Ё. Н. Файзиев,А. М. Ашурметов, А. Ж. Хамраев,М. Н. Агзамова, М. Д. Ахмедов, Билим соҳаси ижтимоий таъминот ва соғлиқни сақлаш-500000 Таълим сохаси соғлиқни сақлаш -510000


Эритроцит сақловчи таркибий қисмли қон ва уларни қўллашни ўзига xослиги xарактеристикаси



Download 2,47 Mb.
bet52/78
Sana13.05.2022
Hajmi2,47 Mb.
#603075
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   78
Bog'liq
методичка 1

7.2Эритроцит сақловчи таркибий қисмли қон ва уларни қўллашни ўзига xослиги xарактеристикаси.
Эритроцитли масса 80% дан юқори бўлмаган асосий гемотрансфузия восита, гематокрит эритроцитар массани плазмалардан ажратиб олиш йўли билан консерватсияланган қондан олинади. Эритроцитар массани қуйиши, қонда кислород ташиш вазифасини қайта тиклаш учун танлаш услуби ҳисобланади. кучли қон билан қиёсланганда эритроцитар масса кам ҳажмда айнан шу миқдордаги эритроцитларни, сақлайди аммо нисбатан кам цитрат, маҳсулотларни ҳужайрада тарқалишини, ҳужайрали ва оқсилли антигенлар хамда антителаларни сақлайди. Сурункали анемияли, юрак етишмовчилиги кекса ёшли беморлар қон ҳажмини кескин ошишини ёмон кабул қиладилар, шунинг учун қонда кислород ҳажмини камайишида уларга эритроцитар массани қуйиш мақсадга мувофик, чунки қон ҳажмини ўртача ошиши хамда унинг натижасида циркуляцияланувчи эритроцитлар миқдорини ошиши орқали тўқималарга кислороднинг келиши нисбатан яxшиланди. Бундан ташқари, эритроцитар массаларни куйилишида ногемолитик трансфузионли реакция кучли қон қуйишга қараганда эритроцитар массани қуйиш нисбатан камроқ кузатилади. Шу билан бир вақта вирусли инфексияларни ўтиш xавфи камаяди.
Даволаш амалиётида тайёрлаш услуби ва тайинлаш кўрсаткичига боғлиқ холда эритроцитар массасини бир канча турлари қўлланилади. 80% дан кўп бўлмаган гематокритли стандарт нисбатан тез тез фойдаланиладиганэритроцитар массада 5 антигендан кам бўлмаган чунончи А,В антигенлар ва D резус системасида аниқланган трансфузия мухити фенотипланган эритроцитар масса тайинланади.
Эритроцитлар антигенни аллоиммунизацияланган огохлантириш мақсадида тайинланади. Фенотипланган эритроцитар массани қуйиш апластик синдромли талассемияли беморларга кўп марталик трансфузиясида асосий кўрсаткич бўлиб ҳисобланади. Бундай ҳолатларда биринчи трансфузиядан олдин фенотипланган реципиентлар зарур. Эритроцитли масса билан бир қаторда резуспендирловчи, консервацияловчи қоришмада эритроцит суспензия (эритроцитлар ва қоришма орасидаги муносабатни унинг гематокрити, қоришма таркибини эса сақлашни давомийлигини аниқлаб беради), шунингдек эритроцитар массалейкоцитлар ва тромбоцитлар билан бирлашган хамда эритроцитар масса муздан халос қилинган ва ювилган холда фойдаланилади. Ушбу трансфузион восита кўп туққан аёлларда оғирлашган трансфузиядан кейинги анамнезли кишиларда лейкоцитли ёки тромбоцитли антителалар аниқланиши мумкин бўлганда ўрнини босувчи терапияни ўтказиш зарур. Бундай реципиентлар мос келмайдиган лейкоцитларни трансфузия восита қуйилгандан кейин фибринли ногемолитик реакция бериши мумкин. Xарактерли реакцияни тезлиги ва оғир ўтиши эритроцитар масса билан қуйилган лейкоцитлар миқдорига мос келади. Лейкоцитлар ва тромбоцитлар билан қуйилган эритроцитар массани қуйиш гистолейкоцитларни антигенлар билан аллоиммунацияланган хамда тромбоцитларни қуйилишдаги рефлакторликни профилактикаси мақсадида кўрсаткич ҳисобланади.
Хозирги вақтда мавжуд бўлган маxсус лейкоцитарли фильтрлар, эритроцитар массалардан микроагрегатлар, тромбоцитлар ва лейкоцитларни самарали ажратиб олиш имконини беради.Музданxалос этилган ва ювилган эритроцитар масса тирансфузия воситани сақловчи бошқа эритроцит билан кам миқдорда лейкоцитлар, тромбоцитлар ва плазмани сақлайди.У аутотранфузия мақсадида қонни камдан кам учрайдиган гуруҳини сақлаш учун хамда қон таркибий қисмларини узоқ вақт (йиллар давомида) сақлаш учун идеал шаклни ўзида намоён қилади. Муздан халос этилган ва ювилган эритроцитар масса муздан xалос этилгандан кейин 24 соат ичида фойдаланилиши керак. Муздан xалос этилган ювилган эритроцитларни қуйиш оғирлашган транфузион анамнезли беморларда уларда антилейкоцитарли ва антитромбоцитарли антителалар аниқланганда алоҳида кўрсатгич ҳисобланади.
Физиологик қоришмали эритроцит суспензияси, изотоник қоришма ёки маxсус ювиш воситаси билан 3 маротаба ювиш йўли билан олинади. Ювиш жараёнида плазмаларни оқсилларини, лейкоцитлар, тромбоцитлар, ҳужайра микроагрегатлари ва ҳужайра таркибий қисмлари сақланишда бузилган стромалардан xалос этилади. Физиологик қоришмали эритроцит суспензияси, анамнезида ногемолитик типдаги трансфузиядан кейинги реакция бор беморларда, шунингдек лейкоцитар ва тромбоцитар антигенлари ва плазма оқсиллари сенсибилизирланган кишиларга куйиш кўрсатгич ҳисобланган аректиогенли трансфузия воситада ўзини намоён қилади. 40С ҳароратда физиологик қоришмали эритроцит суспензиясини сақлаш муддати, улар тайёрланган вақтдаги 24 соат ҳисобланади.
Стандарт эритроцитар масса +4 +20С ҳароратда сақланади. Сақлаш муддати қон ёки ресуспенсияловчи қоришма учун консервацияловчи қоришма таркибида аниқланади. Глюгитсир ёки Цитроглюкофосфат қоришмасида тайёрланган қондан олинган эритроцитар масса 21 кун давомида, Циглуфад, CPDI, қоришмаси тайёрланган қонда 35 кунгача сақланади. Эритроцитар қоришмада ресуспензияланган эритроцитар массани 35 кунгача, Адсал ва СИГМни, 41 кунгача, фаглуцитни 50 кунгача сақланади.

Download 2,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish