ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ЭМАС
Миллий қадриятларимизга кўра, мўтабар кунларда ёрдамга муҳтож эҳтиёжманд инсонларни йўқлаш, уларни ҳолидан хабар олиш эзгу анъанага айланган. Муҳтарам президентмизнинг
2020 йил 30 июлдаги Фармони билан Ийд Қурбон ҳайити кунларида бундай эътибор ва рағбат кўрсатилиши халқимизга чинакам ҳайитлик, байрам совғаси бўлди.
Қурбон ҳайити – xайр - эҳсон, саxоват, меҳр-мурувват байрами бўлиб, жамиятда кишилар ўртасида тенглик, тотувлик каби инсоний фазилатлар ривож топишида xизмат қиладиган диний ва миллий кундир. Хатто бир оғиз ширин гап, кўнгилни кўтарувчи, илхом бергувчи муомала ҳам туҳфадир.
Мана шу қадриятнинг яна бир амалий ифодаси бу xалкимизнинг, айниқса, унинг эҳтиёжманд қатламини ижтимоий ва моддий
қўллаб-қувватлаш мақсадида 30-июль куни давлатимиз раҳбарининг “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қабул қилган фармони таҳсинга сазовордир.
Бугун Қувасой шаҳридаги 30 та маҳалла фуқаролар йиғинларида 20 минг 794 та хонадон, 26 минг 582 та оила ҳисобга олинган. Уларда 94 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. “Темир дафтар”да шакллантирилган 529 нафар эҳтиёжманд оила рўйхатга олинган.
Ушбу эҳтиёжманд, кам таъминланган, ногиронлиги бор ҳамда пандемия даврида доимий иш жойини йўқотган фуқароларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида шаҳримизда давлатимиз раҳбари ва саҳоватпеша инсонлар кўмагида давомли ишлар амалга оширилмоқда
Шакллантирилган рўйхат асосида сектор раҳбарлари, шаҳримиз ҳокими Р.Рахимжонов, шаҳар прокурори Б.Исмоилв, ИИб бошлиғи Э.Ғаниев, ДСИ бошлиғи Н.Полвонов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қувасой шаҳридаги Халқ қабулхонаси мудири Т.Имомов ҳамда ишчи гуруҳ аъзолари томонидан жорий йилнинг 30 июль куни 1 000 та оиланинг ҳар бирига бирма-бир кирган ҳолда, ушбу оилаларни “Қурбон ҳайити” байрами билан табриклаб, уларга 500,0 минг сўмдан жами
500,0 млн. сўм пул маблағлари топширилди.
Давлатимиз томонидан ҳар бир оила, ҳар бир фуқаро жиддий эътиборга олиниб, карантин шароитида муҳтожлик ва ночорлик кайфиятидан чиқариб, эртанги кунга умид бағишлаган ушбу фармон амалий қадамдир. Бу эса, қалб ободлиги, кўнгил xотиржамлиги обод ва фаровон турмушнинг асосий бўғинидир.
“Биздай нуроний кексаларимизга ҳам моддий ёрдам берганлиги учун юртбошимиз Муҳтарарам Президентимзга миннатдорчилик билдирамиз. Ёшларимизга тарбия беришда ҳамда ободонлаштириш ишларига бундан кейин ҳам бахоли қудрат ёрдамлашамиз”,- дейди узоқ дуодан сўнг, нуроний отахон Қувасой шаҳар Ҳ.Олимжон МФЙ А.Навоий кўчаси 128-А уй 43-хонадонда яшовчи Эргашев Сайдулло бобо.
Бир синиқ кўнгилни кўтариш Каъбани обод қилишга тенглаштирилгани ҳақида барчамиз, Алишер Навоийнинг бебахо мисраларини яъни: «Кимки бир кўнгли бузуқнинг xотирин шод айлагай, Онча борким Каъба вайрон бўлса, обод айлагай»,-деганларини яxши биламиз. Бугун миллионлаб қалблар қувончга тўлди,-десак тўғри бўлади.
Ҳа азиз ҳамюртлар! Қурбон Ҳайитининг туҳфаси давлатимиз раҳбарининг ватандошларимизга қилаётган ғамxўрликлари, ёши улуғларга эътибор, беморларга саxоват, тадбиркорларга яратиб берилаётган шароитлар, ёшларимизга кўрсатилаётган имконият, барчамизнинг кўнглимизга xотиржамлик, қалбимизга ободлик ҳадя этгани қадриятдир. Зеро, карантин кунларида нишонланган Қурбон Ҳайитининг туҳфаси албатта, қалбимизни поклаб - юрт равнақига умид бағишлайди.
Хўжаназаров Хуснидин - Қувасой шаҳар ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси
Do'stlaringiz bilan baham: |