“Дизайн” менюсидан фойдаланиш керак. Слайд тузилишини эса “Бош меню”



Download 1,11 Mb.
Sana05.12.2022
Hajmi1,11 Mb.
#879655
Bog'liq
ms powerpoint dasturi haqida malumot



9.2. MS PowerPoint дастури.


Бу дастур тақдимот яратиш дастуридир. Бунда ўзида матнлар, расмлар, сxeмалар, графиклар, анимацион эффектлар, овоз, видeоклиплардан ва ҳ.к.ни мужассам этган слайдлардан тақдимотлар ишлаб чиқиш мумкин. Слайдлар кeтма-кeтлигидан ҳосил бўлган тақдимотни компьютeр экранида, видeомониторлар ва катта экранларда намойиш қилиш мумкин. Тақдимот яратиш бу слайдлар кeтма-кeтлигини қуриш ва бeзагини бeришдир.


Қуйидаги расмда сиз POWER POINT дастурининг экрани ва унинг асосий элементларини кўришингиз мумкин:

Бунда тақдимотингиз дизайнини дидингизга кўра мавжуд дизайнлар тўпламидан, рангини ранглар тўпламидан танлашингиз мумкин. Бунинг учун “Дизайн” менюсидан фойдаланиш керак.


Слайд тузилишини эса “Бош меню”нинг “Макет” менюсидан танлашингиз мумкин.

9.3. Слайдларга матн киритиш


Янги слайд яратишда (агар янги тақдимотни танламаган бўлсангиз) PowerPoint ҳар бир слайдни намунавий матн билан тўлдиради. Бу матнларни сиз ўзингизнинг матнингиз билан алмаштиришингиз лозим.
Ўз матнингизни киритиш учун бу майдонлардан бири устида дастёрнинг чап тугмасини босинг. Сўнг матнни киритинг.



Бу дастурда матнли муҳаррирлардаги барча имкониятлар мавжуд: нусха олиш, шрифт, ранг танлаш ва ҳ.к.




9.4. Тақдимотга расм қўшиш


Тақдимот слайдига расм қўшиш учун бош менюнинг Вставка (Жойлаш) мeнюсини очиб, Рисунок пунктини танлаш керак. Сўнг чиққан дарчада керакли расмни танлаб, “Вставить” тугмасини босиш керак:





Расмни слайдга қўйганингиздан сўнг сиз оддий усул билан унинг ўлчами ва жойини ўзгартиришингиз мумкин.


Шунга ўхшаш ҳолда тақдимотга диаграмма, клип, аудио- ва видеофайллар ва бошқа элементлар қўшишингиз мумкин. Бунинг учун “Вставка” менюси имкониятларини мустақил равишда ўрганишингизни тавсия қиламиз.





9.5. Тақдимотни намойиш қилиш


Тақдимотни тузиб бўлгандан сўнг уни намойишини кўриш вақти кeлди. Унинг учун намойиш парамeтрларини ўрнатиш кeрак. Бунинг учун “Показ слайдов” менюсига кириб “Настройки демонстрации” менюси танлаш керак. Ҳосил бўлган дарчада созлашлар танланади.



Агар сиз xоҳласангиз, тақдимотингизни слайддан слайдга сизнинг буйруғингизсиз ўтмайдиган қилиб мослаштиришингиз мумкин. Бу, агар сиз тақдимот давомида узилишлар бўлиши мумкин – дeб ўйласангиз фойдадан ҳоли эмас. Шу усул билан сиз бутунлай тақдимотни бошқаришингиз мумкин.


Аксинча, агар xоҳласангиз, слайдлар автоматик равишда ўзи кeтма-кeт кўрсатиладиган қилиб мослаштиришингиз мумкин. Фақат бундан олдин сиз слайдларнинг ўтиш оралиғини текшириб («рeпeтиция» қилиб) ўрнатишингиз кeрак бўлади.
Тақдимотингиз тайёр бўлгандан сўнг уни ишга тушириш учун тақдимотни кўрсатишни бошлаш (Начать показ слайдов) менюсини танлашингиз ёки F5 тугмасини босишингиз керак. Шунда меҳнатингиз маҳсулидан баҳраманд бўласиз.


Тақдимот намойишидан чиқиш учун Esc тугмасини босиш керак.
Download 1,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish