Э. ғозиев умумий психология



Download 3,91 Mb.
bet100/117
Sana02.11.2022
Hajmi3,91 Mb.
#859521
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   117
Bog'liq
умумий психология Гозиев

7. Унутиш ва эсда сақлаш


Унутиш хотира жараёни сифатида таърифга эга бўлиб, ўзини вужудга келиш хусусиятига боғлиқ тарзда ўта чуқур ва юзаки кўринишларга эга. Худди шу боис, унутилган образларнинг ёки фикрларнинг фаоллашуви у ёки бу даражада қийинчиликларга учраши, ҳатто амалга ошмайдиган воқеликка айланиши мумкин. Шахснинг фаолиятида хотирада тўпланган материаллар (турлича бўлишидан қатъи назар) амалиётда камроқ қўлланилса, фойдаланилса (ортиқча юк хусусиятини касб этса), унутиш тобора чуқурлашиб боради, бунинг натижасида фаол ҳаётий мақсадга эришиш йўлидаги аҳамияти пасаяди. Аммо қайсидир материални эслаш чоғида қийинчилик, сунъий тўсиқ юзага келса, уни мутлақо йўққа чиқариш керак эмас, чунки, бу ҳодиса уни батамом шахс хотирасидан чиқиб кетишини билдирмайди. Одатда материаллар (объектлар, субъектлар)нинг аниқ, яққол, мавжуд томонларининг шакли унутилади, бундан ташқари, унинг ҳукм суриши, барқарор ахамиятли мазмуни эса унга ўхшаш (мутаносиб) билимлар ва хулқ-атвор ҳаракатлари шаклий бирликлари билан қўшилиб кетади, оқибат натижада хулқ-атворнинг мазкур шаклларида таассуротлар интеграл (умумлашма, йиғиқ) тарзда эсга тушиши мумкин. И.П. Павловнинг далиллашича, сўниб бораётган рефлекслар ўзларини тиклашлари учун дастлабки пайдо бўлиш даврига қараганда такрорлаш миқдорини камроқ талаб этади. бундай ташқари, сўниб бораётган рефлекслар муайян шароит ёки вазиятга тормозланиш, тўхталишга учраши мумкин. Бу воқелик аллақачон унутилган деб тасаввур қилинган таассуротларнинг фавқулодда айрим омилларни эсга тушириш ҳолати билан изоҳланади. Масалан, оғир бетоб ҳолда ётган одам қачонлардир ўрганган шеърини тасодифан ёддан айтади, ваҳоланки, ундан узоқ йиллар фойдаланмагани учун уни батамом унутган деб ўйлаш мумкин.


Хотира жараёни ҳисобланмиш унутиш бу ўзига хос, ранг-баранг, изоҳталаб руҳий когнитив ҳодиса.
Шахс фаолиятига сингиб кетган маълумотлар (объектлар, субъектлар) унинг учун муайян аҳамият касб этганлиги туфайли булар мутлақо унутиб юборилмайди, инсон фаолиятига сингиб кетган материаллар унинг эҳтиёжлари бидан бевосита алоқага киришганлиги сабабли унутиш билан курашиш жараёнининг ишончли воситаси ҳисобланади. Бунинг ёрқин ифодаси эсда сақлашнинг муҳим омили ёки усули –бу такрорлаш ақлий ҳаракатидир.
Салбий индукция ҳодисаси ҳаракати билан уйғунлашув беқарор, шунингдек, муваққат (вақтинча) унутиш жараёнини келтириб чиқаради. Олий таълим жараёнида ўзлаштиришда нотаниш, бегона (ёд) қўзғатувчилар янги муваққат (вақтинча) боғланишлар вужудга келишига тўсқинлик қилади, бунинг оқибатида эсда олиб қолишнинг самарадорлиги (маҳсулдорлиги) пасаяди. Олдинги (ўтмишдаги) барқарорлашган боғланишлар (алоқалар) изларини йўқотишга йўналган тўсиқлар сўзсиз унутиш жараёнини келтириб чиқаради. Модомики, шундай экан, унутиш нерв фаолиятинниг проактив ва ретроактив тормозланиши (тўхталиши) билан алоқада бўлишига шубҳа йўқ. Маълумотларга қараганда, олдиги ёки кейинги фаолият ҳозирги фаолиятнинг мазмунига ўхшаш ёки ундан мураккаброқ бўлса, албатта тормозланиш (тўхталиш) ҳолати вужудга келади.
Юқоридаги психологик ва физиологик омилларга асосланган ҳолда мана бундай хулосага келиш мумкин: биринчидан, бир мавзудан бошқа бир мавзуга ўтиш чоғида бироз тўхталиш қилиш туфайли асабий таранглашув, жиддийлик, ақлий зўриқиш камаяди; иккинчидан, аудиториядан ташқари машғулотларда мустақил билим олишда турдош, жинсдош ўхшаш фанлар юзасидан эмас, балки ўзаро бир-бири билан кескин тафовутланувчи соҳалар бўйича тайёргарлик ишларини йўлга қўйиш даркор.
Маълумотларга қараганда, проактив ва ретроактив тормозланиш бир фаолият доирасида ҳам юзага келиши мумкин, чунончи, муайян ўқув материалини ўрганиш (танишиш), техник чизмалар устида ишлаш, лойиҳаларни таҳлил қилиш каби жараёнлардир. Маълумки, материалнинг ўртасини эсда олиб қолиш учун боши ёки охирини ўзлаштиришдан қийинроқ, мураккаброқ кечади. Материал ҳажмининг кўплиги, катталиги, шунингдек, унинг ўртасини эсда олиб қолишга проактив ва ретроактив тормозланиш салбий таъсир кўрсатади. Худди шу боис, материал ўртасини эсда олиб қолиш учун уни бир неча марта такрорлашга тўғри келади. Шунинг учун бир текис, аста-секин суръатга амал ёки риоя қилиш юқори самара беради, диққатни мавзуга ёки фаолият объектига пухта тўплаш (марказлаштириш, концентрация), иродавий актни унга йўналтириш натижасида қўзғовчилар, турткилар мияда мустаҳкамланади.
Муваққат, вақтинча унутиш жараёни мия пўсти ҳужайралари зўриқиши, таранглашуви оқибатида ҳамда ташқи, иккинчи даражали тормозланиш таъсирида вужудга келиши кузатилади. Бу воқелик тана аъзолари, асаб фаолияти тизими толиққан ҳолатида эсда олиб қолишни кескин пасайиши билан изоҳланади. Асаб тизими, ҳужайраларнинг меъёрида ишлашини тикланиши орқали унутилган нарсалар, субъектлар тўғрисидаги маълумотлар аста-секин эсга туша бошлайди.
Салбий индукция ва ташқи тормозланиш томонидан келтириб чиқарувчи вақт ўтиши билан унутиш жараёни реминисценция ҳодисаси билан алоқага эга. Эсда олиб қолишнинг дастлабки дақиқаларига қараганда, муайян вақт ўтгандан кейин эсга тушириш тўлароқ акс этар экан. Катта ҳажмдаги материалларни эсда олиб қолиш кезида ҳам шунга ўхшаш руҳий ҳодиса вужудга келади. Тажрибаларнинг кўрсатишича, реминисценция ҳодисаси вояга етганларга қараганда, болаларда кўпроқ учрайди, киши кексайиш даврида сал-пал эслаш, эсга тушириш янада кучаяди. Инсоннинг барча фаолияти турларида (таълим, мехнат), муомаласида, хулқ-атворида ҳисобга олиш жоиз.
Маълумотлар (материаллар)ни эсга туширишдаги қийинчиликлар уларни эслашнинг ўта кучли хоҳиши юзага келиши туфайли намоён бўлади ҳамда фавқулодда тормозланишни чақиради. Вақт ўтиши билан инсонниг бошқа нарсалар(объектлар, субъектлар) билан чалғиши тормозланишни пасайтиради, натижада нимани эслаш зарур бўлса, у дарров эсга туширади.
Худди шу боис, эсга тушириш имкониятининг йўқлиги, ҳатто бу борада таниш жараёни ҳам ўз хусусиятлари билан тўла унитишнинг кўрсатгичи бўлиб ҳисобланмайди. Энг асосийси, олий таълим тизимида муваққат (вақтинча) унитиш билан сал-пал ҳамда узоқ муддатли унутиш турларини фарқлаш жоиз, чунки, унинг охиргисини такрорлаш ёрдами билан бартараф қилиниши мумкин. Баъзи ҳолларда талаба билимини баҳолаш кезидаги англашилмовчиликнинг вужудга келиши муваққат (вақтинча) унутиш шароити ва хусусиятини ҳисобга олмай, узоқ муддатли унутиш сифатида қарор қабул қилишнинг оқибатидир.
Муваққат асаб тизими алоқаларини узоқ муддат сақланиши уларнинг мустаҳкамлик, барқарорлик даражаси учун муҳим аҳамият касб этади. Муваққат алоқалар камроқ мустаҳкамланган бўлса, пухталик етишмаса, улар тезгина сўнади ва аксинча. Шунинг учун ҳар қандай материални аввал бошдан пухта ўзгартириб олиш лозим. Агарда материал пухта мустаҳкамланса, шунча узоқроқ эсда сақланади ва камроқ унитилади. Шуни таъкидлаш жоизки, эгалланаётган материалга нисбатан шахсда мойиллик, қизиқиш, мотивация мавжуд бўлса, уни узоқроқ эсда сақлашга замин ҳозирлайди.
Унутиш жараёни вақт билан ўлчанади ва муайян суръат тақозоси билан рўёбга чиқади. Эббингаузнинг кўрсатишича, материални ўзлаштиришнинг дастлабки дақиқаларида унутиш жадал кечади, муайян вақт ўтгандан кейин унинг суръати пасаяди. Унутиш материалнинг мазмунига, янгилигига, тушунишнинг оғир ёки енгиллигига касбий ва ижтимоий аҳамият касб этишига боғлиқ. Ҳудди шу сабабдан шахс томонидан англанилган материал аста-секин, паст суръатда унутилади. Шунга қарамасдан, нисбатан инсон томонидан англанилган материал дастлаб тез суръатлар билан унутила бошлайди, кейинчалик эса унинг кечиши бироз пасаяди. Машқ қилиш, такрорлаш, турғун, барқарор қизиқишни шакллантириш мумкин қадар унутиш суръатини пасайтиради.
Эсда сақлашнинг шарт-шароитлари хотира ўткирлиги, маҳсулдорлиги, самарадорлиги учун муҳим аҳамиятга эга. Унутиш вақт (замон) функциясигина бўлиб қолмасдан, балки унда эсда олиб қолиш, эсга тушириш сингари танловчанлик (саралаш), хусусияти мавжуд. Ўз моҳияти билан шахснинг эҳтиёжларига қизиқишларига, фаолият мақсадига боғлиқ, мутаносиб, муҳим аҳамиятли материал, секин суръатда унутилади. Инсон учун ҳаётий, ижтимоий, касбий аҳамиятли бир қатор воқеликлар материаллар, маълумотлар асло унутилмайди. Одатда шахснинг фаолиятда иштирок этиш даражасига қараб материалнинг эсда сақланиши аниқланади. Илмий тадқиқотларда унутиш ўзлаштирилган материалнинг ҳажмига боғлиқ эканлиги таъкидланади. Муайян вақт ўтгандан кейин ўзлаштирилган, ўрганилган материални эсда сақлаш фоизи унинг ҳажмига тескари пропорционал муносабатда бўлиши тасдиқланган. Агарда бир хил шароитда (вазиятда) берилган материаллар ҳам сифат, ҳам миқдор жиҳатдан ўхшаш бўлса, у ҳолда эсда олиб қолиш жараёнида уларни ҳисобга олиш ўзлаштириш самарадорлигини оширади. Масалан, суҳандон (диктор) бир бет стандарт матнни ўқиш учун икки минут вақт сарфласа, худди шу ҳажмдаги материални ўқиш, уқиш, тушуниш, англаб етиш учун талаба уч-тўрт баробар вақт ажратади. Бунда шахснинг индивидуал хусусиятлари, хотира типлари, уқувчанлик қобилияти, ноёб хислатини ҳисобга олиш жоиз. Эсда сақлаш жараёнида материалнинг ҳажми бирламчи эмаслиги, унга унинг сифати устувор аҳамият касб этади. Эсда сақлашда яхлитлик, алоҳидалик муҳим ўрин эгаллайди, чунки, мазкур жараёнда матн (мавзу)даги асосий ҳолатлар, қонуниятлар, назариялар, қиёсий таҳлиллар, ёрқин ифодалар, жонли нутқ маҳсуллари ўз изини қолдиради. Эсда сақлашда кейинги ўрин баъзи бир фикрий бирликларга, ҳатто матн мазмунига ундан ҳам кучли эътибор берилади. Эсда сақлашнинг муҳим хусусиятларидан бири- бу материални умумлашган даражаси билан бевосита боғлиқлигидир. Жами умумийликдан мазмуний-назарий йўналишга ва ундан якка алоҳидаликка фикран ўтиш эсда сақлашнинг оқилона ақлий воситаси бўлиб ҳисобланади. Умумлашмаларни умумлаштириш, мавҳум ҳолатларни мавҳумлаштиришнинг фикрий ҳаракатларига асосланган материаллар эсда сақлашнинг энг қулай шарт-шароитлари саналади. Эсда сақлашнинг шароитларига: а) маълумотларнинг амалиётга татбиқ этувчанлиги; б) оқилона ақлий усуллар ёрдами билан олдинги билимлар ўзлаштирилганлиги; в) уларни вақти-вақти билан чуқурлаштириб бориш; г) материалларни эйдетик образлар, тасаввурларга бойитиш киради.
Семинар машғулоти учун мавзулар

  1. Хотира ҳақида умумий тушунча

  2. Хотиранинг нейрофизиологик асослари

  3. Хотиранинг физиологик асослари

  4. Хотира турларининг психологик тавсифи

  5. Эсда олиб қолиш турлари ҳақида мушоҳадалар

  6. Эсга туширишнинг психологик моҳияти

  7. Хотира маҳсулдорлигини ошириш йўл ва воситалари

  8. Хотира патологияси ва уни тузатиш усуллари

  9. Инсонда хотиранинг ривожланиши




Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish