Кислотали хром тўқ кўк (кислотный хром тёмно синий). - У кимёвий тузилиши жиҳатидан азобўёк қатор бирикма бўлиб, 1,8- диокси— 2(2- оксифенилазо)- нафтолин 3,6- дисульфонатнинг динатрийли тузидир, уни ишқорий муҳитда магний, кальций, рух ва бошқа икки валентли металл ионлари билан ҳосил қилган ички комплекс тузлари қизил рангга бўялган бўлади.
Махсус кислотали хром қора (кислотный хром черный специальный ёки хромоген черный специальный ЕТ — 00 - ёки 1 — (1 — Оксинафтилазо-2)-2 окси-5 нитронафтилалин-4- сульфонат натрий индикатори ҳам азобўёқ гуруҳи бирикмаларига кириб, у ҳам рН қиймати 9,5—10,0 га тенг муҳитдаги эритмаларда бинафша рангда бўлиб, унинг икки валентли металл ионлари билан ҳосил қилган ички комплекс тузлари қизил рангда бўлади
пурпур кислотанинг аммонийли тузи (мурексид) Пирокатехин-бинафша индикатори Комплексонометрия усулида титрант сифатида трилон Б нинг 0,1 моль/л, 0,05 моль/л ва 0,01 моль/л ли эритмалари ишлатилади. НИТРИТОМЕТРИЯ УСУЛИ Шунингдек титрлаш жараёнида ажралиб чиқадиган ва юқори ҳароратга чидамсиз нитрит кислотани парчаланишдан сақлаб қолиш мақсадида препаратлар миқдорини аниқлаш 18°С ҳароратдан юқори бўлмаган, баъзи ҳолларда эса 5°С гача совитилган шароитда олиб борилади. - Шунингдек титрлаш жараёнида ажралиб чиқадиган ва юқори ҳароратга чидамсиз нитрит кислотани парчаланишдан сақлаб қолиш мақсадида препаратлар миқдорини аниқлаш 18°С ҳароратдан юқори бўлмаган, баъзи ҳолларда эса 5°С гача совитилган шароитда олиб борилади.
- Нитритометрия усулида реакциянинг эквивалент нуқтасини аниқлашда, потенциометрик усулдан ёки сиртқи ва ички индикаторлардан фойдаланилади. Потенциометрик титрлашда индикатор сифатида платина электроди, солиштирма электрод сифатида эса каламелнинг тўйинган эритмаси ишлатилади.
Нитритометрия усулида Давлат фармакопеяси сульфаниламид препаратлари, пара-аминобензой кислота ҳосилалари (анестезин, новокаин, новокаинамид, дикаин), пара-аминосалицил кислотасининг натрийли тузи, ароматик аминлар ацетил ҳосилаларидан парацетамол, нитроароматик бирикмалардан левомицетин (нитрогуруҳни амино гуруҳгача қайтаргандан сўнг) миқдорини аниқлашни тавсия қилади. Амино гуруҳ «қуршаб» олинган препаратларни, жумладан, эрувчан стрептоцид ва парацетамолни аниқлашда, аввал уларни кислоталар билан қиздириш ёрдамида гидролизлаб, амино гуруҳ «очиб» ташлангандан сўнг титрланади. - Нитритометрия усулида Давлат фармакопеяси сульфаниламид препаратлари, пара-аминобензой кислота ҳосилалари (анестезин, новокаин, новокаинамид, дикаин), пара-аминосалицил кислотасининг натрийли тузи, ароматик аминлар ацетил ҳосилаларидан парацетамол, нитроароматик бирикмалардан левомицетин (нитрогуруҳни амино гуруҳгача қайтаргандан сўнг) миқдорини аниқлашни тавсия қилади. Амино гуруҳ «қуршаб» олинган препаратларни, жумладан, эрувчан стрептоцид ва парацетамолни аниқлашда, аввал уларни кислоталар билан қиздириш ёрдамида гидролизлаб, амино гуруҳ «очиб» ташлангандан сўнг титрланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |