Дўстов Ҳ. Б. Коррозиядан ҳимоя қилиш



Download 4,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/179
Sana13.06.2022
Hajmi4,1 Mb.
#663684
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   179
Bog'liq
korroziyadan himoya qilish (1)

4.9-расм. 1 н. H
2
SO

даги никелда ўлчанган катод (1) ва анод (3) 
қутбланиш эгриликлари. 
2 – газометрик олинган водород ажралишининг 
парциал эгрилиги; 4 – (3) ва (2) эгриликларни алгебраик қўшиш орқали 
топилган никел эришининг парциал эгрилиги
 
Баён этилган ишлар замонавий металлар эриши назариясининг асосини 
ташкил қилади. Булардан қаттиқ металларда кечадиган коррозия 
жараёнларига тегишли иловаларнинг ҳаққонийлиги, электрокимёвий 
кинетиканинг миқдорий қонунлари келиб чиқади. 
Шундай қилиб айтиш мумкинки, бир жинсли бўлмаган металларда 
коррозия жараёнини бир бутун ташкил этувчи катод ва анод реакциялари 
фазовий алоҳида бўлмасдан, коррозияда бу икки жараён вақт ва макон 
жиҳатидан статик тақсимланган ҳодиса ҳисобланади. 
Шунинг учун электрокимёвий коррозия жараёнларини таҳлил қилиш 
алоҳида катод ва анод реакцияларининг физик-кимёвий қонуниятларини ва 
уларнинг биргаликда амалга ошиш шароитларини ўрганишдан иборатдир. 
 


74 
4.6. Водород қутбсизланиши билан борадиган коррозия жараёнлари. 
Катод реакцияси водород ажралиши билан борадиган металлар 
коррозияси
 
водород қутбсизланиши билан борадиган металлар коррозияси 
дейилади.
Металлар коррозияси водород қутбсизланиши билан қуйидаги ҳоллада 
боради: 

Н

ионларининг юқори активлигида, яъни кислоталар эритмасида, 
масалан темир, рух ва бошқа металларнинг кислоталарда эришида;

металл ионизация потенциалининг етарлича манфий қийматларида, 
масалан, магнийнинг сувдаги ёки тузларнинг эритмасида;
Амалда бу ҳодисаларни кислоталарни сақлаш ва ташишда, металлар 
сиртига кислотали ишлов беришда, кислота олишдаги адсорбция босқичида 
кузатиш мумкин. 
Термодинамик нуқтаи назардан водород қутбсизланиши билан борадиган
металлар коррозияси Е
а
< Е
k
шарт бажарилгандагина амалга ошади.
Водороднинг парциал босими Р
Н2
=0,1 Мпа ва Р
Н2 
= 5·10
–8
МПа бўлганда 
(иккинчиси Н

нинг атмосферадаги парциал босими) водород электроди 
мувозанат потенциалининг қийматлари рН га боғлиқ ҳолда 4.5-жадвалда 
келтирилган. 
4.5-жадвал 
Водород электроди мувозанат потенциалининг 25
о
С ҳароратдаги муҳитнинг 
рН га боғлиқлик қийматлари 
Водороднинг босими Р
Н2
, МПа рН нинг қуйидаги қийматларида Е
р
, В 


14 
5·10
–8
+0,186 
–0,228 
–0,641 
0,1 

–0,415 
–0,828 
Водород ажралишининг катод жараёни қуйидаги босқичлардан иборат 
бўлади: 
• гидратланган водород ионларининг металл сиртига ўтириши туфайли 
массанинг кўчиши; 
• Н
з
О

разрядланишининг электрокимёвий босқичи ва Н

нинг ҳосил 
бўлиши; 
• Н
2
нинг металл сиртидан ажралиши; 
Ишқорли эритмаларда Н
з
О
+
ионининг концентрацияси жуда кичик 
бўлганлиги 
сабабли 
водороднинг 
ажралиши 
сув молекуласининг 
қайтарилиши ҳисобига амалга ошади: 

2
О + 2
е
= Н
2
↑ + 2OH

Кўп ҳолларда металларнинг коррозияси юқори Н
3
О

концентрацияли 
эритмаларда юз берганлиги сабабли Н
3
О

бўйича концентрацион қутбланиш 
кузатилмайди.


75 
Катод қутбланишининг асосий сабаби электрокимёвий разряднинг 
секинлашган босқичи ёки газсимон маҳсулот ажралиши билан борадиган 
молекуляр водород бўйича концентрацион қутбланиш ҳисобланади. 
Н

нинг кинетикаси ва ажралиш механизми катта ва алоҳида масала 
бўлиб, уни ўрганиш ва ривожлантиришда академик А.Н. Фрумкин илмий 
мактабининг олимлари муносиб ҳисса қўшдилар. Бу ишлар электрокимё фани 
бўйича дарсликларда кенг ёритилган. Мазкур китобда эса қисқа ва асосий 
маълумотлар келтириган. 
Ток зичлигининг кенг интервалида Н

ажралиш реакциясининг тезлиги 
Тафел тенгламаси орқали ифодаланади. Ток зичлигининг кичик 10
–4
–10
–5 
А/см

қийматларида потенциал ўзгаришининг ток зичлигига боғлиқлиги 
чизиқли бўлиб ҳисобланади. Кўпгина металлар учун Е—lg

координата-
ларида b қиялик 118 мВ га тенг бўлиб, битта электрон ўтиши механизми 
орқали разряднинг секинлашган босқичи билан борадиган ҳолга тўғри келади. 
Бироқ бунда бошқа механизмлар ҳам бўлиши мумкин.
Тафел тенгламасидаги (4.22)
a
'
 
константа катоднинг материалига ёки 
қотишма таркибига кирувчи бошқа катод қўшшимча материалларга боғлиқ 
бўлиб, унинг қиймати ток зичлиги 1 А/см

бўлгандаги кучланиш 
зўриқишининг катталиги сифатида аниқланади. Кучланиш зўриқишининг энг 
катта қиймати қўрғошин, симоб, кадмий ва рухда кузатилади.
Молекуляр водороднинг секинлашган диффузияси оқибатида юз 
берадиган қутбланиш газнинг концентрацион қутбланиши деб номланади. 
Катод токининг энг кичик қийматларидан бошлаб, у водород деполяризацияси
жараёни билан 
бирга амалга ошади.
Кўп ҳолларда Н

ажралишининг қутбланиш эгрилиги 4.6-расмда 
тасвирланган кўринишда (АВ ва ВС қисмлар) бўлади. Баъзи металлар учун Н

нинг ажралиши водородланиш жараёни билан бирга кечади. Водороднинг 
ҳосил бўлишида адсорбцияланган Н
адс
водород атоми металлда ютилиб, унинг 
ҳажми бўйлаб диффузияланади. Н
адс 
атомлари кристалл панжара тексликлари 
ва вокансияларида тўпланиб, у ерда рекомбинация жараёни орқали Н

молекулаларига айланади. Бунда металл ҳажми бўйлаб босим ортади ва дарз 
кетиш туфайли металлнинг яхлитлиги бузилиши мумкин. 
Шундай қилиб, водород қутбсизланиши билан борадиган металлар 
коррозияси қуйидагилар билан характерланади: 
• металл коррозияси тезлигининг эритма рН ига кучли боғлиқлиги; 
• қотишмалар коррозияга чидамлилигининг уларнинг табиатига ва 
улардаги катод қўшимчаларига кучли боғлиқлиги; 
• металлнинг эриши давомида унинг сиртида бегона аралашмаларнинг 
кўпайиши туфайли вақт ўтиши билан коррозия тезлигининг ортиши; 
• металларда водородли мўртлашувнинг пайдо бўлиши; 


76 

Download 4,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish