"дунёқараш" тушунчаси, унинг моҳияти ва тарихий шакллари



Download 136,5 Kb.
bet5/5
Sana01.06.2022
Hajmi136,5 Kb.
#624675
1   2   3   4   5
Bog'liq
“Дунёқараш” тушунчаси, унинг моҳияти ва тарихий шакллари.

5. Фалсафанинг илмийлиги

Фалсафа билан танишишни бошлар эканмиз, яна бир масалага тўхталмай иложимиз йўқ. Бу масала фалсафанинг илмийлиги, фалсафанинг фанга муносабати билан боғлиқ. Қадимги мутафаккирлар ҳақиқий билимни сохти билимдан ажратишга интилиб келганлар. Бундай чегара инсон фаолиятининг турли шакллари учун ҳам аҳамияти беқиёсдир. Хўш, фалсафий мушоҳада натижаларини нима деб атамоқ лозим: ҳақиқий билим дебми ёки фараз дебми? Фалсафий хулосаларнинг ҳаққонийлигига нима кафил бўла олади? Фалсафа фанми ёки фан эмасми ?


Фалсафанинг илмийлиги муаммосини ҳал этиш учун ижтимоий онгнинг ушбу мураккаб шаклини бошқа шакллари билан таққослаш зарур бўлади. Фалсафа ва фан имкониятларини таққослаш – бугун вужудга келган муаммо эмас, у азалдан мавжуд. Уларнинг ҳар иккаласи бир илдиздан ҳосил бўлган, кейинчалик эса мустақил ривожлана бошлаган. Бироқ бундан эндиликда улар орасида ўтиб бўлмас чегара мавжуд, деган хулоса келиб чиқмайди. Улар ҳамиша ўзаро алоқадорликда бўлиб, тарихий тараққиёт давомида биргаликда ўзгариб борганлар. Уларнинг биргаликда ривожланиш жараёни уч даврни ўз ичига олади.
Қадимги замон кишиларининг умумий билимлари фалсафа деб аталарди. Дастлабки билимлар турли кузатишларнинг олам ва одам ҳақидаги мулоҳазаларни ўзида мужассамлаштиради. Бундай билимлар, шубҳасиз ҳам фаннинг, ҳам фалсафанинг илдизларини ўз ичига қамраб олади. Фан ва фалсафанинг аста – секинлик билан шаклланиши жараёнида уларнинг ўзига хос хусусиятлари, ўхшаш ва айри функциялари аниқлана борди.
Билимнинг ихтисослашуви, янги аниқ фанларнинг шаклланиши уларнинг фалсафадан ажралиб чиқиши учун реал шарт – шароит яратди. Оқибатда фалсафадан турли фанлар ажралиб чиқди. Фалсафадан аниқ фанларнинг ажралиши туфайли ҳам фалсафа ҳам фаннинг ўзига хос соҳаси сифатида ривожлана борди. Бундай жараён узоқ давом этган бўлсада, XVII-XVIII асрларга келиб янада яққолроқ намоён бўлди.
Қатор фанларнинг (хусусан фалсафанинг) назарий қисмлари, бўлимлари ва соҳаларининг шаклланиши фан ва фалсафанинг биргаликда ривожланиш жараёнининг учуинчи даврига тўғри келади.
Биринчи икки даврда конкрет – илмий билимлар тасвирлаш, шарҳлаш характерига эга эди. Ўша даврларда фалсафа олам ва одам ҳақида билмилар тўплаш билан чекланиб қолмасдан, турли ҳолдисалар ўртасидаги алоқадорликни ҳам аниқлаши лозим эди. XIX асрнинг охири XX асрнинг бошларига келиб бу вазифани фан бажара бошлади. Бу эса фалсафанинг илмийлиги муаммосини кун тартибига қўйди. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, эндиликда баъзи бировлар фалсафанинг фан эканлигига шудҳа билан қарай бошладилар.
Фалсафанинг ўзига хос вазифаларидан илк бор Аристотель ифодалаб ўтган эди. У фалсафани “фанлар шоҳи” деб атаганди. Бироқ XIX асрга, XX асрга келиб, ушбу фикрга ғирт тескари мулоҳазалар билдирила бошланди. Масалан, позитивситлар фалсафанинг илмийлигига шубҳа билан қараб, уни “шоҳ”дан “хизматкор” га айлантирдилар.Бугунги кунда позитивистларнинг давомчилари фалсафа ўз объекти ва предметига эга эмас, унинг натижаларини асослаб бўлмайди, деган фикрларни айтмоқдалар.
Бизнинг фикримизча, қуйидаги таққослаш уларнинг эътирозларига жавоб бўлади, чунки ундан фалсафанинг илмийлиги, яхлит фан эканлиги яққол кўриниб турибди:


Фан

  1. Фан ўз объекти ва предметига эга.

  2. Фан дунёқарашига оид функцияларини, ишлаб чиқарувчи куч функциясини бажаради.

  3. Фан – ижтимоий куч – қудрат вазифасини ўтайди. Унинг ижтимоий- иқтисодий режалар тузишда қўлланади.

  4. Фан воқеликни объектив акс эттиришга интилади.

  5. Фан ўз методлари ва системалаарига, тадқиқотлари натижаси баён этиладиган махсус тилга эга.

  6. Фан ўз натижалари турли тажрибалар, таҳлиллар, экспе-риментлар ёрдамида асослаб беради.

  7. Фаннинг юзага келтирган билимлари ўзаро боғлиқ, яхлит системани ташкил этади.

  8. Фан ўз тараққиётини таъмин-лаш учун ижтимоий онгнинг бошқа шакллари билан алоқада бўлади.

Фалсафа
1. Фалсафанинг объектини яхлит олинган борлиқ, унинг предметини эса борлиқнинг турли шакллари орасидаги алоқадорлик ташкил этади. Буни бирор бир бошқа фан танқид этмайди.
2. Фалсафада дунёқарашга оид (инсонпарварлик, ижтимоий – аксиологик, маданий – тарбиявий, информациялар тўплаш) ва методологик (эвритик, интегратив, мувофиқлаштириш, мантиқий – гносеологик) функцияларни бажаради.
3. Фалсафий тадқоқотнатижалари оламнинг яхлит манзарасини тасвирлаш билан бирга жамият тараққиётининг йўналишларини, стратегияси ва тактикасини аниқлаш имконини беради. Фалсафий изланишларнинг хулосаларидан ижтимоий- иқтисодий тараққиёт режаларини тузишда ҳам фойдаланилади.бу фалсафанинг катта ижтимоий қудрат эканлигидан далолат беради.
4. Фалсафа оламнинг объектив манзарасини чизишга интилади, борлиқ ҳақидаги фалсафий таълимотни шакллантиради ва ривожлантиради.
5. Фалсафа ўз тадқиқотларини диалектика, метафизика, снергетика, феноменология, футурология каби методлар системасига асосланиб амалга оширади. Фалсафий асарларнинг барчаси фақат фалсафагагина хос бўлган тилда баён этилган.
6. Фалсафа ўз натижаларини ақлий эксперимент, мантиқий таҳлил, шунингдек, социологик тадқоқот якунлари, кузатишлар ва амалиёт ёрдамида асослаб беради.
7. Фалсафий билимлар ўзаро алоқадор, системалаштирилган бўлиб, ягона таълимотни ташкил этадилар.
8. Фалсафа ижтимоий онгнинг барча шакллари, боз устига уларнинг – ҳам кундалик, ҳам назарий даражаси билан бевосита алоқадордир.
Ушбу таққослашдан кўриниб турибдики, илмийликнинг қуйидаги мезонлари бор: а)ўз объекти ва предметига эга бўлиш; б) жамиятда аниқ функцияларни бажариш; в) объективлик; г) асосланганлик; д) системалилик.биз келтирган таққослаш фалсафасининг фан эканидан, илмийлигидаг далолат беради. Бироқ фалсафа фақат фангина эмас.
У ҳам мафкура, ҳам гуманитар билим, ҳам санъат вазифасини ўтайди. Фалсафа ва ваннинг илмийлик нуқтаи назаридан ўзаро муносабатни Эйлер доираларида ифодалайдиган бўлсак, уларнинг ҳажми қисмангина мос тушишини кўрамиз (4-чизмага қаранг). Шунинг билан бирга, фалсафа фанга, фан эса фалсафага мунтазам таъсир кўрсатиб туришини эътибордан четда қолдирмаслигимиз лозим. Зеро, фалсафани фандан, фанни эса фалсафадан ажратиб бўлмайди. Фалсафа яхлит фан бўлиш билан бирга, фанларнинг методологик асоси ҳамдир. Фан эса фалсафага оламнинг яхлит манзарасини чизиш имконини берадиган илмий информациялар етказиб туради. Уларнинг ўзаро алоқадорлик нуқтаи назаридан муносабати эса Эйлер доираларида бироз бошқачароқ ифодоланади (5-чизмага қаранг).
Хуллас, фалсафа фан каби илмийдир. У фан билан бирга вужулга келиб, фан билан бирга ривожланган. Фалсафа илмийликнинг барча мезонларига жавоб беради, яъни унинг ўз объекти ва предмети бор, у жамиятда аниқ функцияларни бажаради, унинг билимлари асосланган, объектив ва системалидир. Шунинг билан бир қаторда фалсафа фанларнинг методологик асоси вазифасини ҳам ўтайди.


Download 136,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish