Э. Шодмонов, Д. Бабабекова, Б. Турсунов корхона иқтисодиёти ва инновацияларни бошқариш


 Инновацион лойиҳаларни бошқариш ва амалга оширишнинг



Download 4,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet177/247
Sana16.03.2022
Hajmi4,98 Mb.
#495595
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   247
Bog'liq
2 5372994848821350717

22.4. Инновацион лойиҳаларни бошқариш ва амалга оширишнинг 
дастурли-мақсадли усуллари. 
Инновацион фаолиятни бошқариш механизми у ѐки бу субъектнинг 
инновацион ривожланиш мақсади йўналишидан келиб чиқиб, ўзида турли 
усул ва воситалар йиғиндисини мужассамлаштиради.
Инновацион соҳадаги бошқарув қарорларининг натижавий тайѐр 
маҳсулотга айланишини таъминловчи самарали механизмни ишлаб чиқиш 
миллий корхоналаримизнинг бугунги кундаги долзарб масалаларидан 
биридир. Айни пайтда мазкур механизмнинг муҳим таркибий қисми ҳисоб-
ланган инновацион фаолиятни ташкил этишнинг методик асосларини 
шакллантирмай туриб, масалани ҳал этиш мумкин эмас. Аслида инновацион 
соҳага тегишли тушунчалар ҳали тўла шакллантирилмаган. Шунинг учун 
инновацион фаолиятнинг табиати ва мазмун-моҳиятига турлича қарашлар 
мавжуд бўлган бир пайтда хўжалик субъектлари мавжуд имконият ва 
чекланишларни ҳисобга олган ҳолда, ушбу соҳада самаралироқ сиѐсат ишлаб 
чиқишга имкон берувчи аниқ таклифларга эҳтиѐж сезадилар. Шу нуқтаи 
назардан, инновацион фаолият методикасини ишлаб чиқиш масаласи алоҳида 
аҳамият касб этади. 
Инновацион фаолиятни ташкил этишнинг таклиф этилаѐтган 
методикаси қуйидаги тамойилларга асосланади: 
– мақсадлилик; 
– тизимлилик; 
– ташкил этувчи барча таркибий қисмларнинг концептуал бирлиги. 
Мазкур методикани ишлаб чиқишнинг асосий мақсади саноат 
корхоналари инновацион фаолиятини ташкил этиш бўйича маълум дастур 


яратиш ҳисобланади. Қўйилган мақсаддан келиб чиқувчи вазифалар 
қуйидагилардан иборат: 
– корхонада инновацион фаолиятни ташкил этиш ишларининг мазмуни 
ва мантиқий изчиллигини таъминлаш; 
– инновацияларнинг яратилиши ва тарқалиши бўйича корхонанинг 
барча бўғинлари ҳамда хизмат бўлимлари фаолиятининг мувофиқлигини 
таъминловчи мос ташкилий тузилмани ишлаб чиқиш; 
– инновацион фаолиятнинг муайян жиҳатлари бўйича методик 
тавсиялар ишлаб чиқиш; 
– корхонада инновацион фаолиятнинг мақсадлилиги ва тизимлилигини 
таъминлаш; 
– корхонада инновацион фаолиятни илмий асосда ташкил этиш. 
Ушбу методика қуйидаги асосий таркибий қисмлардан ташкил топади: 
1. Инновация тушунчасини ҳамда инновацион фаолиятнинг мазмунини 
аниқлаштириб олиш. Таъкидлаб ўтганимиздек, ҳозирги пайтда ―инновация‖ 
тушунчасини аниқлаб берувчи, шу жумладан, дунѐ мамлакатлари 
қонунчилигида турли хилдаги изоҳлар мавжуд. Хусусан, Россия 
Федерациясининг инновациялар тўғрисидаги қонунида инновация амалдаги 
қонунчиликка кўра интеллектуал мулк сифатида тан олинган, илмий, илмий-
тадқиқот ѐки илмий-техник фаолият натижаси сифатида тавсифланган. 
Масалан, Россия Федерациясининг амалдаги расмий статистикаси 
инновацияга ―инновация бу – инновацион фаолиятнинг пировард натижаси 
сифатида бозорга чиқарилган янги ѐки мукаммаллаштирилган маҳсулот ѐки 
хизматлар ҳамда амалиѐтда фойдаланишга жорий этилган янги ѐки 
мукаммаллаштирилган технологик жараѐн ѐки ишлаб чиқариш (хизмат) 
усулларидир‖, дея таъриф берилган. Инновация фақатгина бозорга 
чиқарилганда ѐки ишлаб чиқариш жараѐнига қабул қилингандагина намоѐн 
бўлади. Ўз-ўзидан маълум бўладики, корхонанинг инновацион фаолияти 
расмий статистикада қайд этилиши билангина амалга ошган ҳисобланмайди. 


Ташкилий-бошқарув соҳасида (айнан маркетинг соҳасида) инновацияларсиз 
корхонанинг самарали инновацион ривожланишини таъминлаб бўлмайди. 
Бошқариш методологиясига бу каби ѐндашув инновацион фаолиятнинг яхлит 
ташкилий тузилишини шакллантириш имконини яратади. 
2. Корхонада инновацион фаолиятнинг ташкилий тузилишини ишлаб 
чиқиш. Инновацион фаолият танлаб олингандан кейин унинг, мақсадли 
йўналиши инновацион вазифаларнинг тузилишини аниқлаб беради. Бунда 
корхонанинг ҳажми, ўзига хос хусусиятлари, ишлаб чиқараѐтган 
маҳсулотининг ҳажми ва номенклатураси каби турли омиллар юқори 
аҳамият касб этади. Шунинг учун, инновацион фаолиятни бошқариш ҳар бир 
турдаги корхона учун алоҳида характерга эга. Бунда эътибор қаратилиши 
лозим бўлган умумий жиҳат шундан иборатки, у бутун ташкилий тузилмага 
узвий боғлиқ бўлиши лозим. Бундан ташқари, турлича даражаларда 
бошқарув қарорларини шакллантирувчи турли бўғинлар фаолиятини 
мувофиқлигини таъминлаши ҳам зарурий шартлардан ҳисобланади. Чунки, 
алоҳида маҳсулот тури бўйича ҳам, бутунлигича барча йўналишлар бўйича 
ҳам инновацион лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш корхона учун бир 
хил даражада муҳим аҳамиятлидир. 
3. Инновацион стратегияни ишлаб чиқиш. Корхонанинг инновацион 
стратегияси агрессивлик (ҳужумкорлик) даражасига кўра турлича 
фарқланиши ѐки ўзида мудофаа хусусиятини ҳам касб этиши мумкин. 
Стратегик 
менежментда 
агрессивлик 
тушунчаси 
корхонанинг 
ўз 
технологияси, маҳсулотлари турлари ва маркетинг стратегиясига ўзгариш 
киритишининг тезлиги ва радикаллиги даражасини акс эттиради. 
Инновацион менежментга мос ҳолда таъкидлаб ўтиш жоизки, инновацион 
стратегиянинг агрессивлиги, биринчи ўринда, ишлаб чиқилган ва жорий 
этилаѐтган янгиликнинг радикаллик даражасига боғлиқ. Корхонанинг 
инновацион агрессивлигини белгилашда инновацияларни яратиш частотаси, 
жорий этиш тезлиги, инновацион-инвестицион фаолиятни молиялаштириш 


кўлами кенглиги ва инновациянинг бозор маркетингининг интенсивлиги ҳам 
муҳим аҳамият касб этади. 
4. Инновацион фаолият самарадорлигини баҳолаш ва таҳлил қилиш 
методикаси. Инновацион фаолият таҳлили қуйидаги йўналишларни ўз ичида 
мужассамлаштириши зарур: 
– корхонанинг ўз бўш пул маблағлари ва умумий молиявий ҳолати 
таҳлили; 
– инновацион лойиҳалар учун харажатлар таҳлили; 
– кўриб чиқилаѐтган, жорий этишга қабул қилинган, жорий этилаѐтган, 
жорий этилган ва рад этилган лойиҳаларнинг тузилмавий таҳлили; 
– инновацион лойиҳаларни жорий этиш ва уларнинг самарадорлигини 
баҳолашни ҳисобга олиш тизимини тадқиқ этиш; 
– жорий этилган инновацион лойиҳаларнинг корхонанинг бутун 
хўжалик фаолияти натижаларига таъсирини баҳолаш; 
– корхонанинг моддий ресурслари ва кадрлар базаси салоҳиятининг 
инновацион фаолиятни амалга оширишга тайѐрлиги таҳлили; 
– инновацион фаолиятни амалга ошириш самарадорлигининг интеграл 
кўрсаткичлари; 
– корхонанинг инновацион ривожланишига ташқи муҳит таъсирининг 
таҳлили. 
5. Инновациялар маркетинги методикаси. Маркетинг фаолияти ўзида 
бозорни комплекс тадқиқ қилиш, инновацияларни яратишни режалаштириш, 
уларнинг рақобатбардошлиги, нарх сиѐсати, силжитиш, сотувини ташкил 
этиш ҳамда сервис хизмат кўрсатишни тезлаштиришни назарда тутади. Мос 
равишда, кўрсатиб ўтилган барча йўналишлар бўйича алоҳида методикалар 
ишлаб чиқилиши мумкин. 

Download 4,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish