ва иқтисодиѐтнинг ривожланиши қўшимча билимлар
чегарасини кенгайти-
ради ҳамда корхона ходимларининг ҳозирги кун талабларига жавоб берувчи
билим, кўникма ва малакага эга бўлишларини талаб қилади. Айниқса иннова-
цион иқтисодиѐтни ташкил этиш шароитида тўпланган ахборотлар, ўрганил-
ган атама ва категориялар билан чекланиб қолиш ярамайди. Уларни доимий
равишда тўлдириб, фан ва хўжалик амалиѐтининг сўнгги ютуқлари асосида
ривожлантириб бориш талаб этилади. Олинган билимлар фақат шу
асосда-
гина амалиѐтга жорий этилиб, жамиятнинг бевосита ишлаб чиқариш
кучига
айланиши учун хизмат қилиши мумкин.
«Корхона иқтисодиѐти ва инновацияларни бошқариш» фани бошқа
иқтисодий фанлар жумладан, «Иқтисодиѐт назарияси», «Микро иқтисодиѐт»,
«Саноат иқтисодиѐти», «Корхоналарни ривожлантириш стратегияси»,
«Корхоналарда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва бошқариш», «Корхона
иқтисодиѐти» ва «Инновацион менежмент» каби қатор фанлар билан билан
чамбарчас боғлиқ.
«Корхона иқтисодиѐти ва инновацияларни бошқариш» фани корхоналар
фаолияти иқтисодий ривожланишининг миқдор кўрсаткичларини
сифат
кўрсаткичларидан ажралмаган ҳолда ўрганувчи «Иқтисодий статистика»,
шунингдек, жорий ва истиқболдаги ишлаб чиқаришни ҳамда ишлаб чиқариш
технологияларини ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини тадқиқ
этувчи «Корхоналарни ривожлантириш стратегияси» каби фанлар билан ҳам
боғлиқ.
Фан-техника тараққиѐти шароитида техника ва технологияларнинг
жадал суръатлар билан ўзгариши нафақат ишлаб чиқариш хусусиятларида,
балки айирбошлаш, тақсимлаш ва истеъмол натижаларида ҳам акс этади. Шу
сабабли мазкур фанни ўрганиш иқтисодий фанлар тизимида ўзига хос
аҳамият касб этади.
Ушбу фанни ўрганишда ―Корхоналар хўжалик фаолиятининг таҳлили‖
фани билан ўзаро алоқасини алоҳида кўрсатиб ўтиш мақсадга мувофиқ.
Ушбу фан корхонада ишлаб чиқаришнинг молиявий ва бошқа жиҳатларига
баҳо бериш, заҳираларни аниқлашдан ташқари, башоратлаш ѐрдамида
корхона ривожланишининг истиқболлари аниқлаш имкониятини беради.
Хорижий мамлакатлар амалиѐтида корхона,
фирма ва компанияларнинг
кўпчилиги ишлаб чиқариш менеджерлари ва иқтисодчиларнинг юқори касб
малакаси ва ўз соҳасидаги чуқур билимлари эвазига муваффақиятларга
эришиб, юқори даромадга ва ишлаб чиқариш имиджига эга бўлиб бормоқда.
Шу сабабли «Корхона иқтисодиѐти ва инновацияларни бошқариш» фанини
билишнинг ўзи камлик қилади. Бўлажак мутахассисларнинг иқтисодий
фикрлаш доирасини кенгайтириш ва уларнинг халқ хўжалигига доир
билимларини шакллантиришга хизмат қиладиган бошқа иқтисодий, техника-
вий ҳамда технологик фанлар мажмуасини ҳам билиш талаб қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: