Диссертацияси илмий раҳбар: т ф. д., профессор А. М. Мамаджонов \ мундарижа кириш


Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги



Download 5,39 Mb.
bet6/38
Sana08.04.2022
Hajmi5,39 Mb.
#537920
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
18,08.2021

Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари 6та илмий амалий анжуманларда, жумладан 3та халкаро ва 3 та республика анжуманларида маъруза килинган мухокамадан утказилган.
Тадқиқот натижаларининг элон килинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 19та илмий иш, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация Комиссиясининг докторлик диссертасиялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 6та макола, шундан 3 та мақола хорижда чоп этилган. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлигидан 2та эхм дастури учун гувохнома олинган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, тўртта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати, иловалардан иборат. Диссертациянинг асосий қисми ___бетни ташкил этади. __ расм, чизмалар ва жадвалларни ўз ичига олади.

I-БОБ.ГЕРКОНЛАР ВА МАГНИТ ПАРАМЕТРЛАРИ ТАҚСИМЛАНГАН ГЕРКОНЛИ ЎЗГАРТИРГИЧЛАР (МПТГЎ)НИНГ ТУЗИЛИШ ТАМОЙИЛЛАРИ ВА АСОСИЙ ҲУСУСИЯТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ УСУЛЛАРИНИНГ СИНФЛАНИШИ
1.1- §.Дискрет бошқарув тизимларида герконли ўзгартиргичларнинг роли ва ўрни
Ҳозирги кунга келиб герконлар ва геркон асосидаги қурилмаларнинг турли-туман конструкциялари ишлаб чиқилган. Турли конструктив ечимларни таққослаш учун дискрет чиқишга эга бўлган герконли силжиш ўзгартиргичларининг синфланиш жадвали ишлаб чиқилган бўлиб, уларда ҳаракатланувчи элемент сифатида ўрам, экран, ўзак ва магнит ишлатилган. Бунда контактлари ёки шунтловчи, ёки кўп босқичли тасниф бўйича дискрет ўзгарувчи, мос равишда бир хил ёки функционал жиҳатдан бир-биридан фарқланувчи кетма-кет уланган занжирларни боғловчи нормал очиқ ва нормал берк герконлар магнит тизим бўйлаб тақсимланган.
МПТГЎларнинг янги, яхшиланган конструкцияларини ишлаб чиқиш учун герконлар ҳусусиятларини такомиллаштириш учун турли конструктив ёндошувларни таҳлил қилиш, уларни тизимлаштириш, умумлашган усулларни ажратиб олиш ва уларни қўллаш истиқболлари бўйича тавсиялар бериш лозим.
Бошқарув тизимларида герконли ўзгартиргичларни қўллаш кенг доирадаги масалаларни ечишга қодир эканлигини инобатга олган ҳолда, герконли ўзгартиргичларга бошқарув тизими томонидан қўйиладиган талаб критерияси сифатида уларни таққослаш ёрдамида баҳолаш талаб этилади.
Параметрик тузилма схемаси ва унинг тузилиш тамойили ёрдамида герконли ўзгартиргичларнинг тадқиқ этиш усули, ҳамда мавжуд ва янги ишлаб чиқилаётган конструкцияларнинг параметрик тузилма схемалари келтирилган.
1-боб магнит параметрлари тақсимланган герконли ўзгартиргичларни ишлаб чиқиш ва тадқиқ этиш масалаларига бағишланган.
Технологик жараёнларни релели-рақамли бошқарув тизимларида дискрет техниканинг, жумладан: рақамли ҳисоблаш машиналари, дискрет ижро механизмлари (қадамли сельсинлар), рақамли индикаторлар ва компенсацияловчи элементларнинг қўлланилиши тезкор ўсиб бориш шароитларида герконли ўзгартиргичларни қўллашга эҳтиёж сезилади. Уларнинг киришига аналог сигнал берилганда чиқишда дискрет сигнал шаклланади ва у чиқишдаги катталик функциясида кўп қадамли (босқичли) тасниф бўйлаб ўзгаради. Ўзгартиришдаги ишончлилик ва аниқлилик, электр ва механик жиҳатдан контактсиз эканлиги, чиқишдаги етарлича қувват геркон ўзгартиргичларига бошқа автоматик бошқарув воситалари ва элементлари орасида муҳим ўрин эгаллашга имкон беради.
1.1.1-расмда рақамли ҳисоблаш машинаси (РҲМ) ишлатилган технологик жараённи бошқариш тизимининг тузилмаси келтирилган. Узлуксиз технологик жараённи РҲМ билан жуфтлаштириш учун киришдаги ўзлуксиз катталик ни дискрет катталик га ўзгартирувчи ва дискрет бошқарув ахборот ни чиқишдаги узлуксиз катталик га ўзгартирувчи ўзгартиргичлар талаб этилади.
1.1.2-расмда тизимларнинг қўлланилган ўзгартиргичларига кўра синфланиши келтирилган [2.1].
Чизма

1.1.1-расм. Сигнали сатҳ бўйича квантланган ўзгартиргичга эга бўлган технологик жараёнларни дискрет автоматлаштирилган бошқарув тизими тузилмаси


Чизма

1.1.2-расм. Бошқарув тизимларининг қўлланилган ўзгартиргич турлари кўра синфланиши


Мазкур тадқиқот иши кириш ва чиқишдаги катталиклари кўп қадамли (босқичли) боғлиқликка эга бўлган таснифни таъминловчи, сатҳлар бўйича квантланган ўзгартиргичларни ишлаб чиқиш ва тадқиқ этишга бағишланган. Сўнгги йилларда сатҳлари квантланган ўзгартиргичларга катта эътибор қаратилмоқда, чунки уларнинг конструкциялари бошқарилаётган объектга сезиларли боғлиқ бўлганлиги сабабли уларнинг констуктив ижроси кўп қирралиги билан ажралиб туради. Бу ўзгартиргичлар бошқарув тизимларида датчиклар, оралиқ ўлчов қурилмалари ва компенсацияловчи элементлар сифатида ишлатилади. Уларга бошқарув тизими томонидан қуйидаги талаблар қўйилади:


- чиқишдаги юқори аниқлилик;
- юқори ишончлилик;
- уларни ўзгарувчан ва ўзгармас ток занжирларида қўллаш имконияти;
- кичик реактив кучайтириш;
- ёнғинга қарши хавфсизлиги;
- тезкорлиги;
- механик контактнинг мавжуд эмаслиги;
- кичик квантлаш қадамига эга эканлиги.
Кўрсатилган талабларга бир-бирини тўлдирган ҳолда машҳур электр контактли ва индукцион (контактсиз) ўзгартиргичлар жавоб берадилар. Барча талаблар тўпламига герконли ўзгартиргичлар, яъни герметик контактлари магнит майдони билан органик жиҳатдан ажратилган герконлар жавоб берадилар. 1.1.1-жадвалда ўзгартиргичларнинг таснифлари келтирилган бўлиб, мусбат ишора белгиси билан минус ишора белгисига нисбатан бир тартибга юқори бўлган таснифга эга ўзгартиргичлар кўрсатилган.
1.1.3-расмда муаллиф билан биргаликда ишлаб чиқилган герконли ўзгартиргичнинг умумлаштирилган конструкцияси келтирилган. Герконли ўзгартиргич органик жиҳатдан ўзида магнитли бошқарув занжири (индукцион ўзгартиргич каби) ва электр занжири (электр контактли ўзгартиргич каби)ни бирлаштирган бўлиб, иккисини афзалликларини ўз ичига олади ҳамда камчиликлардан мустаснодир. Буни герконли ўзгартиргичнинг ишлаш тамойилидан англаш мумкин. Қўзғотувчи ўрам томонидан юза келтирилган ва киришдаги механик катталикка пропорционал бўлган магнит оқими геркон контактларининг уланишга олиб келувчи шароит яратади (мазкур ҳолатда киришдаги механик катталик деганда механик силжиш тушунилади), у эса ўз навбатида электр параметрларнинг дискрет ўзгаришини таъминлайди (мазкур ҳолатда электр ўтказувчанлик тушунилади). Натижада, юкламадаги қаршиликдан электр кучланиш ўлчанади, унинг қиймати киришдаги координата функциясида дискрет ўзгаради, яъни кўп қадамли (босқичли) таснифга эга элемент ҳисобланади ва унда киришдаги катталик бўйича квантлаш қадами бўлиб силжиш, чиқишдаги катталик бўлиб эса - кучланиш ҳисобланади.

1.1.1-жадвал.Технологик жараёнларни бошқариш тизими томонидан қўйиладиган талабларга кўра дискрет чиқишли ўзгартиргичларни солиштириш.







Download 5,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish