Ё. Н. Файзиев,А. М. Ашурметов, А. Ж. Хамраев,М. Н. Агзамова, М. Д. Ахмедов, Билим соҳаси ижтимоий таъминот ва соғлиқни сақлаш-500000 Таълим сохаси соғлиқни сақлаш -510000


ҚОН КЕТИШИДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГОН АСОРАТЛАРНИ ТАШХИСЛАШ



Download 2,47 Mb.
bet11/78
Sana13.05.2022
Hajmi2,47 Mb.
#603075
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   78
Bog'liq
методичка 1

7.ҚОН КЕТИШИДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГОН АСОРАТЛАРНИ ТАШХИСЛАШ.


Касалда қон кетишини аниқлаш учун қон кетишининг маҳаллий ва умумий асоратларини билиш, ташхиснинг махсус усулларидан фойдаланиш лозим.
Қон кетишининг маҳаллий асоратлари. Ташқи қон кетиши ҳолатида ташхис қилиш жуда ҳам оддий. Деярли ҳар доим унинг хусусиятини (артериал, веноз, капилляр) аниқлаш ва тўғрилик билан, чиққан қоннинг миқдорига қараб қон йўқотиш даражасини аниқлаш мумкин.Қон тезлик билан эмас, балки бироз вақт ўтиб, у ёки бу кўринишда ташқи муҳитга чиққанда ички яққол қон кетиши ҳолатларини ташхис қилиш бирмунча мураккаброқ саналади. Ўпкадаги қон кетиши ҳолатида қон тупуриш ёки оғиз ва бурундан кўпикланиб қон келиши кузатилади. Қизилўнгач ёки ошқозондан қон кетишида қон ёки “кофе қуйқаси” кўринишидаги моддани қусиш юзага келади. Меъда, сафро чиқариш йўллари ва ўн икки бармоқ ичакда қон кетиши одатда қорамтир ахлат – melena келиши билан намоён бўлади.
Қоннинг ахлатда малинасимон, тўқ қизил ёки қирмизи рангли қон цистенция кўринишида намоён бўлиши йўғон ёки тўғри ичак каби аъзолардаги қон кетишдан дарак бўлиши мумкин. Буйракдаги қон кетиши эса haematuria – сийдикнинг қизғиш рангда бўлиши билан намоён бўлади. Шуни таъкидлаш жоизки, ички яққол қон кетиши ҳолатларида қон кетиши дарҳол эмас, балки бироз кечроқ сезилади. Бу эса умумий асоратларни назарда тутиш ҳамда ташхисга доир махсус усуллардан фойдаланиш заруратини тақозо қилади.
Ташхислашда энг мураккаби – бу ички яширин қон кетиши ҳолатларини ташхис қилиш. Зеро, бунда маҳаллий асоратларни 2 гуруҳга бўлиб кўрсатиш мумкин: оқиб чиққан қоннинг аниқланиши ва жароҳатланган аъзолар иш фаолиятининг ўзгарганлиги.
Оқиб чиққан қоннинг белгиларини қон кетиши манбаининг жойлашган жойидан келиб чиқиб, турлича усулларда аниқлаш мумкин. Плевра бўшлиғига (haemothorax) қон кетишида тегишли кўкрак қафаси устида эшитиладиган перкутор овознинг заифлашиши, нафас сиқилиши, умуртқа ва кўкрак қафаси оралиғи соҳасининг бироз жойидан қўзғалиши, шунингдек, нафас етишмовчилиги ҳолати кабилар кузатилади. Қорин бўшлиғига қон кетишида (haemoperitoneum) қорин шишиши, перистальтика тизимининг кучсизланиши, қориннинг ётиқ жойларида перкутор овознинг заифлашуви, айрим ҳолларда эса қорин пардаси безовталигини ҳам кузатиш мумкин. Бўғим бўшлиқларига қон кетиши (haemartrosis) бўғимнинг ҳажми катталашиши, ундаги кескин оғриқ, иш фаолиятининг бузилиши билан намоён бўлади. Қон қуюлиши ва гематомалар одатда бироз шиш ва яққол оғриқлар билан кечади.Бир қатор ҳолларда қон кетишининг ўзи эмас, балки қон кетиши натижасида юзага келган айрим аъзолар иш фаолиятидаги ўзгаришлар касалларнинг аҳволи оғирлашишига, ҳатто ўлимига олиб келади. Бу, масалан, перикард соҳасидаги қон кетиши ҳолатига хосдир. Бунда ўзига хос перикарднинг тампонадаланиши ҳолати ривожланади ва йўқотилган қон ҳажми унчалик катта бўлмасада, бу юрак қон ҳайдашининг кескин камайиб кетиши ва юракнинг тўхташига олиб келади. Тана учун мияга қон қуйилиши, субдурал ва мия ичидаги гематомалар ўта қийинчилик билан кечирилади. Бу ерда қон йўқотилиши унчалик сезиларли даражада эмас ва барча асоратлар асаб тизимидаги бузилишлар билан боғлиқдир. Шундай қилиб, ўрта бош мия артерияси ҳавзасига қон қуйилиши одатда қон колатерал гемипарез, нутқнинг бузилиши, жароҳатланган томондаги бош-миядаги асаб толаларининг шикастланиши аломатларига ва шу кабиларга олиб келади.Қон кетишларини, айниқса ички қон кетишларини ташхис қилишда махсус ташхис усулларининг қадр-қиммати жуда баланд ҳисобланади.
Махсус ташхис усуллари
Қон кетишини ташхис қилишга қаратилган махсус ташхис усуллари орасидан энг муҳимлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:

  • Пункция йўли билан ташхислаш,

  • эндоскопик,

  • ангиографик,

  • у льтратовушли текширув (УТТ), рентген текшируви, компьютер томографияси (КТ), магнит резонансли томографияси текширув (МРТ).

Ш
9-расм. 12 бармоқли ичак ярасидан қон кетишни аниқлаш.


уни таъкидлаш жоизки, ушбу текшириш усуллари орқали қон кетишини ташхиси аниқ бўлмаса у ёки ундаги даволаш тактикасига таъсир кўрсатиши мумкин Агарда ташхис ва даволаш тактикаси аниқ бўлса, унда зудлик билан касалга ёрдам кўрсата бошлаш зарур бўлади.


Download 2,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish