Ташхислаш пункция орқали бир қатор ички яширин қон кетиши ҳолатларида фойдаланилади. Ўпка пардаси пункцияси – гемотораксга, гемартрозга, гемоперитонеумга, бош мия ичига қон қуйилиш ва гематомаларга шубҳа бўлса ушбу усулда ташхис қўйилади. Пункциялардан юмшоқ тўқималардаги гематомалар ташхис қилиш учун ҳам фойдаланилиши мумкин.
Эндоскопик текширув усуллариҳам ички қон кетишини ташхис қилишда асосий усуллар ҳисобланади. Ошқозон-ичак тракти бўшлиғига қон кетишида эзофагогастродуоденоскопия ёки колоноскопия текшируви амалга оширилади. Гематурия ҳолатида – цистоскопия қилинади. Гемартрозда – артроскопия. Қорин ёки кўкрак қафасига қон кетишида – тегишли лапаро- ёки торакоскопия кабилар ўткзазилади.
УТТ, рентгент текшируви, КТ, МРТ.Ушбу усулларнинг барчаси қон кетишининг муайян жойлашувида чиқиб кетган қонни аниқлаш имконини беради. Шундай қилиб, гемоторакс мавжуд бўлганида ўпка рентген текшируви орқали ташхис қўйилиши мумкин, гемоперитонеумда – УТТ орқали, бош мия қобиғидаги гематома ва қобиқ бўшлиғига қон қуйилишида эхолокация, КТ, ЯМР лар орқали ташхис қўйиш мумкин.
А 10-расм. Аорта ангиографияси.
нгиография ўзига хос мураккаб текширув усули бўлиб, кўп бўлмаган қон йўқотилиши ва қон томири шикастланган жой ва шикастланиш хусусияти ноаниқ бўлганида қўл келади. Шундай қилиб, қорин орти гематомасида аортография қилиш мумкин(10-расм). Бир қатор қон кетиши ҳолатлари (масалан, Дельафуа синдроми – қорин ёки ўн икки бармоқ ичак деворидаги артерия аневризмидан уларнинг бўшлиқ жойига қон кетиши) мавжудки, уларни ангиографиясиз ташхис қилишнинг имкони йўқ.
Қон кетишининг умумий асоратлари.Қон кетиши ҳолатларида умумий асоратларнинг аҳамияти жуда катта ҳисобланади. Биринчидан, касал қийин аҳволда бўлиб, бу ҳолатнинг сабаби маълум бўлмаганида, ички қон кетишига шубҳа бўлса, уни аниқлашда зарур. Иккинчидан, умумий асоратларнинг аниқланиши қон йўқотилиши оғирлиги даражасини (ҳажмини) аниқлаш бу касалликни даволаш тактикаси ва терапия хусусиятини белгилашда жуда муҳим омил саналади.
Қон кетишининг мумтоз клиник белгиларига:
Рангпар – терининг оқариши,
Тахикардия,
Паст артериал босим (АБ).
Шак-шубҳасиз, асоратларнинг кўзга ташланиши қон йўқотилиши даражасига боғлиқ бўлади.
Қон кетишининг клиник белгиларига; кучсизлик,бош айланиши, “кўз олди қоронғилашиши”, ҳаво етишмаслиги туйғуси,безовталик,кўнгил беҳузур бўлиши кузатилади.
Қон кетишининг лабораторияда кузатиладиган ўзгаришлари.Қон кетишида лаборатория маълумотларини ўрганиб чиқиш қон йўқотилишини ташхис қилиш, қон йўқотиш ҳажмини аниқлаш, шунингдек, касалнинг аҳволи динамикасини назорат қилиш (қон кетишининг тўхтаганлиги ёки давом этаётганлиги) учун муҳим саналади.
Бунда қуйидаги кўрсаткичларга баҳо берилади:
Гемотокрит – яхлит қоннинг ҳажмига нисбатан шаклий элементлар ҳажмининг ўзаро нисбати. Қон кетишида ушбу кўрсаткич камайиб боради. Меъёрдаги ҳолатда – 44-47% ;
Қоннинг умумий миқдори. Тиббиёт амалётида ушбу миқдорнинг аниқлаш камдан-кам ҳолларда мумкин бўлади. Қон кетишида ушбу миқдор камайиб 1057-1060 дан паст ҳолатда бўлади.
Сурункали қон йўқотишда ретикулоцитларнинг миқдорини аниқлаш алоҳида ахамият касб этади. Қон қуюлиш тизимининг аҳволига баҳо бериш учун, айниқса салмоқли қон йўқотилишида коагулограмма қилиш муҳимдир.
АҚҲ таркиби ва унинг танада тақсимланиши.Бевосита қон кетиши фактининг ўзини ташхис қилишдан ташқари, йўқотилган қоннинг ҳажмини ҳам аниқлаш муҳимдир. Айнан ушбу кўрсаткич касалнинг аҳволи қай даражада оғирлигини ва уни даволаш услубини белгилаб беради.Таркибий тузилишига кўра АҚҲ – бу барча тегишли шаклий элементлар ва плазма жамидир. Уларнинг ўзаро нисбати ва қон томир оқими изида тақсимланиши 2-схемада ифодалаб берилган.
АҚҲ ни аниқлаш усуллариАйни бир шахснинг бошланғич АҚҲ кўрсаткичини аниқлаш учун 2- ва 3-жадвалларда ифодаланган бир қатор усуллар кўрсатилган. АҚҲ меъёрида ўртача 5-6 литрга тенг бўлади.
2-жадвал. Соғлом одамдаги АҚҲ ни аниқлаш усуллари
Аниқлаш усуллари
Эркаклар
Аёллар
Тананинг 1 м2 юзасига нисбатан
2,8 л.
2,4 л.
Тана оғирлигига нисбатан фоизда
7,5%
6,5%
Тана 1 кг. оғирлигига нисбатан мл.да
70 мл/кг
65 мл/кг
3-жадвал. Mooрe кўрсаткичи бўйича соғлом одамдаги АҚҲ ни аниқлаш