1. Гемодинамик таъсирли қон ўрнини босувчилар
Гемондинамик таъсирли қон ўрнини босувчи дори воситалар қон йўқотилиши, механиқ жароҳатланиш, қўйиш шоки, ички аъзоларнинг турли касалликлари (меъда ва ўн икки бармоқ ичак перфоратив яраси, ичак тутилиши, ўткир холецистит, ўткир панкреатит, экзоген ва эндоген заҳарланишлар)дан келиб чиқувчи марказий ва периферик гемодинамикани меъёрлаштириш учун мўлжалланган.
Ушуб гуруҳ эритмаларида кўп миқдорда молекуляр массага эга ва кучли коллоид-осмотик хусусиятга эга (бўлганлиги туфайли) қон томири ичида узоқ муддат мобайнида сақланиши ва томирга ҳужайралараро суюқликни жалб қилиб, АҚҲ ни сезиларли даражада кўпайтиради (волемик таъсир). Яна асосий таъсиридан ташқари гемондинамик таъсирли қон ўрнини босувчи эритмалар заҳарланишни тозалаш, микроциркуляцияни ва қонинг реологик хусусиятларини яхшилаш хусусиятларига ҳам эга.
Шокка қарши қон ўрнини босувчи эритмаларга уч гуруҳдаги дори воситалари киритилади: Декстран ҳосилалари, желатин дори воситалари ва оксиэтилкрахмал асосида тайёрланган эритмалари.
Декстран ҳосилалари
Ўз молекуляр массасидан келиб чиқиб, ушбу гуруҳга кирувчи эритмалар икки турга бўлинади:
▪ ўртача молекулярли (полиглюкин, полифер, рондекс, макродекс, интрадекс, декстран, плазмодекс, хемодекс, онковертин),
▪ паст молекулярли (реополиглюкин, реоглюман, реомакродекс, лемодекс, декстран-40, гемодекс).
Полиглюкин – декстран ўртача молекулярли фракциясининг (60000-80000 молекуляр массали) натрий изотоник эритмадаги 6%ли эритмаси. Вена ичига юборилганда тезлик билан АҚҲ кўтаради, артериал босимни кўтаради ва барқарор ушлаб туради. Полиглюкин қон томир изидаги айланаётган суюқлик ҳажмини юборилган дори воситасидан ҳам кўпроқ ҳажмга кўпайтиради, зеро бу ундаги юқори коллоид-осмотик босим билан изоҳланади. Организмда у 3-7 сутка давомида айланиб туради, биринчи суткада унинг 45-55%и чиқиб кетади, чиқиб кетиш асосий йўли – буйраклар орқали. Полиглюкиннинг юборилиши организмдаги ишқорланиш-тикланиш ва келаётган қондаги кислородни ҳужайралар томонидан қабул қилиниши функцияларини кучайтиради. Дори воситасининг оқим билан юборилиши қон томиридаги тонусни кўтаради.Полиглюкинни қўллаш травматик, хирургия ва қўйишдан келиб чиққан шок, турли касалликлар билан боғлиқ ўткир қон йўқотилиши ва ўткир циркулятив етишмовчилик кабиларда тавсия қилинган. Полиглюкиннинг юборилишидан келиб чиқиши мумкин бўлган ножўя асоратлари ўта камёб. Бироқ, айрим одамларда (0,001%дан камроқ) дори воситасига нисбатан анафилаксиядан анафилактик шоккача бўлган асоратларни келтириб чиқарувчи индивидуал юқори таъсирчанлик мавжуд бўлиши мумкин. Ушбу реакциянинг олдини олиш учун дори воситасини қўллашдан олдин биолгик синов текшируви ўтказиб кўрилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |