Дуне динлари тарихи укув кулланма


-МАВЗУ. ЗАРДУШТИЙЛИК ВА УНИНГ ТАРЦАЛИШИ



Download 5,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/143
Sana13.05.2022
Hajmi5,73 Mb.
#603311
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   143
Bog'liq
Dunyo dinlari tarixi

6-МАВЗУ. ЗАРДУШТИЙЛИК ВА УНИНГ ТАРЦАЛИШИ
Режа
1. Зардуштийлик (Зороастризм)нинг келиб чикиши.
2. Зардуштийлик шаклланган тарихий шароит.
3. Зардуштийлик таълимоти.
4. Зардуштийликнинг ахлокий-фалсафий асослари.
Таянч суз ва атамалар
1. Ахурамазда 
7. Фраваши
2. Ахриман 
8. Ясна
3. Зардушт 
9. Яшт
4. Авесто 
10. 
Видевдат
5. Арта 
11. 
Висперад
6. Дайва
Мавзу укув мацсади: Зардуштийлик динининг келиб чициши,
асосчиси, муцаддас манбалари, уларнинг пайдо булишидаги
тарихий жараёнлар щ цида талабаларда кенг тасаввур х ост
цилиш.
Зардуштийлик
(Зороастризм)нинг
келиб чикиши
Зардуштийлик милоддан аввалги VII- 
VI асрларда Марказий Осиёда юзага 
келган дин х,исобланади. Бу диннинг 
номи Зардушт исмли шахсга нисбат 
берилади. Бу диннинг номи унинг мукаддас китоби х,исобланмиш 
“Авесто”да “М аздаясна” (“Маздага сигиниш”) деб аталган. 
“Мазда” сузи “дониш, донишманд, окил” каби маъноларда 
талкин этилади.
Мазкур дин таркалган халклар орасида зардуштийлик 
“бехдин”, яъни “энг яхши дин” деб улугланган. Унга кура, барча 
эзгу борлик Мазданинг иродаси билан яратилган деб эътикод 
килинган. Мазда сузи олдига улуглаш сузи “Ахура” кушилиб, 
зардуштийликнинг илох,и - “Ахура М азда” (Ахурамазда) номи 
пайдо булган. Бу куш имча суз “Жаноб Мазда” ёки “Худо М азда” 
демакдир.
69


Зардушт номи манбаларда Заратуш тра, Зардуст, Зороастр 
куринишларида 
хдм 
ишлатилади. 
Гадки котчилар 
уртасида 
Зардуштнинг тарихда булган ёки булмаганлиги борасида турли 
фикрлар мавжуд. Баъзилар уни тарихий шахе деб билсалар, 
бошкалар афсонавий шахе деб х,исоблайдилар. М анбаларнинг 
хабар беришича, у милоддан аввалги, тахминан 570 йилларда 
тугилган илох,иётчи, файласуф, шоир булган. Зардушт М арказий 
Осиё х,удудида мавжуд булган купхудоликка асосланган кадимий 
диний тасаввур ва эътикодларни ислох, килиб, янги динга асос 
солди.
Зардуштнинг тугилган ва илк диний фаолиятини бошлаган 
жойи тугрисида икки фикр мавжуд.
Биринчиси. ‘Т ар б назарияси” булиб, унга кура М идия 
(х,озирги 
Эрон 
худудида) 
Зардуш тнинг 
ватани 
ва 
зардуштийликнинг илк таркалган жойи х,исобланади. Бу фикр 
тарафдорларининг далили - биринчидан зардуштийликнинг 
кадимий 
Эрон 
х,удудларида 
кенг 
таркалганлиги 
булса, 
иккинчидан, зардуштийликнинг мукаддас китоби саналмиш 
“Авесто”га ёзилган шарх,ларнинг кадимий эрон-пах,лавий тилида 
булганлигидир.
Иккинчиси. “Ш арк назарияси” булиб, унга кура Зардушт 
ватани ва зардуштийликнинг илк таркалган жойи Хоразм 
х,исобланади. 
Купчилик 
манбашунослар 
иккинчи 
назария 
тарафдоридирлар. Хоразм биринчи булиб зардуштийликнинг 
мукаддас олови Озархурра ёкилган ва шу динда энг буюк худо 
х,исобланган Ахурамазданинг Зардуш т билан богланган жойи 
х,исобланади. Зардуштийликнинг асосий манбаси Авестода: 
“Биринчи бор мукаддас олов “Озархурра” “Эран-веж” (баъзи 
манбаларда “Айриан веджа”)да ёкилди” , - дейилади.
“Эран-веж”нинг 
географик 
ва 
иклимий 
тавсифи 
Хоразмникига тугри келади. “Авесто”да Ахурамазда томонидан 
яратилган “Баракот ва нажот” сох,иби булган бир катор 
мамлакатлар зикр этилади ва уларнинг энг биринчиси, “дунёда 
х,еч нарса чиройига тенг кела олмас Эран-веж”, кейин эса 
“одамлар ва чорва подаларига мул” Согд (Сугд), “кудратли ва 
мукаддас” 
Моуру 
(Марв), 
“Баланд 
кутарилган 
байроклар 
мамлакати” Бахди (Бактрия) зикр этилади.
70


“Авесто”да, шунингдек, Зардушт тугилган ва уз фаолиятини 
бошлаган юрт хакида хам маълумот берилади. Айтилишича, “Бу 
мамлакатнинг куп сонли лашкарларини ботир саркардалар 
бошкарадилар, баланд тоглари бор, яйлов ва сувлари билан гузал, 
чорвачилик учун барча нарса мухайё, сувга мул, чукур куллари, 
кенг киргокли ва кема юрар дарёлари уз тулкиларини Иската 
(Скифия), Паурута, Моуру (Марв), Харайва (Арея), Гава (сугдлар 
яшайдиган юрт), Хваризм (Хоразм) мамлакатлари томон элтувчи 
дарёлари бор” .
Шубхасиз, “Кенг киргокли, кема юрар дарёлар” бу Амударё 
ва Сирдарё булиб, “А весто”да тасвирланган мазкур шахарлар 
Марказий 
Осиё 
шахарларининг 
икки 
дарё 
киргокларида 
жойлашганидир.
Ш унга 
асосланиб, 
биз 
Зардуштнинг 
ватани, 
зардуштийликнинг илк макони ва “Авесто”нинг келиб чикиш 
жойи деб Хоразм, таркалиш йуналиши Х оразм -М аргиёна- 
Бактрия деб айтиш мумкин.
Зардуштийлик анъаналари Зардуштни Хоразмдан чикканига 
далолат килади. Зардушт тарихий шахе. Унинг биографияси анча 
оддий. 
У 
Спитама 
уругининг 
бой 
булмаган 
вакили 
Пурушаспанинг угли булган. Спитама аъзолари бошка худолар 
каторида Ахура Маздани хам тан олишган. Бирок Зардушт 
ёшлигидан факат Ахура Маздага эътикод килган. Кейинчалик у 
узини унинг пайгамбари деб эълон килди. Зардушт хам отаси 
каби бой булмаган. Бошида уз эътикодини таргиб этишда 
мувафаккиятсизликка учради. Хусусан, ун йил ичида у атиги бир 
неча эргашувчиларга эга булди. Гап шундаки, замондошларининг 
содда 
онги 
Ахура 
Мазда 
худосининг 
мавхум 
образини 
кийинчилик билан кабул этарди. Уч минг йил илгариги одамлар 
учун тош ёки бошка реал материалларда акс эттирилган худолар 
тушунарли ва ишончли эди. Зардуштни уз жамияти аста-секин 
сикиб чикарди. Диннинг янги гояларини таргиб этишнинг 
нокулай шароити туфайли Зардушт Арйанам Ваедждан кетишга 
мажбур булади. У Сугд, Маргианани кесиб утиб, Бактрия 
пойтахти Бахдига етиб келади.
“Авесто”нинг “Ясна” китобида баён этилишича, Зардуштнинг 
ватандошлари 
унга 
ишонмай, 
унинг 
таълимотини 
кабул
71


килмаганлар. Зардушт ватанни тарк этиб, кушни давлатга кетади, 
у ернинг маликаси Хутоаса ва шох, Кави Виш таспанинг 
хайрихохдшгига эришади, улар Зардушт таълимотини кабул 
киладилар. Натижада кушни давлат билан уруш бошланиб, 
Виштаспа галаба козонади. Ш ундан сунг, бу таълимот халклар 
уртасида кенг таркала бошлаган. Шох, Кави Виштаспа фармонига 
биноан “Авесто” китоби ун икки минг мол терисига ёзиб олиниб, 
оташкадага топширилган.
Зардуштийлик таълимоти М арказий Осиёда ибтидоий даврда 
мавжуд табиат кучларини 
илох,ийлаштирувчи эътикодларга 
нисбатан прогрессив, монотеистик таълимотдир. У бех,уда кон 
тукувчи 
курбонликлар, 
хдрбий 
тукнашувлар, 
боскинчилик 
урушларини коралаб, утрок, осойиш та хдёт кечиришга, мех,натга, 
дех,кончилик, чорвачилик билан шугулланишга даъват этади.
Моддий хдётни яхшилашга уринишни ёвузликка карши 
кураш деб х,исоблайди. Зардуш тийлик динида курик ер очиб, уни 
богу рогга айлантирган одам илохиёт рах,матига учрайди, 
аксинча, боглар, экинзорларни, сугориш иншоатларини бузганлар 
катта гунох,га колади. Зардуш т уз таълимоти билан инсонларга 
тинч-тотув яшашни, хдлол мех,нат килишни ургатмокчи булади. 
Бу дин таълимотига кура, инсонларнинг бу дунёдаги хдётига 
яраша нариги дунёдаги такдири белгиланади, хдр бир инсон 
улгандан сунг узининг бу дунёдаги килмишига яраша ёки абадий 
рохдт - жаннатга ёки ёмон ишлари куп булса на хурсандлик ва на 
хафалик курмайдиган аросат жой - мисвонгатуга тушади.
Зардуштийлик таълимотининг асоси - дуализм (иккилик) 
булиб, унга кура олам карама-каршиликлар кураши асосига 
курилган. Яхшилик ва ёмонлик, ёруглик ва коронгулик, хдёт ва 
улим уртасида абадий кураш давом этади. Барча яхшиликларни 
Ахурамазда ва барча ёмонликларни Ахриман ифодалайди.
Ахурамазда инсонларга эзгу ишларни баён этиб, уларга амал 
килишни буюради, ёмон ишларни баён этиб улардан сакланишга 
чакиради.
Зардуштийликда имон учта нарсага асосланади: фикрлар 
софлиги, сузнинг собитлиги, амалларнинг инсонийлиги. Хдр бир 
зардуштий кунига беш марта ювиниб, покланиб, куёшга караб 
уни олкишлаб сигиниши шарт х,исобланади.
72


Зардуштийлик ибодатхоналарида доимий равишда олов ёниб 
туради. Уларда дунёдаги турт унсур - сув, олов, ер ва хдво 
улугланади.
Зардуштийлик дафн маросими узига хос булиб, улганлар бир 
неча паст, баланд “сукут миноралари” - дахмаларга солинади, у 
ерда 
мурдаларнинг 
гуштларини 
кушлар 
еб, 
суякларини 
тозалайди. Гуштдан тозаланган суяклар махсус сопол идишлар -
“оссуарий”ларга солинади.
Зардуштийлик дини жахон микёсида энг кадимги динлардан 
бири хисобланиб, милоддан аввалги VII-VI асрларда Марказий 
Осиё, Озарбайжон, Эрон ва Кичик Осиё халклари унга эътикод 
килганлар. Эронда сосонийлар сулоласи хукмронлиги даврида 
Зардуштийлик расмий давлат динига айланган. Бу даврда унинг 
мукаддас китоби Авесто рухонийлар томонидан кайта йигилиб, 
китоб 
шаклига келтирилган. Айрим, айникса, “Видевдот” 
кисмига узгартиришлар киритилиб, кайта ишланган.
VII-VIII асрларда М арказий Осиёга ислом дини келиб, кенг 
таркалгунига кадар зардуштийлик махдллий халкларнинг асосий 
дини хисобланган.
Х,озирги кунда дунё микёсида зардуштийлик эътикоди диний 
жамоалари камайиб кетган. Улар хиндистоннинг Мумбай, 
Гужарот штатларида ва Эроннинг баъзи чекка вилоятларида 
сакланиб колганлар.
“А весто” . “Авесто” зардуштийликнинг асосий манбаси ва 
мукаддас китоби хисобланади. У Апастак, Овисто, Овусто, 
Абисто, Авасто каби шаклларда хам ишлатиб келинган. “Авесто” 
Марказий Осиё, Эрон, Озарбайжон халкларининг исломгача 
даврдаги ижтимоий-иктисодий хаёти, диний карашлари, олам 
тугрисидаги тасаввурлари, урф-одатлари, маънавий маданиятини 
урганишда мухим ва ягона манбадир. Унинг таркибидаги 
материаллар карийб икки минг йил давомида вужудга келиб, 
авлодцан-авлодга огзаки равишда узатилиб келинган.
Зардуштийлик дини расмий туе олгунига кадар “Авесто”нинг 
булаклари Турон ва Эрон замини халклари орасида таркалган. 
Ушбу Ахурамазданинг Зардушт оркали юборилган илохий 
хабарлари деб хисобланган булаклар турли диний дуолар, 
мадхиялар сифатида йигила бошлаган. Булар Зардуштнинг
73


вафотидан кейин китоб холида жамланган ва “А весто” -
“Урнатилган, катьий килиб белгиланган конун-коидалар” деб 
ном олган.
Мазкур кадимий ёзма манба бизгача тулик етиб келмаган. 
“Авесто” хакида буюк олим Абу Райхон Беруний шундай ёзади: 
“Иилнома китобларида бундай дейилган: подшох, Доро ибн Доро 
хазинасида (Абистонинг) ун икки минг корамол терисига тилло 
билан битилган бир нусхаси бор эди. Искандар оташхонларни 
вайрон килиб, уларда хизмат этувчиларни улдирган вактда уни 
куйдириб юборди. Шунинг учун уша вактда Абистонинг бешдан 
учи йуколиб кетди” .
“А весто”нинг Александр Македонский томонидан Грецияга 
олиб кетилгани, зарур жойларини таржима эттириб, колганини 
куйдиртириб юборгани, ун икки минг корамол терисидаги тилло 
матн 
хдкида 
кейинги 
даврларда 
яратилган 
зардуш тийлик 
адабиётида (“Бундахишн”, “Ш ахрихои Эрон”, “Денкард” (IX а), 
“Арда Вираф-намак” (1Ха) “Тансар хатлари” (VI) “М уруж аз- 
захаб”, “Форснома” ва бошкаларда) маълумотлар бор. Бу 
асарларда 
юнонликлар 
оташхоналарни 
вайрон 
килганлари, 
ибодатхоналар 
бойликларини 
талон-тарож 
этганлари, 
дин 
арбобларини улдириб, асир олиб кетганликлари хакида ёзилади. 
Х,озир бизгача етиб келган “Авесто”, Берунийнинг ёзишича, 
аслининг бешдан икки кисми холос. У “Авесто уттиз “наск” эди, 
мажусийлар кулида ун икки наск чамаси колди” деб ёзган.
Ёзма манбаларга кура, хакикатан хам Авесто 

Download 5,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish