Бух МТИ «Энергетика» факултети 606-19 ЭЭЭгуруҳ мажлиси
№10- сон баённомаси
Бухоро шаҳри 12.04.2021 й
Қатнашдилар: 606-19 ЭЭЭ
гуруҳ талабалари
ва гурух мураббийси
Кун тартиби:
1.“Амир Темур – буюк саркарда” мавзусига бағишланган давра суҳбатини ўтказиш.
2. Бошқа масалалар тўғрисида.
Ассалому алайкум ҳурматли талабалар! Мана бугун биз бу ерга улуг Тўрон ўлкасининг тенги йўқ хукмдори сохибқирон АМИР ТЕМУР бобомизнинг таваллуд кунини нишонлагани тўпландик.
Қилган бўлсак сизни безовта
Сохиқирон авф этинг бизни
Қалб қулфини очдикбир марта
Авлодларга тўйингиз куни .
ВАТАН ! Бу кандай сехрли маконки, уни деб халклар қўлига қурол олади. Уни қандай жозибаси борки, эгалари бегоналарга бергиси келмайди. Унинг қандай қуввати борки, химоясига халқлар жонларини тикадилар. Тангри таоллонинг улуғ неъмати бўлмиш хаётларини қурбон қиладилар. «ВАТАННИ СЕВМОҚ ИЙМОНДАНДУР». Демак душманларга қарши курашганлар энг аввало иймон учун курашгандирлар, ор-номус учун жон берганлар. Шукурлар бўлсинки, бизнинг озод яшашимиз учун жон фидо қилган иймонли боболаримиз бор. Уларни миллий озодлик учун олиб борган курашлари бизларни иймонли, эътиқодли бўлишга, буюк боболаримиз билан фахрланишга, инсонлар ўртасидаги дўстликни қадрлашга алломаларимиз рухини шод айлашга ундайди.
Хусенов Ж.: Туркни шавкатини жойлаб тиғига,
Мардона юксакка кўтарган илк бор.
Зафар қучган бобомТемур рухига,
Бугун таьзим айлайлик такрор ва такрор.
Пўлатова Д.: Тўқсон кун бўлса бахор, аммо унда бир кун бор.
Ҳаммасидан гўзал кун ҳаммасидан сер мазмун,
Букундан инсон мамнун, бундаТемур туғилган.
Бу кун Темур туғилди, бугун севинч туғилди.
Биз ҳам севиниб шу дам, қиламиз бугун байрам.
Амир Темур бобомиздовюрак лашкарбоши, йирик давлат арбоби бўлган. У Қашқадарё вилоятинингШахрисабз шахри Хўжа илғор номли қишлоқда 1336 йил 9 апрелда туғилган. Отасининг исми Амир Темур Баходир, онасининг исми эса Тегина бегим эди. Унинг қолдирган хикматли ўгитлари бизнинг қалбимизда абадул-абад яшайди.
Музаффаров М.: Ўн душманга бас келади бита аскари
Қон қусиб ер тишлади мугул лашкари
Темур Маликни кўрсайди пахлавон Рустам
«Жиловдоринг бўлай бегим»-дер эди шу он
Баходир жангчи, қадим миллат улуғи
Шону - шавкатга тўлиқ Туркнинг бош хукмдори
Туркистоним амириТуронимнинг хаққони
Энг буюк мамлакатнинг буюк Сохибқирони!
Ахмаджонов А: Оқсаройнингостонаси сизни қўмсагай
Кўхна Кешнинг ақрабоси сизни қўмсагай
Карвон кўрган сардобаси сизниқўмсагай
Самарқандни минораси сизни қўмсагай
Темур бобо номингизни ёд этажакмиз.
Олам аро рухингизни шод этажакмиз.
Хақиқат, адолат яшар оламда
Инсофли одамлар бор экан шукур
Истиқлол қуёши балқди ўлкамда
Қаддингиз, қадрингиз тикланди мағрур!
Кун тартибидаги
Do'stlaringiz bilan baham: |