Э. Шодмонов, Д. Бабабекова, Б. Турсунов корхона иқтисодиёти ва инновацияларни бошқариш


Интелектуал мулк бозорини ривожланишининг тарихий



Download 4,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet185/247
Sana16.03.2022
Hajmi4,98 Mb.
#495595
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   247
Bog'liq
2 5372994848821350717

24.2.Интелектуал мулк бозорини ривожланишининг тарихий 
асослари. 
Маълумки интеллектуал мулкнинг турли объектлари бўйича халқаро 
миқѐсларда ўнлаб, юзлаб халқаро битимлар, келишувлар, конвенциялар амал 
қилади. Уларнинг дастлабкилари XIX асрнинг иккинчи ярмида ишлаб 
чиқилган. Уларнинг ишлаб чиқиб қабул қилинишига туртки берган ҳолат – 
бу интеллектуал мулк объектларини халқаро миқѐсларда муҳофаза этишдир.
Одатда, ҳар бир мамлакат қонунлари шу мамлакат ҳудудида интеллек-
туал мулк объектини ҳимоя қилади. Агарда масалан, ихтиро, саноат 
намунаси бўйича патент эгаси бу объектлар бўйича бир неча мамлакатда
ҳуқуқий муҳофаза олмоқчи бўлса, бу мамлакатларнинг ҳар бирида патент
олмоғи лозим бўлади. Ўз фуқароларини интеллектуал мулк объектига


нисбатан хорижий давлатларда ҳуқуқий муҳофазага олишни кафолатлаш
мақсадида 1883 йилда 11 давлат саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича 
Париж Конвенциясини имзолади ва Халқаро Париж Иттифоқини тузди. 
Ҳозирги вақтда ушбу Конвенцияни 110 дан ортиқ мамлакат имзолаган.
Ўзбекистон Республикаси ҳам Париж Конвенциясининг иштирокчиси 
ҳисобланади. Конвенцияда унинг қатнашчиси бўлган давлатлар саноат
мулкининг айрим соҳалари бўйича махсус битимлар тузиши мумкинлиги
назарда тутилган. Албатта бундай битимлар Конвенцияга зид бўлмаслиги 
шарт. 
Париж Иттифоқи котибияти вазифасини БИМТ бажаради. Конвенция-
нинг дастлабки матни 1883 йилда тузилган, 1891 йилда Мадридда 
Тушунтириш баѐнномаси билан тўлдирилган, 1900 йилда Брюсселда, 1911 
йилда Вашингтонда, 1925 йилда Гаагада, 1934 йилда Лондонда, 1958 йилда 
Лиссабонда, 1967 йилда Стокгольмда қайта кўриб чиқилган ва 1979 йилда 
унга тузатишлар киритилган. Конвенция барча давлатлар учун очиқ.
Ратификация ѐрлиғи ѐхуд қўшилиш ҳақидаги ҳужжат БИМТ Бош 
директорига сақлаш учун топширилиши лозим. Товарларнинг келиб чиқиши
бўйича ѐлғон ѐки чалғитувчи кўрсаткичларнинг олдини олиш тўғрисида 
Мадрид битими 1891 йилда имзоланган бўлиб, ушбу битим 1891 йилда 
тузилган. 1911 йилда Вашингтонда, 1925 йилда Гаагада, 1931 йилда 
Лондонда, 1958 йилда Лессабонда ва 1967 йилда Стокгольмда қайта кўриб
чиқилган. Ушбу битим Париж Конвенцияси иштирокчилари бўлган давлат-
лар учун очиқдир. Ушбу битимга асосан агарда товарнинг келиб чиқиши
бўйича ѐлғон ѐки чалғитувчи кўрсаткичлар бўлса ва кўрсаткичлар
иштирокчи давлатлардан бирининг ѐки унинг ҳудудини товарнинг келиб
чиқиш жойи ѐки тайѐрланган мамлакат сифатида бевосита ѐки бавосита 
кўрсатса бундай товарларни олиб киришга арест солинади ѐки уларни олиб
кириш таъқиқланади ѐки уларни олиб киришга нисбатан бошқа чоралар ѐки 
санкциялар қўлланилади. 


Битимда бундай арест солишни талаб қилиш ва уни амалга ошириш 
ҳолатлари ва усуллари белгилаб қўйилган. Ушбу битимга асосан товарнинг 
келиб чиқиш манбаига нисбатан оммани чалғитиши мумкин бўлган ҳар хил 
реклама белгилари ва бу белгилардан фойдаланиб товарни намойиш этиш, 
сотишга ва улардан фойдаланишга таклиф этиш тақиқланади. Ҳар бир 
иштирокчи давлатларнинг судлари қандай номлар ушбу битим таъсир доира-
сига кирмаслигини белгилашга ҳақли (виночилик маҳсулотларининг 
минтақавий номларидан ташқари). 
Олимпия рамзларини муҳофаза қилиш бўйича Найроби шартномаси 
1981йилда имзоланган. Ушбу шартнома Бутунжаҳон интеллектуал мулк
ташкилоти, Париж Иттифоқи, БМТ ѐки БМТ билан боғлиқ бўлган у ѐки бу 
ихтисослаштирилган муассасаларнинг аъзолари бўлган давлатлар учун 
очиқдир. Ушбу шартноманинг иштирокчиси бўлган барча давлатлар 
Олимпия рамзларини бешта туташ ҳалқалар тасвирларини халқаро
олимпиада қўмитаси рухсатисиз тижорат мақсадида (реклама эълонларида,
товарларда товар белгиси сифатида) фойдаланишдан муҳофаза қилиши шарт. 
Шартнома шунингдек Олимпия рамзларидан тижорат мақсадларида фойда-
ланиш учун рухсат беришда олинадиган лицензия божларидан тушган
даромаднинг бир қисми тегишли манфаатдор миллий олимпия қўмиталари
ҳисобига ўтказилишини назарда тутади. 
Патент кооперацияси тўғрисида шартнома 1970 йил тузилган бўлиб, 
шарномага 1979, 1984 йиллларда қайта кўриб чиқилган. Кўп ҳолларда 
юридик адабиѐтларда бу шартнома унинг инглизча номи бош ҳарфлари
билан "РСТ" деб ҳам берилади. РСТ Париж Конвенцияси аъзолари бўлган
барча иштирокчи давлатлар учун очиқдир. Ўзбекистон Республикаси ҳам
ушбу шартноманинг иштирокчиси ҳисобланади. Шартномада "Халқаро"
патент талабномаси берилишини назарда тутади. Бундай талабнома
иштирокчи давлатнинг ҳар қандай фуқароси ѐки унда истиқомат қилувчи
шахс томонидан берилиши мумкин.


Талабнома уни бераѐтган шахс фуқароси бўлган ѐки ҳудудида яшаб
турган иштирокчи давлатнинг миллий патент идорасига берилади. Агарда
талабнома берувчи Европа патент конвенциясининг иштирокчиси бўлган
давлатнинг фуқароси бўлса ѐки унинг ҳудудида истиқомат қилувчи шахс 
бўлса халқаро талабнома Европа патент идорасига берилиши мумкин; агар
талабнома берувчи Барбадос, Мадагаскар, Шри Ланка ѐки Африка
интеллектуал мулк ташкилоти аъзоси бўлган давлатнинг фуқароси бўлса
ѐки унинг ҳудудида истиқомат қилса халқаро талабнома БИМТга берилиши 
мумкин. 
Сўнгра халқаро талабнома халқаро изланишлар ѐки қидиришлар 
предмети бўлиб ҳисобланади. Бундай изланишлар ѐки қидиришлар йирик 
патент идораларининг бири томондан амалга оширилади (яъни Австралия, 
Австрия, Россия, АҚШ, Швецария, Япония ва Европа патент идораси). 
Бундай қидирувлар натижасида халқаро изланишлар тўғрисида ҳисобот 
тайѐрланади. Бу ҳисоботда халқаро талабномада илгари сурилган ихтиронинг 
патент софлигига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ва бошқа шахсларга 
берилган патентларнинг ҳужжатлари, яъни эълон қилинган ҳужжатларнинг 
ҳаволаки рўйхати ўз ифодасини топади. Халқаро изланишлар ҳақидаги 
ҳисобот талабнома берувчига юборилади. У эса ўз навбатида агарда ҳисобот 
хулосасидан унинг патент олиш эҳтимоли камлиги англашилса талабномани 
қайтариб олиши мумкин. 
Агарда талабнома берувчи миллий ѐки минтақавий патент олиш 
мақсадида халқаро талабномани қолдиришни истаса у муайян шартларга 
риоя қилган ҳолда ҳар бир белгиланган идорага бу идоранинг расмий тилида 
тайѐрланган талабномалар бериши лозим. Бунда у халқаро талабнома 
берилгандан кейин 20 ой муддат ичида, бироқ агарда бу талабнома аввалги 
талабноманинг устуворлигига даҳл қиладиган бўлса, ўша аввалги талабнома 
берилгандан бошлаб 20 ойгача муддат ичида белгиланган миқдорда бож 
тўлаши лозим. Агарда талабнома берувчи "Дастлабки халқаро экспертиза 
хулосаси"нинг берилишини сўраса, 20 ойлик муддат яна 10 ойга узайтири-


лади. Бундай хулоса йирик патент идоралари томонидан тайѐрланиши лозим
ва тақдим этилган ихтиронинг патентга лаѐқатли эканлиги тўғрисидаги
фикри мажбурий кучга эга бўлмайди.
Патент процедураси мақсадлари учун микроорганизмларни епонлашти-
ришни халқаро тан олиш ҳақида Будапешт шартномаси 1977 йилда 
имзоланган бўлиб, ушбу шартнома 1980 йилда қайта кўриб чиқилган. 
Шартнома Париж Конвенцияси иштирокчилари бўлган давлатлар учун 
очиқдир. 
Одатда патент беришнинг шарти – ихтиронинг моҳиятини ошкор қилиш 
ҳисобланади. Ошкор қилиш эса ихтиронинг ѐзма баѐни орқали амалга 
оширилади. Бироқ ихтиро микроорганизмлар билан ѐки улардан фойдаланиш 
билан боғлиқ бўлса, ихтирони ѐзма тасвирлаш, баѐн этишнинг иложи йўқ. У 
омма учун очиқ бўлган ихтисослаштирилган муассасаларда микроорганизм-
лар намуналарини депонлаштириш орқали амалга оширилади. 
Шартномада кўрсатилган депонлаштириш бўйича халқаро орган илмий 
муассаса ҳисобланиб, микроорганизмларни, ўсимликларни, штаммларини, 
коллекцияларини сақлашни амалга оширишга қодир бўлиши лозим. Бундай 
муассаса депонлаштириш бўйича халқаро орган мақомини олиш учун 
иштирокчи давлатлардан бири БИМТ бош директорига ушбу муассаса 
шартномада белгиланган талабларга жавоб бериши ҳақида кафолат бериши 
шарт. 
Ҳозирги пайтда жаҳон бўйича 25 та бундай муассаса бор. Улардан 2 
таси АҚШда, 3 таси Россия Федерациясида, Буюк Британияда 7 та, Корея 
Республикасида 2 та, Австралия, Бельгия, Болгария, Венгрия, Германия, 
Испания, Нидерландия, Словения, Франция, Чехия ва Японияда 1 тадан 
жойлашган. Шартнома энг аввало бир неча иштирокчи давлатга патент 
талабномаси берган депозитор учун қулайдир. 
Келиб чиқиш жойлари номларини ва уларни халқаро қайд этишни 
муҳофаза этиш тўғрисида Лиссабон битими 1958 йилда тузилган бўлиб, 1967 
йилда Стокгольмда қайта кўриб чиқилган ва 1979 йилда унинг матнига


тузатишлар киритилган. Ушбу битим Париж Конвенцияси иштирокчи
давлатлари учун очиқдир. Битимдан кўзланган мақсад келиб чиқиш жойлари
номларини муҳофаза қилишни таъминлаш ҳисобланади. Яъни бундай 
мамлакат, туман ѐки жойнинг географик номи шу мамлакатдан, тумандан
ѐки жойдан келиб чиққан буюмнинг товарни белгиси бўлиб хизмат қилади.
Бундай белги қўллашнинг асосий шарти буюмнинг товар сифати ва
хусусиятлари, у келиб чиққан жойнинг географик муҳити, шу жумладан
табиий ва инсоний омиллар билан мутлоқ ѐки ўзига хос равишда боғлиқ
бўлиши шарт. 

Download 4,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish