Йиғилиш раиси: Ю.Исмоилова Котиба : Ш.Ражабова 8-илова ГУРУҲ ТАЛАБАЛАРИНИНГ ЎЗ ЖАМОАСИГА БЎЛГАН
МУНОСАБАТИНИ ЎРГАНИШ Текшириш мақсади: талабалар ўз курсдошларига ва гуруҳга қандай муносабатдалигини аниқлаш.
Текшириш методикаси: Талабаларга қуйидаги саволга жавоб ёзиш ва жадвални тўлдириш таклиф этилади.
Бажариш тартиби. Ҳар бир талаба қуйидаги кўрсатилган жадвални чизиб олади ва унга баҳоланиши керак бўлган 10 та хусусиятни ёзади. Кейин жадвални тўлдиришга киришади. Аввал баҳоланаётган хусусият бўйича кимни (баҳоланаётган) намуна қилиб кўрсатиш мумкинлигини жадвалнинг охирги устунига ёзади. Кейин гуруҳ талабаларнинг қанча қисми шу хусусиятга эга эканлигини белгилайди.(+ белгисини қўяди.)