеффлерага парвариш қилишда унинг яхши ривожланиши учун зарур шароит яратиб бериш, чиройли ва ёрқин баргли дарахтсимон бўлишини таминлайди. Тажрибалар натижасида ўсимликни парваришлашда энг муҳум омиллар аниқланди. Ўлар қуйидагилар:
- Ёритиш. Ўсаётган шеффлеранинг асосий талабларидан бири бу хонанинг яхши ёритилишидир. Аммо ўсимликнинг баргларини тўғридан-тўғри тушадиган нурлардан ҳимоя қилиш зарур, улар баргларда куйиш аломатларини қолдириши мумкин. Шеффлера қуёшли жойда сақланади, аммо ёруғлик тарқоқ тушиши керак. Ёритилиш даражасини турли ёруғлик ўтказувчи тусиқлар орқали назорат қилинса бўлади. Ёруғликнинг етишмаслиги шеффлеранинг ривожланишида сезиларли таьсир кўрсатади. Унинг барглари тобора камайиб боради ва шохлари егилишни бошлайди. Бу дарахт шохлари қуёш томон чўзила бошлаганлиги билан боғлиқ. Агар шеффлерага деразалардан тушадиган ёруғлик етарли бўлмаса, ёрутувчи лампаларданфойдаланиш тавсия этилади. Улар ўсимлик баргларидан тахминан 20 см масофада бўлиши керак. Шеффлеранинг ҳар хил турлари ва навлари ёритиш учун ҳар хил талабларга эга бўлиши мумкин. Шунинг учун ранг-баранг шакллар одатда жуда кўп ёруғликни талаб қилади, акс ҳолда улар ўзгача рангларини йўқотадилар. Яшил баргли шаклларда эса ёруғлик етишмаслиги тасирида ўсиш секинлашади. Нурнинг этишмаслиги ва унинг ортиқлиги ўсимлик учун бир хил даражада зарарли ҳисобланади.