М А Ъ Л У М О Т Н О М А
“effect. uz” Ахборот агентлиги директори А.Эшонхоновнинг Фарғона вилояти Ҳокимига берган мурожаати юзасидан
25.05.2021 йил Фарғона шаҳар
Фарғона вилояти ҳокимига “effect. uz” Ахборот агентлиги директори А.Эшонхоновнинг берган мурожаатида ва мухбир Э.Таджибоевнинг олиб борилган журналистик текшируви давомида “2019 йил 30 декабрь кунги Фарғона шаҳар хокимининг №1222-сонли қарорига асосан “MIG OIL METAN” МЧЖ га Фарғона шаҳар, Фарғона кўчаси, 35-сонли кўп қаватли турар жой биноси олди худудида жойлашган бўш ер майдонига Автомабилларга газ тўлдириш компрессор шахобчаси (АГТКШ) қуриш учун 3220.0 кв.метр ер майдони ажратиб берилганлиги, мазкур ер майдонида қурилиш ишларини олиб бориш учун барча техник ва топографик ҳужжатлар тайёрланганлиги, сўнг “MIG OIL METAN” МЧЖ томонидан мазкур ер майдонида қурилиш ишлари олиб бориш учун барча техник ва топографик ҳужжатлар тайёрланганлиги, сўнг “MIG OIL METAN” МЧЖ томонидан мазкур ер майдонида қурилиш ишлари борилаётганлиги, лекин “Сувақава” ДУК Фарғона вилояти филиали мансабдор шахслар томонидан мазкур ер майдонига эгалик ҳуқуқини берувчи расмий ҳужжат эга бўлмасдан, прокуратура ва бошқа ҳуқуқни мухофаза қилувчи идораларига турли мурожаатлар қилаётганлиги, бунинг натижасида ўтказилаётган текширувлар жараёни қурилиш ишларига салбий таъсир қилаётганлиги” ни аниқлагани, “Сувоқава” ДУК Фарғона вилоят филиали мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо берилишида ёрдам беришликни сўраб мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентига Халқ қабулхонаси орқали “effect. uz” Ахборот агентлиги диекртори А.Эшонхоновни мурожаати ва мухбир Э.Таджибаевнинг олиб борган журналистик текшируви ўрганиб чиқилганида, қуйидагилар аниқланган.
Юқорида келтирган важлари билан ижтимоий тармоқлар орқали тарқатиб ва юқори турувчи органларга бу ҳақидаги мурожаат ва журналистик текширув бир томонлама ва холисона олиб борилмаётганлиги қуйидагилар билан асослаш мумкин.
"Фарғона сув таъминоти" МЧЖ балансидаги Фарғона шаҳар, Фарғона кўчасида жойлашган «Фарғона учинчи сув кўтариш иншооти» 1995 йил 1-январда қурилиб фойдаланишга топширилган. Фарғона шаҳар Қиргули мавзесидаги 100 мингдан ортиқ аҳолини узлуксиз ичимлик суви билан таъминлаб келмоқда. Жамиятимиз балансидаги «Фарғона учинчи сув кўтариш иншооти» худудида 1 дона диаметри 325 ммли ичимлик тик сув қудуғи, омборхона биноси, ҳажми 500 м3ли сув сақлаш ҳовузи (резурвуар), 2 дона магистрал сув тармоғи шундан биринчи йўналишда диаметри 1000 ммли ва иккинчи йуналишда диаметри 800 ммли ичимлик сув магистрал қувурлари ўтган, 2 та 6 Квт ли ер ости электр энергия тармоқлари мавжуд бўлиб кредит маблағлари хисобидан 3 та ҳажми 6000 м3 ли ичимлик сув сақлаш (резурвуар), сув кўтариш насослари мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 30 июлдаги
ПҚ-1378-сонли қарори билан тасдиқланган "Қуқон ва Андижон шаҳарларининг сув таъминоти ва канализация тизими хамда Фарғона, Марғилон шахарлари ва Риштон тумани марказининг сув таъминоти тизимини реконструкция қилиш лойихасига асосан Осиё тараққиёти банки маблағлари хисобидан 120 млн. АҚШ доллари доирасида 32 йил давомида қайтариш шарти билан 2014 йилдан 2017 йилгача қурилиш монтаж ишлари олиб борилиб фойдаланишга топширилган.
“Фарғона шаҳар ҳокимининг 30.12.2019 йилдаги 1222-сонли қарорига асосан Фарғона шаҳар, Фарғона кўчасидаги 35-сонли кўп қаватли турар жой биноси олди ҳудудида жойлашган 3220 кв.метр ер майдони “MIG OIL METAN” МЧЖ га автомобилларга газ қуйиш компрессор шаҳобчаси қуриш учун берилган.
Қарор қабул қилинишига Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 02.12.2019 йилдаги ҳал қилув қарори ва “Far Siti Silver Plast” ҳусусий корхонаси ва “MIG OIL METAN” МЧЖ ўртасида тузилган 23.10.2019 йилдаги ўзаро келишув асос қилиб олинган.
Ўзбекистон Республкаси “Ер кодекси”нинг 16-моддасига кўра “Ер давлат мулки –умумиллий бойликдир, ундан оқилона фойдаланиш зарур, у давлат томонидан муҳофаза этилади, олди-сотди қилинмайди, айрибошланмайди, ҳадя қилинмайди ва гаровга қўйилмайди”-деб белгилаб ўтилган.
Бироқ қарор қабул қилиниши жараёнида юқоридаги норма талабларига риоя этилмаган ҳолда, “Far Siti Silver Plast” ҳусусий корхонаси ва “MIG OIL METAN” МЧЖ ўртасида келишув битимига асосан ер майдони “MIG OIL METAN” МЧЖга ажратиб берилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 28.01.2019 йилдаги 63-сонли қарорининг 2-иловасига асосан тасдиқланган Низом талабларига мувофиқ “YERELEKTRON-63” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ЛОТ Н-1730401/В-3331-сон билан қайд этилган ер участкаси бўйича тегишли ташкилотларнинг ижобий хулосалари мазкур қарор қабул қилинишига асос сифатида кўрсатиб ўтилган.
Аммо “YERELEKTRON-63” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тегишли ташкилотлар томонидан берилган ҳулосаларда, ажратилган ҳудудда “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ балансида бўлган ҳозирги кунда ҳам фуқароларга ичимлик суви етказиб беришда фойдаланиб келинаётган 7-сонли ичимлик сув қудуғи мавжудлиги, шунингдек, қарорда кўрсатилган ҳудуддан диаметри 800-1000 мм. Бўлган 2 та марказий ичимлик сув тармоғи ўтганлиги эътбордан четда қолдирилиб, шаҳар ҳокимининг 1222-сонли қарорида ажратиб берилаётган ер майдони асоссиз равишда “бўш ер майдони” деб кўрсатилган.
Вазирлар Махкамасининг 11.12.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 981-сонли қарорининг 44-бандида хўжалик-ичимлик сув таъминоти ер ости манбаи санитария-муҳофаза зонасининг биринчи минтақаси чегаралари якка сув олиш жойидан (тик қудуқ кон қудуғи, сув йиғгич) ёки гуруҳли сув олишда энг чеккадаги сув олиш иншоотидан бошлаб етарлича муҳофаза қилинмаган ер ости сувларидан фойдаланганида-50 метрни ташкил этиши, 50-бандида хўжалик-ичимлик сув таъминоти тизими бўйлаб санитария-ҳимоя минтақалари белгиланиши, уларнинг кенглиги энг чеккадаги сув тармоғидан бошлаб ҳисобланиши ва сувсув тармоғи қурилиши тугалнмаган ҳудудда қуруқ тупроқда ётқизилганда- диаметри 1000 миллиметргача бўлганда камида 10 метр муҳофаза зонаси сақланиши кўрсатиб ўтилган бўлсада, қарор қабул қилинишида мазкур нормаларга умуман риоя этилмаган.
Юқорида айтиб ўтилганидек жамиятга ажратилган ҳудудда “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ балансида бўлган 7-сонли ичимлик суви қудуғи ва диаметри
800-1000 бўлган 2 та марказий ичимлик суви тармоғи мавжуд бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитар шифокорининг 29.12.2007 йилдаги буйруғи билан тасдиқланган №0244-07-сонли санитария қоидалари ва нормаларининг 3.1.1-бандида ер ости сув қудуқлари ишлаб чиқариш ташкилотлари ва аҳоли яшаш ҳудудларидан ташқарида жойлашиши, тик қудуқнинг биринчи қатьий муҳофаза зонаси қудуқнинг энг чекка чизиғидан 30-50 метр радусни ташкил этиши, 5.3-бандида ичимлик сув тармоғи диаметри 1000 мм. бўлганида иккала ён тарафларидаги муҳофаза зонаси камида 10 метрни ташкил этиши белгилаб ўтилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат хокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 10-моддасида, “Вилоят, туман, шаҳар ҳокими корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, деҳқон хўжаликлари ва фуқароларга эгалик қилиш, фойдаланиш учун ва ижрарага ер беришга, бу субъектларнинг ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатиб қўйишга, шунингдек ерларни олиб қўйишга ҳақли бўлиб, қабул қилинган бу ҳусусидаги қарорлар ҳалқ депутатлари тегишли Кенгаши томонидан тасдиқланади” деб белгиланган. (ушбу норма 23.12.2020 йилда ўзгартириш киртилгунига қадар, яъни қарор қабул қилинган вақтда амалда бўлган). Фарғона шаҳар хокимининг 1222-сонли қарори ҳалқ депутатлари тегишли кенгаши томонидан тасдиқланмаган.
“MIG OIL METAN” МЧЖ томонидан қарорда ажратилган худудга ёндош бўлган “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ қарашли 1540 кв.метр ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниб, ҳозирда ушбу ҳудудда қурилиш ишлари бошлаб юборилган. Ўзбошимчалик билан эгалланган худудда жамиятнинг 500 м3 сув сақлаш ховузи жойлашган бўлиб, қурилиш ишлари олиб бориш жараёнида ушбу объект яроқсиз ҳолатга келтирилган. Шунингдек, “MIG OIL METAN” МЧЖ томонидан қурилиш ишларида “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ қарашли ер остидан ўтган электр кабели узиб ташлаши оқибатида электр тақсимлаш қурилмасида ТВУ қурилмаси шикастланган ва 04 кв.метр кабел носоз холга келган ва жамиятга 7 000 000 сўм зарар келтирилган.
Юқоридаги холатлар юзасидан Фарғона шаҳар хокимлигига Фарғона шаҳар прокуратурасининг 2021 йил 03 майдаги 10.2/21-сонли протести киритилган.
Мазкур протестига асосан 10.05.2021 йил куни Фарғона шаҳар хокимининг
344-сонли қарорига асосан Фарғона шаҳар ҳокимнинг 2019 йил 30 декабрдаги
1222-сонли ва 2020 йил 11 апрелдаги 188-сонли қарорларини бекор қилинган.
“Фарғона сув таъминоти” МЧЖ Ҳуқуқшунослик бўлими
Do'stlaringiz bilan baham: |