Домкрат,чиғир ва таллар. Қурилиш кўтаргичлари. Минорали кранлар



Download 8,37 Mb.
bet1/11
Sana15.06.2022
Hajmi8,37 Mb.
#673760
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
9-маъруза (1)


9 – мавзу
Юк кўтарувчи машиналар.
Режа:

    1. Домкрат,чиғир ва таллар.

    2. Қурилиш кўтаргичлари.

    3. Минорали кранлар.

    4. Стрелали ўзи юрар монтаж кранлари.

    5. Чорпояли ва кабелли кранлар.

Таянч сўзлар: домкрат, храповик, рейка, двигатель, балласт, консоль, юриш ғилдираги, платформа, кўтариш баландлиги, стрела чиқиши, илгак, полиспаст, канат, обойма, подшипник, таянч ферма, аравача, стропалшик, сиртмоқ.


9.1. Домкрат,чиғир ва таллар.
9.1.1. Домкратлар.
Юкни унча катта бўлмаган баландликка кўтариш ва пастга тушириш учун мўлжалланган механизмлар домкратлар дейилади. Улар одатда таъмирлаш ва монтаж ишларида ишлатилади. Домкратларнинг юритмаси дастаки ёки машинали бўлиши мумкин. Конструктив тузилишига кўра домкратлар винтли, рейкали ва гидравлик бўлади.
9.1.2. Винтли домкрат умумий кўриниши 9.1-расмда келтирилган.



9.1-расм. Винтли домкрат.


Винтли домкратларнинг юк кўтарувчанлиги 20,0 тоннагача ва кўтариш баландлиги 0,5 м гача бўлади. Винтли домкратларда резьбанинг ўз-ўзидан тормозланиш хусусияти ҳисобига кўтарилган юк керакли баландликда ушлаб турилади. Ўз-ўзидан тўхташ винт чизиғининг кўтарилиш бурчаги  ишқаланиш бурчаги  дан кичик бўлганда юзага келади. Винтли домкратларнинг фойдали иш коэффициенти 0,3…0,4 дан ошмайди.

9.1(а) винтли домкрат


9.1.3. Рейкали домкратлар. Иш органи тишли рейка бўлиб ричаг ёки дастак ёрдамида тишли узатмалар системаси орқали юкни юқорига ёки пастга силжитувчи механизм рейкали домкрат дейилади. Рейкали домкрат (9.2-расм.)



9.2-расм. Рейкали домкрат.
Рейкали домкратлар 0,5…10,0 т гача юкни 0,6 м гача кўтара олади. Рейкали домкрат корпус 8, тишли рейка 7, тишли узатма 6, бурилувчан таянчли каллак 5, собачка 4, храповик 3, дастак 2 ва бармоқ 1 лардан иборат. Юкни кўтариш корпусда жойлашган тишли узатма билан ҳаракатга келтирадиган тишли рейка орқали бажарилади.
Дастакка ишчи томонидан қўйилган куч қуйидаги формула бўйича аниқланади.
(1.1)
Бу ерда Qg – юк массаси; -рейка билан илашувчи шестернянинг бўлувчи айланасининг радиуси; - дастак елкаси; u- узатишлар сони; - узатманинг фойдали иш коэффициенти.


9.1.4. Гидравлик домкратлар. Монтаж ишларида 25,0 …500,0 т юк кўтарадиган гидравлик домкратлардан фойдаланилади. (9.3-расм).

9.3-расм. Гидравлик домкрат.


1-насос; 2-бак; 3,4,7-клапанлар; 5-поршен; 6-цилиндр; 8-ричаг.
Гидравлик домкратларда суюқлик сифатида сув, музламайдиган аралашма ва турли материаллардан фойдаланилади.
Дастакка тушадиган керакли ишчи кучи қуйидаги формула бўйича аниқланади.

Бу ерда ва - дастак елкалари; ва - плунжерларнинг диаметрлари.

Download 8,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish