КН-ЗМ типидаги қадоқлаш автомати
Бу типдаги қадоқлаш автомати пюресимон озиқ-овқат маҳсулотларини (томат-паста, томат-пюре, мева соуслари ва бошқалар) шиша ва металл консерва банкаларига тўлдириш учун мўлжалланган.
Техник тавсифи
Унумдорлиги, банка/минут
|
-
|
40-60
|
Тара:
|
-
|
СКО 83-3, СКО 83-6
|
Айланишлар сони, айл/мин
|
-
|
10, 14, 9
|
Қадоқлаш чегараси, см9
|
-
|
1800—3200
|
Қадоқлаш аниқлаги
|
-
|
± 2 гача
|
Қадоқловчи цилиндрлар сони, дона
|
-
|
4
|
Қадоқлаш усули
|
-
|
Ҳажмий
|
Бакнинг сиғими, л
|
-
|
100
|
Электродвигатель:
Қуввати, кВт
|
-
|
1
|
Айланишлар сони, айл/мин
|
-
|
1410
|
Габарит ўлчамлари, мм
|
-
|
1880х1260х1630
|
Оғирлиги, кг
|
-
|
1300
|
КН-ЗМ типидаги қадоқлаш автомати узлуксиз ишлайдиган ротацион тўрт патронли автоматдир (124-расм).
Қадоқлаш автомати қуйидаги операцияларни бажаради: банкаларни цех транспортёридан машина транспортёрига қабул қилади; қадами бўйича банкаларни ажратади ва уларни қабул қилувчи юлдузча ёрдамида карусель столига узатади; банкани маҳсулот билан тўлдиради; тўлдирилган банкаларни транспортёрга ва беркитиш машинасига узатади.
Қадоқлаш автомати қуйидаги асосий қисмлардан иборат: станиналар, транспортёр, карусель, узатма ва электр қурилма.
Ҳамма қисмлари станинага ўрнатилган.
124-расм. Томат-пастани қадоқловчи КН-3М типидаги автомат.
АНС типидаги автоматик қадоқлаш автомати
Бу типдаги автоматик қадоқлаш автомати томат, узум ва мева шарбатларини 3 литрли бутилларга ҳажмий тўлдириш учун мўлжалланган (125-расм).
Технологик жараёнда беркитиш машинасидан олдин ўрнатилади.
Техник тавсифи
Унумдорлиги, бутил/минут
|
-
|
30
|
Тара:
|
-
|
СКО 83-3
|
Қадоқлаш усули
|
-
|
Ҳажмий
|
Электродвигатель:
Қуввати, кВт
|
-
|
1,1
|
Айланишлар сони, айл/мин
|
-
|
930
|
Редуктор :
Типи
|
|
Червякли
|
узатиш нисбати
|
|
74
|
Габарит ўлчамлари, мм
|
-
|
1888х1300х1980
|
Оғирлиги, кг
|
-
|
1250
|
Қадоқлаш автомати қуйидаги операцияларни бажаради: банкаларни транспортёрдан қабул қилади; қадоқловчи орган тагига банкаларни ўрнатиш ва узатиш; банкани маҳсулот билан тўлдиради; тўлдирилган банкаларни транспортёрга ва беркитиш машинасига узатади.
125-расм. Шарбатни 3 литрли бутилларга қадоқловчи АНС типидаги
автоматик қадоқлаш автомати.
Қадоқлаш автомати қуйидаги асосий қисмлардан иборат: транспортёр станиналари, қуйиш каллаги (головкаси), қалқовуч, узатувчи ва чиқарувчи юлдузча, қадам ўлчагич ва электр қурилма.
Қадоқлаш автомати станинаси корпус 4 ва плита 3 дан иборат. Станина плитасига электродвигателдан иборат узатма 19 ўрнатилган. Айланиш марказий валга 18 узатилади.
Транспортёр 1 пайвандланган каркас кўринишига эга, бу каркасга узатма вал ва иккита тортувчи узел ўрнатилган.
Машинанинг марказий валига диск кўринишидаги стол 8 ўрнатилган. Дискнинг пастки қисмига стаканлар бириктирилган. Бу стаканларда роликлар 17 билан қўзғалувчан штоклар 16 жойлашган. Ролик копир бўйича ҳаракатланиб, штокка юқорига ва пастга келувчи ҳаракат ҳақида хабар беради. Марказий валнинг юқориги қисмига диск маҳкамланган ва унга бак 15 ўрнатилган. Бакнинг тагида 6 та қуйиш каллаги (головкаси) жойлашган.
Қуйиш каллаги (головкаси) ўлчагич 13, шток 11, золотник 12, пеногаситель 9 ва пружиналарда 10 иборат. Қалқовуч 14 бакдаги маҳсулотни доимий сатҳгача ушлаб туриш учун хизмат қилади. Бакда маҳсулотнинг сатҳи камайиши билан қалқовуч билан сферик клапан ҳам тушади, бу клапан маҳсулот билан таъминловчи бак қувури (труба)ни очади.
Узатувчи юлдузча бутилларни столларга меъёрий узатишни таъминлайди. Чиқариш юлдузчаси эса столдан бутилларни олиш учун хизмат қилади.
Қадоқлаш машинасининг электр қурилмаси АО2-22-6 типидаги электродвигателни, ПМИ – 1 типидаги магнитли қўйиб юборгични, КСГ1-12 типидаги қўйиб юборувчи тугмани, РТ-1 типли релени, ПВЗ-25 типидаги пакетли ажратгични ўз ичига олади.
Яшил нўхатни банкаларга қадоқлаш икки компонентли автоматик қадоқлаш машинаси ёрдамида амалга оширилади. Бу машина бир вақтни ўзида ҳам нўхат ҳам қуймани дозалайди (126-расм). Қуйма қанд (3%) ва туз (3%)-нинг сувдаги эритмаси. Унинг температураси 850С -дан кам бўлмаслиги керак. Доннинг банкадаги массаси консерванинг 65-70%-ни ташкил этади.
|
126-расм. Автоматик қадоқлаш машинасининг ишлаш схемаси.
1-йўналтирувчи корпус; 2-бункер; 3-юклаш тешиги; 4-тар-қатиш диски; 5-ўлчаш стакани; 6-эритма учун резервуар; 7- эритма дозатори.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |