"effect uz" Ахборот агентлиги директори А. Эшонхоновнинг Фарғона вилояти Ҳокимига берган мурожаати юзасидан


Фарғона вилояти Уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи А.А.Мадаминовга



Download 30,55 Kb.
bet2/2
Sana02.03.2022
Hajmi30,55 Kb.
#478962
1   2
Bog'liq
Уй-жой коммунал хат

Фарғона вилояти Уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи А.А.Мадаминовга
Фарғона вилояти ҳокимига “effect. uz” Ахборот агентлиги директори А.Эшонхонов берган мурожаати ўрганиб чиқилганида, қуйидагилар аниқланган.
А.Эшонхоновнинг мурожаати ва мухбир Э.Таджибоевнинг журналистик текширув бир томонлама олиб борилганлиги, қуйидагилар билан асослаш мумкин.
Мурожаатда “ер майдонига "Фарғона сув таъминоти" МЧЖ эгалик ҳуқуқини берувчи расмий ҳужжатга эга бўлмасдан” келтирган важи асоссиз бўлиб, Фарғона шаҳар, Фарғона кўчасида жойлашган «Фарғона учинчи сув кўтариш иншооти»
1995 йил 1-январда қурилиб фойдаланишга топширилган. Сув кўтариш ва тарқатиш иншооти, Фарғона шаҳарнинг Киргули мавзеси, Марғилон шаҳарнинг бир қисми ҳамда Тошлоқ тумани аҳолисининг бир қисмидаги, яъни жами 15 та МФЙнинг 24 000 та (хонадон ва бошқалар) истеъмолчи (шундан 380 та хўжалик юритувчи субьект)ларга узлуксиз ичимлик суви билан таъминлаб келмоқда.
Сув тарқатиш иншооти ҳудудида ҳозирда фойдаланилаётган сиғими 18 000 м3 ҳажмдаги 3 та (ҳар бирининг сиғими 6000м3) янги сув сақлаш резеруварлари, ҳозирги кунда фойдаланилмаётган сув сақлаш резервуарлари, ер ости сув қудуғи, ер ости магистрал сув тармоқлари, сувни зарарсизлантириш биноси ва сув кўтариш насослари жойлашган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 30 июлдаги
ПҚ-1378-сонли қарори билан тасдиқланган "Қуқон ва Андижон шаҳарларининг сув таъминоти ва канализация тизими хамда Фарғона, Марғилон шахарлари ва Риштон тумани марказининг сув таъминоти тизимини реконструкция қилиш лойихасига асосан Осиё тараққиёти банки маблағлари хисобидан 120 млн. АҚШ доллари доирасида
32 йил давомида қайтариш шарти билан 2014 йилдан 2017 йилгача қурилиш монтаж ишлари олиб борилиб фойдаланишга топширилган.
«Фарғона учинчи сув кўтариш иншооти» худудининг бир қисми Фарғона шаҳар ҳокимининг 30.12.2019 йилдаги 1222-сонли қарорига асосан Фарғона шаҳар, Фарғона кўчасидаги 35-сонли кўп қаватли турар жой биноси олди ҳудудида жойлашган 3220 кв.метр ер майдони “MIG OIL METAN” МЧЖ га автомобилларга газ қуйиш компрессор шаҳобчаси қуриш учун берилган.
Қарор қабул қилинишига Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 02.12.2019 йилдаги ҳал қилув қарори ва “Far Siti Silver Plast” ҳусусий корхонаси ва “MIG OIL METAN” МЧЖ ўртасида тузилган 23.10.2019 йилдаги ўзаро келишув асос қилиб олинган.
Ўзбекистон Республкаси “Ер кодекси”нинг 16-моддасига кўра “Ер давлат мулки –умумиллий бойликдир, ундан оқилона фойдаланиш зарур, у давлат томонидан муҳофаза этилади, олди-сотди қилинмайди, айрибошланмайди, ҳадя қилинмайди ва гаровга қўйилмайди”-деб белгилаб ўтилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 28.01.2019 йилдаги 63-сонли қарорининг 2-иловасига асосан тасдиқланган Низом талабларига мувофиқ “YERELEKTRON-63” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ЛОТ Н-1730401/В-3331-сон билан қайд этилган ер участкаси бўйича тегишли ташкилотларнинг ижобий хулосалари мазкур қарор қабул қилинишига асос сифатида кўрсатиб ўтилган.
Аммо “YERELEKTRON-63” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тегишли ташкилотлар томонидан берилган ҳулосаларда, “MIG OIL METAN” МЧЖга ажратилган ер майдонининг қоқ ўртасидан сув тарқатиш иншооти учун ер остидан келтирилган 2 дона 1000 мм. ҳамда 800 мм ҳажмдаги йирик магистрал сув қувури ва қувурдаги келаётган сувни тақсимлаш, меъёрлаш ускунаси (задвижка)си ҳамда сув тарқатиш иншоотини узлуксиз электр билан таъминлаш мақсадидаги захирадаги юқори кучланишдаги электр кабеллари ўтганлиги эътибордан четда қолдирилиб, шаҳар ҳокимининг 1222-сонли қарорида ажратиб берилаётган ер майдони асоссиз равишда “бўш ер майдони” деб кўрсатилган.
Бундан ташқари, Жамиятнинг ихтиёридаги 1 дона (1500 м3) сув сақлаш резерувари, 1 дона (ЭЦВ-10-25-160) ичимлик сув қудуғи ва сув қудуғининг ер ости сув тармоғи ҳам қурилиш учун ажаратилган ер майдонинг ичида қолиб кетган.
Вазирлар Махкамасининг 11.12.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 981-сонли қарорининг 44-бандида хўжалик-ичимлик сув таъминоти ер ости манбаи санитария-муҳофаза зонасининг биринчи минтақаси чегаралари якка сув олиш жойидан (тик қудуқ кон қудуғи, сув йиғгич) ёки гуруҳли сув олишда энг чеккадаги сув олиш иншоотидан бошлаб етарлича муҳофаза қилинмаган ер ости сувларидан фойдаланганида-50 метрни ташкил этиши, 50-бандида хўжалик-ичимлик сув таъминоти тизими бўйлаб санитария-ҳимоя минтақалари белгиланиши, уларнинг кенглиги энг чеккадаги сув тармоғидан бошлаб ҳисобланиши ва сувсув тармоғи қурилиши тугаланмаган ҳудудда қуруқ тупроқда ётқизилганда -диаметри
1000 миллиметргача бўлганда камида 10 метр муҳофаза зонаси сақланиши кўрсатиб ўтилган бўлсада, қарор қабул қилинишида мазкур нормаларга умуман риоя этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитар шифокорининг 29.12.2007 йилдаги буйруғи билан тасдиқланган №0244-07-сонли санитария қоидалари ва нормаларининг 3.1.1-бандида ер ости сув қудуқлари ишлаб чиқариш ташкилотлари ва аҳоли яшаш ҳудудларидан ташқарида жойлашиши, тик қудуқнинг биринчи қатьий муҳофаза зонаси қудуқнинг энг чекка чизиғидан 30-50 метр радусни ташкил этиши, 5.3-бандида ичимлик сув тармоғи диаметри 1000 мм. бўлганида иккала ён тарафларидаги муҳофаза зонаси камида 10 метрни ташкил этиши белгилаб ўтилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат хокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 10-моддасида, “Вилоят, туман, шаҳар ҳокими корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, деҳқон хўжаликлари ва фуқароларга эгалик қилиш, фойдаланиш учун ва ижарага ер беришга, бу субъектларнинг ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатиб қўйишга, шунингдек ерларни олиб қўйишга ҳақли бўлиб, қабул қилинган бу ҳусусидаги қарорлар ҳалқ депутатлари тегишли Кенгаши томонидан тасдиқланади” деб белгиланган. (ушбу норма 23.12.2020 йилда ўзгартириш киртилгунига қадар, яъни қарор қабул қилинган вақтда амалда бўлган). Фарғона шаҳар хокимининг 1222-сонли қарори ҳалқ депутатлари тегишли кенгаши томонидан тасдиқланмаган.
Бироқ қарор қабул қилиниши жараёнида юқоридаги норма талабларига риоя этилмаган ҳолда, “Far Siti Silver Plast” ҳусусий корхонаси ва “MIG OIL METAN” МЧЖ ўртасида келишув битимига асосан ер майдони “MIG OIL METAN” МЧЖга ажратиб берилган.
“MIG OIL METAN” МЧЖ томонидан қарорда ажратилган худудга ёндош бўлган “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ қарашли 1540 кв.метр ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниб, ҳозирда ушбу ҳудудда қурилиш ишлари бошлаб юборилган. Ўзбошимчалик билан эгалланган худудда жамиятнинг 1 дона (1500 м3) сув сақлаш резерувари тўлиқ бузиб ташланган ва 1 дона (ЭЦВ-10-25-160) ичимлик сув қудуғи, сув қудуғининг ер ости сув тармоғи ҳам қурилиш ишлари олиб бориш жараёнида яроқсиз ҳолатга келтирилган. Шунингдек, “MIG OIL METAN” МЧЖ томонидан қурилиш ишларида “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ қарашли ер остидан ўтган электр кабели узиб ташлаши оқибатида электр тақсимлаш қурилмасида ТВУ қурилмаси шикастланган ва 04 кв.метр кабел носоз холга келтирилган.
Юқоридаги холатлар юзасидан Фарғона шаҳар хокимлигига Фарғона шаҳар прокуратурасининг 2021 йил 03 майдаги 10.2/21-сонли протести киритилган.
Мазкур протестига асосан 10.05.2021 йил куни Фарғона шаҳар хокимининг
344-сонли қарорига асосан Фарғона шаҳар ҳокимнинг 2019 йил 30 декабрдаги
1222-сонли ва 2020 йил 11 апрелдаги 188-сонли қарорларини бекор қилинганлигини маълумот учун қабул қилишингизни сўрайди.
Илова: Фарғона шаҳар хокимининг 344-сонли қарори нусхаси “ ” варақда,
Фарғона сув таъминоти”
МЧЖ директори М.Ш.Юлдашев
Download 30,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish