2-масала бўйича гуруҳ мураббийси сўзга чиқиб, 606-19 ЭЭЭгуруҳ сардоридан талабаларнинг дарсга қатнашиш давомадининг назорати натижалари тўғрисида сўради.Сабабсиз дарс қолдираётган талабалардан тушунтириш хати олиниб факултет деканига топширилишини баён қилди.
Гурух йиғилиши қарор қилди.
1.Гурух сардорига талабалар давомадини текшириб туриш вазифалари топширилсин.
2.Талабаларнинг билим савияси назорат қилинсин.
Гуруҳ мураббийси: М.У.Рахматова
Гуруҳ сардори: А.Саломов
Бух МТИ «Энергетика» факултети 606-19 ЭЭЭгуруҳ мажлиси
№11- сон баённомаси
Бухоро шаҳри 05.05.2018 й
Қатнашдилар: 606-19 ЭЭЭ
гуруҳ талабалари
ва гурух мураббийси
Кун тартиби:
9 май - хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб “Инсон азиз-хотира муқаддас” мавзусига бағишланган давра суҳбатини ўтказиш.
Бошқа масалалар тўғрисида.
Кун тартибидаги 1-масала бўйича гуруҳ мураббийси сўзга чиқиб, талабаларга маърузанинг бошланишида 9 май хотира ва қадрлаш куни муносабати билан энг аввало Улуғ Ватан урушида бизларнинг бахтли келажагимиз учун қон кечиб,ўз жонларини аямай курашганлар ва уруш ортида куну – тун тинмай меҳнат қилган инсонлар ва Афғонистон ерларида Ватан тинчлиги учун курашиб келган ёру-биродарларимиз ва қон-қардошларимиз тўғрисида фикр юритиб ўз миннатдорчилигимизни билдиришимиз лозимдир деб ҳисоблайман. Шу қаторда шафқатсиз урушда қаҳрамонларча курашиб, охирги томчи қонлари қолгунча ўз Ватанини, она халқини ҳимоя қилиб жон таслим этган ватандошларимиз, ота-боболаримиз ва уруш ортида фидокорона меҳнат қилиб,оғир меҳнат натижасида вафот этган онахон ва бибижонларимизни хотирлаш энг мақбул иш бўлади деб ўйлайман. Бизнинг орамизда ҳеч бир хонадон йўқки бирорта киши урушда қатнашиб ҳалок бўлган бўлмаса, чунки ўзбек халқи ҳамжиҳат, бир жону-бир тан бўлган халқдир, Улар доимо Ватан озодлиги йўлида бир ёқадан бош чиқариб, ҳалол курашиб келгандирлар. Шунинг учун ҳар бир ўзбек хонадонида 9 май хотира ва қадрлаш кунида энг аввало ҳалок бўлган қариндош-уруғларини ёдга олиш мақсадида хайрия дастурхони ёзилади ва шу куни “Қуръони каримдан” вафот этганлар хотирасига тиловатлар қилиниб,яхши сўзлар билан хотирланади. Хотирлаш маросимини ўтказгандан кейин эса шу Улуғ Ватан урушидан ғолиб бўлиб қайтганлар билан учрашиш мақсадида ҳамма хотира майдонига, яъни “амнок она” ҳайкали пойдеворига гулур қўйиш учун ва ветеранлар билан учрашиш учун “Сомонийлар” истироҳат боғига йўл олади. Бу боғда шу куни катта сайл бўлиб ўтади. Ҳозиргача қарилик гаштини суриб, бола-чақалари ардоғида бўлиб келаётган отахон- онахонларимиз ҳам қуролдош дўстларини ва уруш ортида “Меҳнат фронтида” фидокорона меҳнат қилган дўстлари билан учрашиш учун шу боғда йиғилиб бошларидан ўтган воқеаларни ёшларга.келажак авлодларига сўзлаб берадилар.
Биз ёшлар ҳам доимо бу ватандошларимизнинг қаҳрамонона курашганларини, уларнинг бошидан кечирган ҳаётларини ҳамма вақт ёдда тутишимиз ва бизнинг фаровон ҳаёт кечиришимиз учун ўз жонларини қурбон қилган ота-боболаримизни доимо хотирлаб туришимиз лозимдир, нафақат уларни ҳаётдан бевақт кўз юмган ва дунёдан ўтган жами авлод- аждодларимизни бу кунда ва доимо хотирлаб туришимиз биз учун ҳам фарз.ҳам қарздир.
Кун тартибидаги 2-масала бўйича гуруҳ мураббийси сўзга чиқиб бир ҳафтадан кейин назорат ҳафтаси бошланишини талабаларга эслатиб ўтди ва уларга баҳорги мавсумини аъло баҳоларга топширишларига омад тилади ва 606-19 ЭЭЭ гуруҳ сардорига сабабсиз дарс қолдираётган талабаларни назорат қилишни топширди. Талабаларнинг билим савияси бўйича ҳамма фанлардан аъло баҳолар билан ўқишларини таъкидлаб ўтди.
Гурух йиғилиши қарор қилади.
1.Гурух сардорига талабалар давомадини текшириб туриш вазифалари топширилсин.
2.Талабаларнинг билим савияси назорат қилинсин.
Гуруҳ мураббийси: М.У.Рахматова
Гуруҳ сардори: А.Саломов
Do'stlaringiz bilan baham: |