1. Инсон ривожининг детерминатори ҳисобланган асосий омиллар ва шарт-шароитлар (ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, мафкуравий, педагогик ва яшаш муҳитининг омиллари).
2. Инсоннинг шахсий ўзига тааллуқли, асосий тавсифлар, унинг ривожланиши ички қонуниятлари, механизмлари, эволюцион негизда камол топиш босқичлари, барқарорлашуви ва инволюция (ўсишдан қайтиш даври хусусиятлари).
3. Инсонни яхлит, мукаммал тузилишининг асосий таркиблари, уларнинг ўзаро алоқалари, шахснинг ташқи таъсирларга жавоби ва муносабати, тараққиёт жараёнида уларнинг муттасил равишда такомиллашуви каби факторлар.
Уч хил хусусиятли тадқиқот дастурининг таркибий қисмлари инсоннинг амалий, назарий ва ижодий фаолиятининг мезонлари ҳисобланади. Чунки бевосита фаолиятни амалга ошириш жараёнида яшаш муҳитини ва ижтимоий-тарихий тажрибани эгаллашнинг ҳам интериоризация, ҳам экотериоризация даврлари юзага келади.
ХХI асрда индивид, инсон, шахс, субъект ва комил инсонни ўрганиш турли йўналишларда, вазиятларда, ёш хусусиятлари, алоҳида ёндашиш негизида, ўзига хос талҳлилга, методологик асосга суяниб олиб борилиши мақсадга мувофиқ. Чунки жаҳон психологияси фанида тўпланган назарий ва амалий хусусиятли материаллар мафкуравий нуқтаи назардан таҳлил ҳамда танқид қилмасдан, балки уларни холисона баҳолаш, илмий жиҳатдан талқин қилиш жоиз. Бинобарин, турли психологик илмий мактаблар томонидан тўпланган натижаларнинг оқил жиҳатларини танлаш ва тадқиқотнинг бошланғич нуқтасини белгилашда улардан омилкорлик билан фойдаланиш кўпгина илмий қайтатдан текширувларнинг олдини олади.
Мустақиллик, истиқлол шарофати билан шахсга оид қарашлар, мулоҳазалар моҳияти, унинг мазмуни ва шаклида ўзгаришлар юз берадиким, бунинг натижасида эркин фикрлаш, очиқ шаклдаги илмий фаразларни илгари суриш имконияти туғилади. Республикамизда юз бераётган туб ўзгаришлар халқимиз, миллатимиз руҳиятини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарди, она юрт мадҳи, аждодлар меросидан ғурурланиш, маънавият дурдоналаридан фахрланиш ҳислари вужудга келади. Ватан ва ватанпарварлик тушунчалари ўзининг ҳақиқий, чинакам маъносини касб этади. Кишилардаги ўта сабр-тоқатлилик, итоаткорлик, ташаббускорликнинг етишмаслиги ўрнини эркинлик, ижодиёт, меҳнат, батамом истиқлолга эришиш зарурияти, оиланинг бутлиги, тўкислиги ва уларнинг истиқболи каби сифатлар, фазилатлар, юксак туйғулар, хислатлар эгаллай бошлайди. Бунинг натижасида шахсда табиатга ва жамиятга нисбатан идеал, реал, рационал ва ижодий (креатив) муносабати ўзгармоқда, ҳатто айрим ўринларда борлиқ ва воқеликдан бегоналашиш, узоқлашиш ва яқинлашиш ҳолатлари рўй бермоқда. Бу ҳолатлар ижтимоий хусусият касб этиб, умумбашарий аҳамиятга эга, чунки жаҳон мамлакатлари цивилизациялашиш даражалари тенглашмоқда. Худди шу сабабли ижтимоий гармония тариқасида юқоридаги илмий ижтимоий-психологик тушунчалар қатор (тараққиёт кўрсаткичи ўзаро уйғунликка эга бўлган) мамлакатларга бир текис ёйилиб, ҳаёт ва фаолиятнинг турли қатламларига кириб бормоқда. Мазкур аср одамларида эса ахлоқий, жисмоний ва ақлий комиллик белгилари, кўрсаткичлари ҳамда босқичларининг мезонлари, уларнинг олдига қўйиладиган талабларнинг моҳияти ўзгаради.
Демакки, табиатга ва жамиятга нисбатан севинч, севги, меҳр-муҳаббат юксак ҳислари, ватанпарварлик ва Ватан туйғусининг таркиблари, негизи, уларни ҳаракатлантирувчи механизмлари бошқача ёндашишни тақозо этади, замон руҳи ва нафасига мослашишни талаб қилади. Инсониятнинг бундай юксак ҳис-туйғулари, англашилган мотивлари шахснинг ўқиш, меҳнат, спорт ва ўйин фаолиятларида, билиш ҳамда муомала жараёнларида вужудга келиши мумкин. Борлиққа ва жамиятга нисбатан муносабатнинг ўзгариши, унинг иерархияси, шакллари, мақоми ва моҳиятида намоён бўлади, уларга йўналтирилган аввалги, эски услубдаги мотивация ўз аҳамиятини нисбий жиҳатдан йўқотади.
Ҳозирги кунда ва келажакда шахсга субъектив муносабат муаммосини ижтимоий жиҳатдан турмушда қарор топтириш учун:
Do'stlaringiz bilan baham: |