3.2.1-жадвал
Сурхондарё вилояти туманлар кесимида чорвачилик маҳсулотлари билан ўз-ўзини таъминлаш даражаси
2018 йил ҳолати бўйича92
|
Ангор
|
Бойсун
|
Денов
|
Жарқўрғон
|
Қизириқ
|
Қумқўрғон
|
Музрабод
|
Олтинсой
|
Сариосиё
|
Термиз
|
Узун
|
Шеробод
|
Шўрчи
|
Термиз шаҳри
|
Гўшт
|
1,55
|
2,63
|
1,44
|
2,10
|
1,84
|
2,02
|
2,02
|
0,91
|
1,32
|
1,77
|
2,04
|
1,45
|
0,97
|
0,01
|
Сут
|
1,41
|
1,68
|
1,71
|
1,45
|
1,53
|
2,04
|
2,05
|
1,14
|
1,17
|
1,66
|
1,54
|
2,10
|
1,01
|
0,09
|
Тухум
|
0,74
|
0,66
|
0,66
|
0,45
|
0,37
|
0,65
|
0,78
|
0,26
|
0,32
|
4,09
|
0,36
|
0,36
|
0,32
|
0,13
|
3.2.1-жадвал маълумотлари асосида Стержесс формуласидан93 фойдаланган ҳолда Сурхондарё вилояти туманлари кесимида гуруҳлаш амалга оширилди(3.2.2 –жадвал).
3.2.2 -жадвал
Сурхондарё вилояти туманлар кесимида чорвачилик маҳсулотлари билан ўз-ўзини таъминлаш даражаси гуруҳлари.
Гуруҳлар
|
Гўшт
|
Сут
|
Тухум
|
Оралиғи
|
Гуруҳга кирувчи
туманлар
|
Оралиғи
|
Гуруҳга кирувчи
туманлар
|
Оралиғи
|
Гуруҳга кирувчи
Туманлар
|
I гуруҳ
|
0,01-0,53
|
Термиз шаҳри
|
0,09-0,49
|
Термиз шаҳри
|
0,13-0,92
|
Ангор, Бойсун, Денов, Жарқўрғон, Қизириқ, Қумқўрғон, Музрабод, Олтинсой, Сариосиё, Узун, Шеробод, Шўрчи, Термиз шаҳри
|
II гуруҳ
|
0,53-1,05
|
Олтинсой, Шўрчи
|
0,49-0,89
|
-
|
0,92-1,71
|
-
|
III гуруҳ
|
1,05-1,58
|
Ангор, Денов, Сариосиё, Шеробод
|
0,89-1,30
|
Олтинсой, Сариосиё, Шўрчи
|
1,71-2,51
|
-
|
IV гуруҳ
|
1,58-2,10
|
Қизириқ, Қумқўрғон, Музрабод, Термиз, Узун
|
1,30-1,70
|
Ангор, Бойсун, Жарқўрғон, Қизириқ, Термиз, Узун
|
2,51-3,30
|
-
|
V гуруҳ
|
2,10-2,63
|
Жарқўрғон, Бойсун
|
1,70-2,10
|
Денов, Қумқўрғон, Музрабод, Шеробод
|
3,30-4,09
|
Термиз
|
Жадвалдан кўриниб турибдики, биринчи ва иккинчи гуруҳдаги Ангор, Бойсун, Денов, Жарқўрғон, Қизириқ, Қумқўрғон, Музрабод, Олтинсой, Сариосиё, Узун, Шеробод, Шўрчи туманлари ва Термиз шаҳрида тухум маҳсулоти, Олтинсой, Шўрчи туманлари ва Термиз шаҳрида гўшт махсулоти, Термиз шаҳрида сут маҳсулоти етиштириш кўрсаткичи бўйича ўз-ўзини таъминлаш даражаси ишлаб чиқариш имкониятига нисбатан жуда пастлиги кузатилмоқда. Мазкур туманларда чорвачилик фаолиятини ривожлантиришни давлат сиёсати даражасига кўтариш, мазкур соҳасидаги мутахассис кадрлар малакасини мунтазам ошириб борилиши, гўшт ва сут ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган йирик чорвачилик мажмуаларини барпо этиш, мақсадга мувофиқ. Таҳлил натижалари сўнгги йилларда вилоятнинг Олтинсой тумани ва Термиз шаҳрида гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги кўрсаткичлар пасайиши ва озиқ-овқат хавфсизлигини йўқотиш тенденциялари ҳақида гапириш мумкин бўлган ҳолатларни кўриш мумкин (3.2.2-жадвал).
Вилоятнинг Ангор, Бойсун, Денов, Жарқўрғон, Қизириқ, Қумқўрғон, Музрабод, Олтинсой, Сариосиё, Узун, Шеробод, Шўрчи туманлари ва Термиз шаҳрида паррандачиликни ривожлантириш зарур. Мазкур туманларда паррандачиликни ривожлантириш орқали аҳолини парранда гўшти ва тухумга бўлган эҳтиёжларини қондириш бўйича мавжуд имкониятлардан етарлича фойдаланилмаётгани кўзга ташланмоқда. Термиз туманида тухум етиштириш эҳтиёждан анча юқори. Аммо вилоятда ҳар йили 30-35 фоиз парранда нобуд бўлаётганлиги кузатилмоқда. Бунга сабаб вилоятда паррандачиликни ривожлантириш бўйича замонавий билим ва ривожланган хориж мамлакатлар тажрибалари аҳоли ўртасида етарлича тарғиб қилинмаганлигидир.
Учинчи, тўртинчи ва бешинчи гуруҳга кирувчи туманларда чорвачилик маҳсулотлари етиштириш кўрсаткичи физиологик меъёрларга нисбатан таъминланганлик даражаси юқорилиги кузатилмоқда. Мазкур туманларда чорвачиликка ихтисослашган ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналарини ташкил этиш мақсадга мувофиқ. Вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш тармоғи ниҳоятда паст даражада ривожланган. Натижада вилоятда етиштирилган сутнинг атиги 0,1 фоизи қайта ишланади. Қайта ишланган чорвачилик маҳсулотларига бўлган ички талаб ҳудудда ушбу тармоқни кескин ривожлантириш заруриятини келтириб чиқармоқда. Катта яйлов майдонларига эга бўлган Бойсун, Сариосиё, Шеробод, Қумқурғон туманларида гўшт маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштирилган чорвачилик мажмуаларини янада ривожлантириш имконияти мавжуд. Мазкур туманларда 1 гектар яйловга ўртача битта қўй-эчки тўғри келаётганлиги бу туманларда чорвачилик соҳаси имкониятларини яна бир неча марта ошириш мумкинлигини англатади.
Вилоятда 2018 йилда барча тоифадаги хўжаликларда тирик вазн ҳисобида 177,7 минг тонна гўшт (2017 йилга нисбатан 5,5 фоиз кўп) маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Гўшт маҳсулотлари билан ўз-ўзини таъминлаш даражаси юқори даражада ўсиши асосан вилоятнинг қулай иқлим шароитига эга бўлган Бойсун, Жарқўрғон, Узун, Қумқўрғон ва Музрабод туманларида кузатилди. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, вилоят ҳудудида гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада яхшилашда қорамолчилик, қўйчилик ва эчкичиликни ривожлантириш йирик чорвачилик мажмуаларида уй хўжаликларига нисбатан анча самарали натижа бермоқда.
Таҳлилни вилоят туманлари кесимида чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўрсаткичлари учун мос бўлган иқтисодий-статистик моделларни ишлаб чиқиш ва чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўрсаткичларини прогнозлаш орқали давом эттирамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |