Шарқона тарбияда Маҳалланинг ўрни: Қадимдан кишиларни бирлаштирадиган ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий ва тарбиявий аҳамиятга эга бўлган жамоа вазифасини бажариб келган. Ўзаро мехр-оқибат, аҳиллик ва тотувлик, эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож кимсалар ҳолидан ҳабар олиш, етим есирларнинг бошини силаш, тўй томоша ҳашамлар ва маракаларни кўпчилик билан бмаслахат ўтказиш, яхши кунда ҳам, ёмон кунда ҳам бирга бўлиш каби халқимизга хос урф одат ва анъаналар авваламбор маҳалла муҳитида шаклланган ва ривожланган.
Мустақиллик йилларида маҳалла ҳаёти билан боғлиқ кўплаб қадриятлар удум ва анъаналаримиз қайта тикланиб, замон талаблари асосида бойиб бормоқда. Шу билан маҳалланинг ҳуқуқ ва ваколатлари кенгайтирилмоқда ва хақиқий демократия дарсхонаси сифатида кенг кўламли фаолият олиб бормоқда. Миллий қадриятларни ўрганиш, асраш, муҳтожларни муҳофаза қилиш, маҳаллалар ривожланишига ҳар томонлама кўмаклашиши каби ҳаётий масалалар юртбошимиз ташаббуси ва фармони билан ташкил этилган. Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамғармасининг асосий фаолияти деб белгиланди. Бу бежиз эмас албатта. Оила, мактаб, маҳалла, ҳамкорлиги бугунги куннинг маънавий, маърифий, мафкуравий, тарбиявий зарурати эканлигини билдиради.
Ўқувчи-қизларга Шарқона мулоқот одобини тарбиялашда мактаб, оила, маҳалла ва жамоатчилик ҳамкорлигидаги ўзаро муносабатларнинг амалий таъсир этиш шакллари ва усуллари ҳақида сўз юритар эканмиз, ўқувчи-қизларни дарсдан ташқари вақтларда тарбиялашда, уларнинг мулоқот одобини ривожлантиришда маҳалланинг вазифалари қуйидагилар:
-ота-оналар орқали болаларни ташаббускорлик, мехнатсеварлик миллий ғурур, ватанпарварлик, миллий одоб, байналминаллик каби ҳислатларни сингдиришни ҳар томонлама рағбатлантириш;
- бу борада маҳаллада шанбалик, байрамларда миллий ғоя билан суғорилган тадбирлар, кўрик танловлар ташкил этиш, ўқувчиларнинг спорт мусобақаларини ташкил этиш ва рағбатлантириш;
- ёшлар диний мазҳаблар воситалар, ақидапарастликнинг моҳиятини тўғри англаб етишида ота-оналар орқали таълим кўрсатиш: улуғ аждодларимизнинг тарбиявий ўгитларини сингдириб боришда жамоатчиликни сафарбар қилиш;
- маҳаллада ёшларни миллий давлатчилик, миллий мафкура ғояларни, Республикамизда иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда эришган ютиқларни амалга ошириш борасида турли тадбирлар ташкил этиш;
- турли жамғармалар, хотин-қизлар қўмиталар, турли жамиятлар, бирлашмалар, ижодий уюшмаларнинг, маҳалла ҳамда тўгараклари тадбирларини ташкил этиш ва уларга ҳомийлик қилишни ташкил этиш, рағбатлантириш;
- маҳаллада “энг яхши хонадон”, “энг яхши оила” каби танловлар эълон қилиш ва уларга ота-оналар орқали ёшларни жалб этиш ва рағбатлантириш;
- соғлом турмуш тарзини ифода этувчи учрашувлар, кечалар ташкил этиш ва уларга ёшларни жалб этиш;
- Маҳалла ҳудудидаги ободонлаштириш майдонларини кўкаламзорлаштириш жараёнларига, ота-оналар орқали ўқувчиларни жалб этиш, уларга жамоавий меҳнат, Ватанга, маҳаллага муҳаббат ҳисларини, ватанпарварлик ғоясини шакллантириш;
- маҳалладаги фарзандларга таълим-тарбия беришда ижобий натижаларга эришаётган, намунали оилалар ҳаёт тажрибаси оммавийлаштириш; ҳудудида “оила сабоқлари” машғулотларини ташкил этиш;
- маҳаллада истиқомат қилаётган халқ усталари, санъаткорлар, зиёлилар ва барча ижод аҳлининг имкониятларидан фойдаланиб, турли тўгарак ва “Уста-шогирд” тизимида билим ва касб бериш фаолиятини ташкил этиш;
- маҳалла худудидаги ишлаб чиқариш корхоналари томонидан маҳаллада истиқомат қиладиган ва оиласи моддий қийналадиган ёшлар учун иш жойлари кватасининг ажратилишига эришиш;
- ҳар бир ёш фуқоро Ўзбекистонга, унинг табиатига, муҳаббат, тарихига қизиқтириш учун маҳалла музейлари ташкил қилиш ва ёшларни, мактаб- оила орқали жалб этиш;
- ёлғиз қарияларга ёрдам бериш, улар ҳолидан ҳабар олишга ёшларни жалб этиш ва уларда инсонпарварлик ҳислатларини шакллантириш ва ҳ-зо.
Маҳалладаги ўқувчи-қизларга Шарқона мулоқот одобини тарбиялашда мактаб, оила, маҳалла ва жамоатчилик ҳамкорлигидаги ўзаро муносабатларнинг, оиладаги болалар тарбиясига бўлган таъсири масаласи долзарб бўлиб, халқимизнинг миллий қиёфаси, маҳалла фаолияти ва унинг маҳалладагиларга таъсири билан белгииланади. “Маҳалла” хайрия жамғармаси маҳаллалар фаолиятини мувофиқлаштириб турадиган ва уни бир мақсадга қаратилган ҳолда олиб борадиган кўнгилли маҳаллий бошқарув ҳисобланади.
Ўқувчи-қизларга Шарқона мулоқот одобини тарбиялашда мактаб, оила, маҳалла ва жамоатчилик ҳамкорлигидаги ўзаро муносабатларни йўлга қўйишда жамоат ташкилотлари ҳам муҳим рол ўйнайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |