Э. ғозиев умумий психология



Download 3,92 Mb.
bet15/117
Sana25.06.2022
Hajmi3,92 Mb.
#703038
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   117
Bog'liq
умумий психология Гозиев 79681

Биография (таржимаи ҳол) методи. Инсон психикасини тадқиқ этиш учун унинг ҳаёти, фаолияти, ижодиёти тўғрисидаги оғзаки ва ёзма маълумотлар муҳим аҳамиятга эга. Бу борада кишиларнинг таржимаи ҳоли, кундалиги, хатлари, эсдаликлари, ўзгалар ижодига берган баҳолари, танбеҳлари, тақризлари алоҳида ўрин эгаллайди. Шу билан бирга ўзгалар томонидан тўпланган таржимаи ҳол ҳақидаги материаллар: эсдаликлар, хатлар, расмлар, тавсифлар, баҳолар, магнитафон овозлари, фотолавҳалар, ҳужжатли фильмлар, тақризлар ўрганилаётган шахсни тўлароқ тасаввур этишга хизмат қилади.
Таржимаи ҳол маълумотлари инсон психикасидаги ўзгаришларни кузатишда, унинг суҳбат ва тажриба методлари билан ўрганиб бўлмайдиган жиҳатларини очишга ёрдам беради. Масалан, мазкур маълумотлар орқали ижодий хаёл билан боғлиқ жараёнлар: шеърият, мусиқа, нафосат, тасвирий санъат, техник ижодиётнинг нозик турлари ва кашфиётдаги тафаккурнинг ўзига хослигини, шахснинг маънавият, қадрият, қобилият, иқтидор, истеъдод сингари фазилатларини ўрганиш мумкин. Инсон онгининг ҳиссаси, намоён бўлиши, ривожланиши, ўзига хос ва ижтимоий хусусиятлари атоқли одамлар билдирган мулоҳазаларда ўз ифодасини топади. Алломалар тўғрисидаги маълумотлар замондошлари, издошлари, сафдошларининг таърифу-тавсифлари орқали авлоддан авлодга ўтади.
Биографик маълумотлар одамларнинг ўзини ўзи тарбиялаши, назорат қилиши, идора этиши, ўзининг услубини яратиши, камолот чўққисига эришиши жараёнида намуна вазифасини ўтайди.
Ёш психологиясида болаларнинг таржимаи ҳоли асосидаги илмий тадқиқотлар, масалан, Н.А.Менчинская, В.С.Мухина каби собиқ иттифоқ психологларининг кузатишлари «Она кундалиги» номи билан машҳурдир. Шундай тадқиқотлар узоқ чет эл психологиясида ҳам кенг тарқалган.
Бадиий адабиётда яратилган талай асарлар, масалан, Л.Н.Толстой, А.М.Горький, С.Айний, Ойбек, Абдулла қаҳҳор ва бошқа қатор адибларнинг эсдаликлари таржимаи ҳол шаклида бўлиб, улар билан танишиш натижасида муаллифларнинг ҳис-туйғуси, темпераменти, характери, қобилияти, истеъдоди, қизиқиши, интилиши, дунёқараши, эътиқоди, нафосати, ахлоқ ва одоби тўғрисида маълумотлар олиш мумкин.
Анкета методи. Умумий психология фанида кенг қўлланиладиган методлардан биридир. Унинг ёрдамида турли ёшдаги ва касбдаги одамларнинг психологик хусусиятлари, нарса ва ҳодисаларга муносабатлари ўрганилади.
Анкета одатда уч хил тузилади. Уларнинг биринчи хили англашилган мотивларни аниқлашга мўлжалланган саволларни аниқлашга мўлжалланган саволлардан тузилади. Иккинчи хилида ҳар бир саволнинг бир нечтадан тайёр жавоблари берилади. Учинчи хил анкетада синалувчига ёзилган тўғри жавобларни баллар билан баҳолаш тавсия этилади ва шкалали анкета деб аталади. Анкетадан турли ёшдаги ва касбдаги одамларнинг лаёқатларини, муайян соҳага қизиқишлари ва қобилиятларини, ўзига, тенгдошларига, ҳамкасбларига, катта ва кичикларга муносабатларини аниқлаш мақсадида кенг кўламда фойдаланилади. Тарқатилган анкеталар йиғиштирилади ва электрон ҳисоблаш машиналарида ҳисоблаб чиқилади, атрофлича миқдорий таҳлил қилинади, сўнгра тадқиқотга якун ясалиб, илмий ва амалий йўсинда хулосалар чиқарилади. Анкета методи инсон психикасини ўрганиш учун бой материал тўплаш имконини беради. Лекин унда олинадиган маълумотлар доимо холисона хусусиятга эга бўлавермайди. Бу камчиликка йўл қўймаслик учун анкета ичидаги назорат вазифасини бажарувчи саволларни (контр саволларни) ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Ўзини ўзи баҳолаш шкаласини касб танлашга йўналтиришни касбий лаёқатни аниқлашни, қизиқиш ва мотивацияни ўрганишда анкета методи қўлланилади.

Download 3,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish