57
в)
мазкур
банднинг
“б”
кичик
бандига
мувофиқ
ҳисоб-
китоб қилинган солиқ солиш базасидан келиб чиқиб мазкур минтақа учун
белгиланган ставка бўйича ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани
ривожлантириш солиғи суммаси ҳисобланади. Агар харажатлар суммаси
(мазкур банднинг “а” кичик банди)
ободонлаштириш ва ижтимоий
инфратузилмани ривожлантириш солиғи суммасидан (мазкур банднинг “в”
кичик банди) ошиб кетса, тижорат банки ободонлаштириш ва ижтимоий
инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўламайди.
Агар харажатлар
суммаси (мазкур банднинг “а” кичик банди) ободонлаштириш ва ижтимоий
инфратузилмани ривожлантириш солиғи суммасидан (мазкур банднинг “в”
кичик банди) кам бўлса, тижорат банк ободонлаштириш ва ижтимоий
инфратузилмани ривожлантириш солиғини энг юқори ставка бўйича
ҳисобланган
ободонлаштириш
ва
ижтимоий
инфратузилмани
ривожлантириш солиғининг суммаси билан ижтимоий соҳа
объектларини
тутиб туриш харажатлари ўртасидаги фарқ сифатида белгилайди.
Ҳисоблаб чиқарилган тўланиши лозим бўлган ободонлаштириш ва
ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи суммаси ҳақиқатда
тижорат банкининг ижтимоий объектларни сақлаш учун сарф қилган
суммаси билан таққосланади. Агарда сарф қилинган сумма тўланиши лозим
бўлган солиқ суммасидан кўп бўлса, бюджетга солиқ тўланмайди, акс ҳолда
улар орасида фарқ ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани
ривожлантириш солиғи кўринишида бюджетга тўлаб қўйилади.
Чорак давомида барча тўловчилар ободонлаштириш ва ижтимоий
инфратузилмани ривожлантириш солиғининг бюджетга жорий тўловларини
амалга оширадилар. Жорий тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш
учун банклар
аввалги чорак учун ҳисоб-китоб бўйича ҳақиқатда ҳисоблаб чиқарилган
ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи
суммасидан келиб чиқади. Жорий тўловлар ҳар ойнинг 25-кунидан
кечиктирмай, солиқ чораклик суммасининг учдан бир қисми ҳажмида амалга
оширилади.
Ободонлаштириш
ва
ижтимоий
инфратузилмани
58
ривожлантириш солиғи бўйича ҳисоб-китоблар рўйхатдан ўтказиш жойидаги
давлат солиқ хизмати органларига ҳар чоракда ўсиб борувчи якун билан
ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай,
йил якунлари
бўйича йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатида ҳақиқатда
шаклланган солиқ солинадиган базадан келиб чиқиб тақдим этилади. Ҳисоб-
китоб бўйича ҳисобланган ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани
ривожлантириш солиғи суммасини тўловчилар бюджетга ободонлаштириш
ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича ҳисоб-
китобларни тақдим этиш муддатлари белгиланган кундан бошлаб 5 кун
ичида тўлайдилар.
Тижорат банклари томонидан бюджетга солиқлар билан бир қаторда
солиқ вазифасини бажарувчи мажбурий тўлов ва ажратмалар ҳам тўланиб
борилади. Илмий ишимизнинг кейинги
параграфида биз тижорат
банкларининг солиқ функциясини бажарувчи мажбурий тўлов ва йиғимларни
амалга ошириш тартиби ва таҳлилларини кўриб ўтишни мақсад қилиб олдик.
Do'stlaringiz bilan baham: