Э. ғозиев умумий психология



Download 3,91 Mb.
bet41/117
Sana02.11.2022
Hajmi3,91 Mb.
#859521
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   117
Bog'liq
умумий психология Гозиев

8.Ўзини ўзи англаш


Ҳозирги замон психология фанининг методологик ва назарий муаммолари қаторида қўлланиладиган асосий категориялар, тушунчалар, таърифларга аниқликлар киритишдан, тезаурус, контекст нуқтаи назаридан уларни талқин қилишдан иборатдир. Ушбу мулоҳазалар моҳиятини ўзини ўзи англаш, ахлоқ, маънавият, тараққиёт, динамика ва шахсга оид тушунчалар тўғрисидаги қарашлар ташкил этади. Мазкур тушунчалар ўзаро иерархик тузилмага эга бўлиб, бири иккинчисини тақозо этади ва ўзига хос муайян тизимни вужудга келтиради, мажмуанинг марказида эса инсон (шахс, субъект, комил инсон) туради.
Шу фикрни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, психология фанида ахлоқий ўзини ўзи англаш руҳий жараён, ҳодиса, воқелик, хусусият сифатида алоҳида ўрганилмаганлиги туфайли уни таҳлил қилиш ўзини ўзи англаш, ахлоқ, миллий характер, маънавият, қадрият категориялари билан бевосита боғлиқ равишда амалга оширилади.
Бизнингча, ажратиб кўрсатилган категориялар, тушунчаларни ўзига хос тарзда ёритиш психологияни асосий ва устувор атамаси саналмиш шахсни яққол англаш имкониятини яратади, ахлоқий ўзини ўзи англашнинг ижтимоий-психологик воқелик тариқасида аниқ намоён бўлишини ўрганишни кафолатлайди.
Ахлоқий ўзини ўзи англаш «ўзини ўзи англаш» нинг хусусий (алоҳида) кўриниши, жабҳаси бўлганлиги туфайли унинг руҳий тузилиши, табиати, ўзига хослиги, таркиб топиши, ривожланиши ва такомиллашуви, объектив, субъектив, ички ҳамда ташқи шарт-шароитлари, энг аввало, ўзини ўзи англаш жараёнининг ички хусусиятларига кўп жиҳатдан боғлиқ.
Психология фанида унинг назарий, амалий ва татбиқий томонлари муайян даражада ўрганилган, ҳозир ҳам изланишлар давом эттирилмоқда, чунончи, Л.С.Виготский, С.Л.Рубинштейн, В.С.Мерлин, А.Н.Леонтьев, Л.И.Божович, А.Г.Спиркин, Е.В.Шорохова, И.И.Чеснакова, П.Р.Чамата, К.А.Абулханова-Славская, В.В.Столин, Э.ғ.ғозиев, Б.Т.ғаффаров ва бошқалар.
Ҳозирги замон психология фанида ўзини ўзи англашнинг табиатини тушунтиришда, талқин қилишда икки хил қараш, ёндашиш мавжуд бўлиб, улар бир-биридан кескин даражада тафовутланиб туради. Биринчи ёндашишга қараганда, ўзини ўзи англаш-бу ўз йўналишини ўзгартирган онгнинг айнан ўзидир, худди шу боис у инсон онгининг махсус кўриниши демакдир. Ушбу талқин собиқ совет психологиясида кенг тарқалган назария бўлиб Л.С.Виготский, А.Н.Леонтьев, Е.В.Шорохова, И.И.Чеснакова, В.В.Столин ва уларнинг шогирдлари томонидан илмий амалий жиҳатдан тадқиқ қилиб келинмоқда.
Бу соҳадаги иккинчи мулоҳаза С.Л.Рубинштейннинг илмий ишларида ўз ифодасини топган бўлиб, кейинги даврларда унинг шогирди К.А.Абулханова-Славская томонидан ўтказилган изланишларда изчил равишда ривожлантирилмоқда. Унинг фикрига биноан, онг ва ўзини ўзи англаш жисмоний реал ҳамда юридик шахсга тааллуқли хусусиятлардан иборат бўлиб, улар унинг ҳаёти ва фаолиятини восита ёки «қурол» сифатида таъминлаб турувчи руҳий жараёндир. Бизнингча, иккинчи ёндашиш ўзини ўзи англашнинг табиати юзасидан тўғри (адектив) маълумот бериш имкониятига эга, бинобарин, методологик нуқтаи назардан уни илмий-назарий ва амалий-татбиқий жиҳатдан тадқиқот қилиш юксак кўрсаткичлар бериш мумкин.
Юқоридаги ўзини ўзи англашнинг руҳий табиати ҳақидаги икки хил муносабатнинг мавжудлиги- унинг пайдо бўлиши сабабларини, йўналиш объектини, тадқиқот предметини турлича ёритилишга олиб келади. Биринчи ёндашашга кўра, ўзини ўзи англашни вужудга келишининг бош сабаби-инсон билан жамият ўртасидаги муносабатнинг ўзаро номутаносиблигидир. Инсон муайян жамиятда, микро ва мизе муҳитда яшар экан, у худди шу муҳитда (макро, микро, мизе) мавжуд бўлган қонун-қоидаларга ва тартиб-интизомга бўйсунишга ҳамда шулар асосида, уларнинг негизида ўз хулқ-атвори, муносабатларини идора қилишга, бошқаришга мажбурдир. Ўз хулқ-атворини ва муносабатларини ўзи идора қилиш жараёни (уқуви) эса, уларни юзага келтирувчи эҳтиёжларни, хоҳиш истакларни, мотив ва майлларни, мақсад ва қизиқишларни (имитация, идентификация, рефлексия босқичлари кечишини) бошқаришдан иборатдир. Бундай кўринишдаги, тузилишдаги, мазмундаги англаш ва уни идора қилиш психологик нуқтаи назардан эҳтиёжнинг индивидуал онгдаги ифодасини ҳамда улар ўртасидаги бўладиган муносабатларни тартибга солишни тақозо этади. Унинг пайдо бўлишининг бош сабаби ҳам, йўналиш объекти ҳам онгдир, яъни у онгнинг ички барқарорлиги натижасида юзага келади ва барқарорликни (ички мувофиқликни) шакллантириш учун хизмат қилади.
Шу нарсани таъкидлаш ўринлики, биринчи ёндашишнинг намояндалари талқинида онгнинг ички беқарорлигини вужудга келтирувчи элементар (таркиблар, руҳий тузилма қисмлари) юзасидан оладиган маълумотларга қаратади. Бундай маълумотлар инсон томонидан ўзлаштирилгандан кейин бир хил мазмунга эга бўлмаганликлари туфайли ўзаро қарама-қаршиликка учрайди, уларнинг ўзаро мутаносиблигини таъминлаш учун инсон ижтимоий онгига мурожаат қилади ва шу йўл орқали маънолар ўртасидаги зиддиятни бартараф этади. Худди шу боисдан ҳам Л.С.Виготскийнинг шахсий фикрича, ўзини ўзи англаш турли хил маънолар ўртасида бирликни (умумийликни) вужудга келтириш жараёни сифатида ва ўзлаштирилган онг тариқасида намоён бўлади.
А.Н.Леонтьев талқинига қараганда, индивидуал (якка шахсга оид) онгдаги моҳият билан мазмун ўртасидаги зиддият ўзини ўзи англашнинг сабабчисидир. А.Н.Леонтьевнинг шогирди В,В.Столиннинг уқтиришича, ўзини ўзи англашнинг асосида (негизида) «менлик» нинг мазмунлари ўртасидаги зиддият ётади.
Б.Г.Ананьев изланишларида акс этишича, ўзини ўзи англашнинг пайдо бўлиши омили- одамнинг индивидуал хосияти, фаолият субъектлилиги шахслилик хусусиятларининг таркиб топишидаги нотекислик ва гетерохронликдир. Унинг мулоҳазасига кўра, ўзини ўзи англаш ана шу учала хусусиятни ўзаро мувофиқлаштиради ва худди шу тариқа онгнинг индивидуаллигини таъминлаб туради.
Амалга оширилган психологик таҳлилдан кўриниб турибдики, биринчи ёндашувда ўзини ўзи англаш хулқ-атворни ва муносабатларни белгиловчи ҳамда идора қилувчи мустақил субъектга айланади, натижада реал инсон тадқиқот марказидан узоқлашади, унинг ўрнини онг ва ўзини ўзи англдаш эгаллайди. Бизнингча, ўзини ўзи англашни бу тарзда тушуниш (ва тушунтириш) унинг психологик табиатини атрофлича, тўлиқ ёритишга имкон бермайди ва назарий жиҳатдан нотўғри (ноадекват) хулоса чиқаришга, шошилинч қарор қабул қилишга олиб келади.
Иккинчи йўналишнинг асосчиси С.Л.Рубинштейннинг тадқиқотларига асосланиб, биз ўзини ўзи англаш муаммосини тадқиқ этишга асосий диққат-эътиборни, энг аввало, унинг субъектига, яъни инсонга-шахсга қаратиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисолаймиз. Ушбу фикрни бошқача сўз билан ифодалаганда, ўзини ўзи англашни шакллантиришнинг манбаи онг ва ундаги зиддият бўлмасдан, балки инсоннинг таркиб топиши ва ривожланиши саналади. Руҳий фаолиятнинг махсус ҳолдаги (вазиятдаги) объектив шарт-шароитлар сифатида одамларнинг ҳаёти, умумий яшаш шароити деб ёзади С.Л.Рубинштейн, - акс эттириш фаолиятининг шарти ҳақида гап кетганда, одамнинг турлича намоён бўлишининг, умумий шартлари ичидан худди мана шу инъикос этиш фаолиятининг махсус шартини ажратиб олишимиз зарур бўлади. Ўзини ўзи англашнинг пайдо бўлишини таъминловчи махсус шартни аниқлаш унинг субъекти тўғрисидаги муаммони ҳал қилишни, муайян йўл-йўриқлар ва оқилона усулларга асосланувчи ечимни талаб қилади.
Жаҳон психологияси фанида тўпланган маълумотлардан маълумки, инсон (шахс) ўзини ўзи англаши учун худди шу ўзини ўзи англаш хусусиятининг (жараёнининг) субъекти бўлиши муқаррар.

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish