Э. ғозиев умумий психология



Download 3,91 Mb.
bet99/117
Sana02.11.2022
Hajmi3,91 Mb.
#859521
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   117
Bog'liq
умумий психология Гозиев

6. Эсга тушириш

Эсга туширишга хотира жараёни сифатида таъриф берилганда, унинг таъсири натижасида узоқ муддатли хотира тизимида аввал мустаҳкамланган турли хусусиятли материаллар ва таассуротларни оператив (тезкор) хотира жабҳасига кўчиришнинг фаоллашуви назарда тутилади. Олдин ўзлаштирилган материалларни хотирада қайта тикланиши, яъни хотирада тўпланиб (йиғилиб) қолган изларнинг фаоллашув жараёни мураккаб ёки енгил кечишининг даражаларига биноан тавсифланиши мумкин: а) бизни қуршаб турган нарса ва ҳодисаларни, ҳеч иккиланмасдан «автоматик» тарзда таниш; б) қарийб унитилиш даражасида бўлган нарса ва ҳодисаларни қийинчилик ва азоб билан эслаш кабилар. Ана шу талқиндан келиб чиққан ҳолда эсга тушириш жараёнининг ички тузилишига биноан бир нечта турларга ажратиш мақсадга мувофиқ: таниш-бевосита шахс ёки нарсани эсга тушириш (ихтиёрий ва ихтиёрсиз тарзда) ва эслаш (хотира ихтиёрий ёки ихтиёрсиз ҳолатда). Бу аснода инсоннинг турмуш тарихи (ҳаётий салномаси), унинг умр давомидаги (онтогенетик) хотираси ва уни эслаш шахс учун алоҳида аҳамият касб этади.


Таниш-бу когнитив нуқтаи назаридан теварак- атрофдаги нарса ва ҳодисаларни инсон томонидан қайта идрок қилиш шароитида эсга туширишдан иборат хотира жараёни. Таниш муайян шахснинг ҳаёти ва фаолиятида катта аҳамиятга эга. Бу хотира жараёнининг шарофати туфайли биз кўрган, эшитган нарсалар, ҳодисалар, воқеликлар ва инсонлар билан қайта дуч келганимизда уларни янгидан, бошдан идрок қилмаймиз, балки уларни қайсидир аломатлари, кўриниши, хусусиятлари ва бошқаларга асосланиб таниймиз. Худди шу боис, теварак-атрофдаги объектларни (субъектларни) идрок қилиш тажрибаси билан узвий боғлиқ таниш жараёни атроф-муҳитдаги воқелик (реалия) бўйича тўғри мўлжал (ориентир) олишга имкон яратади. Таниш ўзининг аниқлиги, кўлами, ёрқинлиги хусусиятлари ва даражаларига биноан ҳар хил кўринишларга эга. Психологияда таниш жараён сифатида ҳам ихтиёрсиз, ҳам ихтиёрий тарзда намоён бўлиши мумкин. Тадқиқот натижаларига кўра, таниш тўлиқ, ёрқин, аниқ амалга ошган бўлса, у ҳолда бир дақиқали ихтиёрсиз ақлий ҳаракат тарзида кечади ёки юзага келади.Бу жараёнда ҳеч қандай жисмоний, асабий, ақлий зўриқишсиз, ўзимиз пайқамаган ҳолда аввал идрок қилган жисмлар ёки субъектларни тез таниймиз. Чунки, инсоннинг фавқулодда тажрибаси, ҳаётий тажрибаси, фаолияти билан ихтиёрсиз таниш жараёнининг тури қўшилишиб кетади. Мабодо таниш жараёни ўзининг кўлами билан нотўлиқ бўлса, у албатта ноаниқ хусусият касб этади. Агарда қайсидир одамни кўрганда «танишлик ҳисси» уйғонса, лекин уни олдин (аввалдан) билган кишимизга ўхшашлиги бўйича шубҳаланишимиз мумкин. Шундай руҳий ҳолатлар ҳам учрайдики, унда биз бирор инсонни танисак-да, бироқ қай тарзда, қандай вазиятда унинг учратганимизни хотирлай олмаймиз. Бундай ҳолдаги нотўлиқ ёки етарли даражада тўлиқ бўлмаган таниш жараёни ўзига хос мураккаб ихтиёрийлик хусусиятларини касб этади. Объектни (субъектни) идрок қилишга асосланган ҳолда уни аниқ таниш учун биз турли вазиятларни эслашга ҳаракат қиламиз. Бундай руҳий ҳолатлар таниш жараёнини эсга туширишга кўчгандай тасаввур уйғотади.
Эсга тушириш жараёни танишдан фарқли ўлароқ мўлжалланган объектни (субъектни) қайтатдан идрок қилмасдан эслаш орқали бевосита тарзда амалга оширилади. Фавқулоддаги дақиқаларда рўёбга чиқарилаётган фаолиятнинг мазмуни эса эсга туширишни акс эттирса-да, лекин ушбу фаолият махсус тарзда уни эсга туширишга йўналмаган бўлади. Бундай кўринишдаги эсга тушириш ихтиёрсиз дейилса-да, аммо у бирон-бир ташқи ёки ички турткисиз, ўзидан ўзи юзага келмайди. Ихтиёрсиз эсга туширишнинг турткиси- бу предметни (субъектни) идрок қилиш, тасаввур образларини яратиш, фикрларни туғилиш жараёни ҳисобланиб, уларни муайян ташқи таъсирлар (омиллар) келтириб чиқаради.
Тасодифий ҳолатларда объектларни (субъектларни) идрок қилиш юзага келтирган ихтиёрсиз эсга тушириш бетартиб (хаотик) бўлмасдан, балки муайян нарсаларга йўналиш хусусиятига эгадир. Фикр ва образларни эга туширишнинг мазмуни ва йўналишини аввалги тажрибаларда тўпланган билимлар,ассоциациялар белгилайди. Гоҳо инсон томонидан эсга тушириш турткилари сезилмаслиги сабабли ушбу жараён ўзидан ўзи вужудга келгандай туюлади.
Ихтиёрсиз эсга тушириш йўналган, ташкиллашган бўлиши учун объектларни (субъектларни) идрок қилишни тасодифий туртки эмас, балки мазкур дақиқаларда шахс томонидан амалга оширилаётган муайян фаолият мазмуни келтириб чиқаради. Масалан, ўқилган китобнинг мазмуни таъсирида кишида унинг тажрибаларини ихтиёрсиз эсга туширишни йўналганлиги ва ташкиллаштирилганлиги ортади. Мазкур мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда ихтиёрсиз эсга туширишни ихтиёрсиз эсда олиб қолиш жараёни сифатида бошқариш мақсадга мувофиқ. Агарда олий мактаб ўқитувчиси маърузани мантиқли, маъноли, тартибли, тизимли амалга оширса, машғулотларда талабаларда олдинги тажриба маҳсулларини ташкиллаштириш уқуви ортади. Одатда инсон ўз олдига қўйган мақсаддан келиб чиқадиган ихтиёрий эсга туширишни репродуктив топшириқ ёки муамммо юзага келтиради. Мабодо ўзлаштирилган материаллар хотирада пухта мустаҳкамланган бўлса, у ҳолда уларни эсга тушириш енгил кечади. Баъзан материалларни ҳар қандай вазиятда, турли ёшдаги инсонлар томонидан эслаш имкони вужудга келмаса, у тақдирда қийинчиликни осон, енгил енгиш мақсадида фаол қидирув фаолиятини амалга ошириш зарур. Бундай йўсиндаги эсга тушириш эслаш жараёни деб аталади.
Эслаш ихтиёрий эсда олиб қолишга ўхшаб мураккаб ақлий ҳаракат хусусиятига эга бўлиши мумкин. Касб-коридан қатъи назар, ҳар қандай шахс обьект ва субьектларни оқилона эслаш кўникмасини эгаллашга интилиши (одатланиши) лозим. Маълумки, инсоннинг ўз билимларидан фойдаланишнинг тайёргарлик даражаси ва маҳсулдорлиги унга бевосита боғлиқдир. Тажрибаларнинг кўрсатишига қараганда, пухта, мустаҳкам эсда олиб қолиш жараёни муваффақиятли эсга туширишни таъминлайди.
Шуни таъкидлаш жоизки, эслашнинг муваффақияти кўп жиҳатдан репродуктив топшириқнинг мазмуни нечоғлик аниқ, ёрқин, аниқланган бўлишига боғлиқ. Мабодо эслаш жараёнида қийинчиликлар вужудга келса, у тақдирда репродуктив топшириқ моҳиятидан келиб чиққан холда фикрлаш, хотирлаш кенг кўламдаги билимлардан торроқ тизимли билимлар сари йўналтирилиши жоиз. Бунинг учун даставвал нимани эсга тушириш аниқлангандан кейин ассоциацияларни фаоллаштириш мақсадида солиштириш, қиёслаш, фарқлаш, ўхшатиш, ақлий операцияларидан фойдаланиш маъқул. Эслаш хотиранинг эсга тушириш жараёни сингари танлаш ёки саралаш хусусиятига эга. Инсон нутқида аниқ мужассамлашган ва англанилган репродуктив топшириқ (вазифа, масала, муаммо) эслашнинг кейинги ақлий ҳаракатга йўналтирилганлиги туфайли хотира маҳсулининг энг муҳимини ажратиб ёки танлаб олишга ёрдам беради.
Эслашнинг муваффақияти кўп жиҳатдан уни амалга оширишда ақлий усул ва воситаларидан қандай фойдаланишига боғлиқ. Хотиранинг муҳим воситалари қаторига: материалларни (кўлами ва ҳажмига биноан) эслашнинг режасини тузиш; объект ва субъект моҳияти ҳамда хусусиятига мутаносиб образларни (тимсолларни) кўз ўнгига келтириш; билвосита ассоциацияларни пайдо қилувчи мақсадга йўналтиргиан ички ва ташқи турткки (мотив) ларни қўзғатиш ва бошқариш.
Эслашнинг муваффақиятли кечиши кўп жиҳатдан репродуктив топшириқни бажаришнинг қанчалик асосланганлигига жиддий боғлиқ. Муаммонинг асосланганлиги уни шахс томонидан англаш сари етаклайди. Эслаш жараёни ўтмиш таассуротларини оддий тарзда эсга туширишгина эмас, балки у олдинги билимларининг янгилари билан алоқага киришуви, янгича тартибга келтирилиши, чуқурроқ англаниш даражасига ўсиб ўтиши ҳамдир.
Шуни таъкидлаш лозимки, шахсда эслаш жараёнида ишонч ҳиссининг уйғониши эсга туширишга катта таъсир этади.
Хотирот (эсдаликлар шахсий мажмуаси) бу шахснинг ўтмишдаги образлар воқеликлар ва таассуротларининг фазовийлашуви ҳамда вақт (давр) жиҳатидан аниқ ифодаланилишига асосланиб эсга туширишдир. Хотирлашда нафақат ўтмиш объектлари ва субъектлари эсга туширилади, балки улар муайян вақт ва фазо жиҳатидан мувофиқлаштиради, яъни уларни қачон, қаерда, қандай шароитда кечганлиги эсга туширилади. Бу маҳсулларнинг натижасида улар турмушнинг муайян даври билан боғланади, ҳамда уларнинг даврий кечиши инсонлар томонидан англаб етилади.
Ҳар бир инсоннинг шахсий турмуш тарихи у яшаётган жамиятнинг ижтимоий воқеликлари билан чамбарчас боғлиқ. Борлиқнинг, ижтимоий ҳаётнинг ҳодисалари, ҳолатлари, воқеликлари, ҳам объектив, ҳам субъектив хусусиятлари, кечинмалари шахснинг муайян эсдаликлари маълум вақт (давр, муддат) билан чекланганлик ва қуршаб олинганликнинг таянч негизи сифатида хизмат қилади. Жумладан, инсон бирор нарса, сана ва воқеликни эслаганида, у мазкур ҳодиса мустақиллик байрами арафасида, яъни ХХ асрнинг охирги ўн йиллигида содир этилганлигини таъкидлайди. Шунингдек, хотирот (эсдалик) мураккаб ақлий фаолият, жараён билан алоқада бўлиб, эсга тушириш воқеликларни, уларнинг кетма-кетлигини, ўзаро сабабий боғлиқлигини англаш (тушиниш)нинг зарурати ҳисобланади. Шунинг учун инсон эсдалик (хотирот)ларининг мазмуни, моҳияти, маъноси ўзгармай қолиши асло мумкин эмас. Чунки, хотирот қотиб қолган когнитив таркиб эмас, балки динамик хусусиятли хотира жараёни. Шахс йўналишининг эволюцион (табиий равишда, аста-секин ўзгариб борувчанлиги) тамойилга асосланганлиги туфайли у қайта фикр юритишга, маънони фикран қайта қуришга мойил.
Шахснинг хотироти (эсдаликлари) унинг шахсий ҳаёти, саргузаштлари билан алоқадорлиги сабабли доимо улар билан бир қаторда ранг-баранг эмоционал ҳолатлар, мураккаб ички кечинмалар ҳамоҳанглигида кечади.

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish