Тижорат банклари
томонидан 2019 йилда жами
140 762,4 млрд. сўмлик кредитлар
ажратилган бўлса, 2020 йилда
уларнинг ҳажми 127 207,5 млрд.
сўмгача (9,6 фоизга) камайган.
Кредитлаш ҳажмининг пасайи-
ши савдо ва умумий овқатланиш
соҳасида (90,08 фоизгача),
транспорт ва коммуникация
соҳасида (92,5 фоизгача), саноат
соҳасида (95,9 фоизгача), қурилиш
соҳасида (9,3 фоизгача) ва иқти-
содиётнинг бошқа субъектларида
(62,08 фоизгача) кузатилган.
103
№ 2 (13)
Апрель-июнь, 2021 йил
2-расм. 2019-2020 йиллар ҳамда 2021 йилнинг январь-март ойларида
тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар бўйича ўртача тортилган
(ўртача салмоқли) фоиз ставкалари динамикаси, фоизда
Манба:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари асосида муаллифлар томонидан
тайёрланган.
2-расм маълумотларидан кўринадики, 2019
йилда ажратилган кредитлар бўйича ўртача тор
-
тилган (ўртача салмоқли) фоиз ставкалари ошиб
борган. 2019 йилнинг январь ойида ўртача тортил
-
ган(ўрта салмоқли) фоиз ставкалари 22,6 фоизни
ташкил этган бўлса, апрель ойида 23,8 фоизни,
июль ойида 24,2 фоизни, декабрь ойида 24,8 фо
-
изгача кўтарилган. 2020 йилнинг апрель ойидан
бошлаб, коронавирус пандемиясининг салбий
таъсирини юмшатиш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси Марказий банки томонидан кредит
ставкалари максимал миқдорини чеклаш бораси
-
даги чора-тадбирларни амалга оширилиши фоиз
ставкаларининг нисбатан пасайишини таъминла
-
ди. Жумладан, 2020 йилнинг январь ойида ажра
-
тилган кредитлар бўйича ўртача тортилган(ўрта
салмоқли) фоиз ставкаси 25,8 фоизга тенг бўлган
бўлса, октябрь ойида фоиз ставкалари 19,2 фоиз
-
гача, декабрь ойида эса 18,8 фоизгача камайди.
Аммо 2020 йилнинг 1 октябридан Марказий банк
томонидан ўрнатилган чекловларнинг бекор қи
-
линиши 2021 йилнинг январь-март ойлари даво
-
мида кредитлар бўйича ўртача тортилган(ўртача
салмоқли) фоиз ставкаларининг 20,8 фоиздан 21,4
фоизгача кўтарилишига олиб келди.
Тижорат банклари депозит операцияларини
тадқиқ қилишдан олдин ажратилаётган кредит
-
ларнинг ресурс манбалари таркибини таҳлил қи
-
лиш мақсадга мувофиқ. 2019 йил давомида мо
-
лиялаштириш манбалари таркибида республика
ҳукумати муддатли депозитлари улуши 12 фоизни,
молия-кредит институтларидан жалб этилган қарз
маблағлари 31 фоизни, банк мижозлари депозит
-
лари улуши 34 фоизни, республика ҳукуматининг
қарзлари 22 фоизни ташкил этган бўлса, 2020 йил
мос равишда республика ҳукумати депозитлари
улуши 11 фоизга (1 фоизга), банк мижозлари де
-
позитлари 31 фоизга (3 фоизга), республика ҳуку
-
матининг кредитлари 21 фоизга (1 фоизга) пасай
-
ган. Тижорат банклари ресурс манбаларида ушбу
манбалар салмоғининг пасайиши норезидент (хо
-
рижий) молия-кредит институтларидан жалб этил
-
ган қарзлар салмоғининг 5 фоизга ошишига олиб
келган [5].
Қайд этилган мавжуд ва потенциал рисклар да
-
ражасини пасайтириш маълум жиҳатдан банк сек
-
торига жисмоний ва юридик шахсларнинг вақтин
-
чалик бўш маблағларини банк депозитларига жалб
қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари самарадорли
-
гига боғлиқ.
Тадқиқотнинг ушбу босқичида бугунги кунда
тижорат банклари томонидан амалга оширилаётган
депозит операцияларининг амалдаги ҳолати таҳлил
қилинади.
104
Iqtisodiyot:
tahlillar va prognozlar
Do'stlaringiz bilan baham: |