Диссертация мутахассислик: 5А140602 География



Download 0,73 Mb.
bet6/11
Sana20.06.2022
Hajmi0,73 Mb.
#685928
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
10-май кирилчаси баратова диссертацияси

Шаҳарсозлик туризми - Ўз ватанида ва хориж давлатларидаги замонавий шаҳарларни кўришга қизиқиш. Тошкент, Самарканд, Бухоро, Хива, Шахрисабз шаҳарларидаги янги обидалар ва янги типда кенгайтирилган шаҳарлар, айниқса чўлларимизда бунёд этилган Навоий, Зарафшон, Учқудуқ шаҳарларига қизиқиш ички туризмда ҳам халқаро туризмда ҳам ўзининг туристик бозорини топишни таминлашимиз лозим. Қайд қилинган 14 та туризм тури Республикамизда талаблар даражасида ривожланиши мумкин. Чунки бу туризм турларига (ички ва ташқи туризмда) туристларнинг қизиқишлари ҳақида батафсил малумотлар бор. Иккинчидан, қайд 14 қилинган турларнинг туристик ресурслари - обектлари хилма-хиллиги, мазмундорлиги, диққатга сазоворлиги, улуғворлиги, муқаддаслиги, ноёблиги, бетакрорлиги жиҳатлари, кўринишлари тарифлари шиддатли равишда телевидение, интернет ахборотлар тизимида реклама қилинмоқда. Шунингдек, туризм ривожланган давлатлардаги тажрибалардан малумки, бу турларга туристларнинг оқими жуда катта масштабларда бўлади. Шунинг учун ҳам қайд қилинган турларни туризмдаги асосий турлар деб номлаш ҳам тўғри бўлади.
ИИ БОБ. САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА ҚИШЛОҚ ТУРИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ.
2.1.Самарқанд вилояти қишлоқ туризимини ривожлантириш омиллари
Туризмни шаклланишига асос бўлувчи туристик ресурслар асосан қишлоқ жойларида жойлашган. Бу ҳолатни Самарқанд вилояти буйича таҳлил этадиган бўлсак, вилоятнинг ер ости ва ер усти гидрологик сув ресурслари, тоғ, тоғ олди этаклари
аралари), ям-яшил ўрмонзорлар (Омонқўтон), тоғу-тош жинс шакллари (Қоратепа), тоғ даралари (чуқурликлари), ғорлар (Ҳазрати Довуд, Келси, Лев), ноёб табиат ёдгорликлари (Камонгарон, Ғус), шифобахш булоқлар, Юқори чинор (Мингчинор), Қайнар булоқ, Роҳатбулоқ, ажойиб кўллар (Муз булоқ, Алвасти кўллари), гўзал шар-шаралар (Ғуссой, Камангарон) ва ҳакозолар минтақамиз туризм имкониятларини янада оширади. Зарафшон дарёси қадимий туристик обектларга бой яхлит сайёҳлик мажмуаси ҳисобланади.
Шуни таъкидлаш жоизки, вилоятнинг тоғ, тоғ олди ҳудудларида мавжуд бўлган беқиёс шифобахш, тиббиёт ва бошқа соҳаларда кенг кўламда фойдаланадиган чашма ва булоқ сувлари ўзининг экологик жиҳатдан тозалиги, хилма-хил кимёвий элемернтларга бойлиги билан алоҳида ажралиб туради. Улар аҳоли соғлигини тиклаш, соғломлаштириш, дам олиш учун қўлай имкониятларни яратади ва минтақамизда рекреация (соғломлаштириш, ҳордиқ чиқариш) туризмнинг аҳамиятини оширади. Бундай табиий масканлар вилоятимизнинг Ургут, Самарқанд, Нуробод, Қўшробод ва бошқа туманлари тоғ, тоғолди ҳудудларида тарқалган бўлиб, улардан туризм мақсадида фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга бўлади. Вилоятнинг яна бир қатор туманларида ва қишлоқларида минг йиллик даврга тенг қадимий ноёб дарахтлар (арчалар, чинорлар) ҳанузгача сақланиб қолган. Улар қаторига Ургут шаҳридаги юқори Чор Чинор (1020 йиллик), Каттақўрғон тумани Қорадарё қишлоғидаги чинор (565 йиллик), Нуробод тумани Тим қишлоғидаги арча 1000 йиллик, Жомбой тумани Холвойи қишлоғидаги минг йиллик арчаларни мисол келтириш мумкин. Айниқса, Жомбой туманида жойлашган Зарафшон дарёси қайирида жойлашган Зарафшон қўриқхонаси бетакрор ўсимлик ва ҳайвонат дунёсининг хилма-хиллиги билан алоҳида ажралиб туради ва мавсумий ҳамда қисқа муддатли сайёҳликни ташкил қилиш учун қулай имкониятлар яратади. Вилоятнинг чала чўл ва чўл ҳудудлари ҳам эса ўзига хос ҳайвонат ва ўсимлик дунёсига эга. Уларда судралиб юрувчилар туркумидан турли хил заҳарли илонлар, чўл тошбақалари, қушлардан тўрғай, қарчиғой, сут эмизувчилардан сариқ сассиқ кўзан, кабилар учрайди. Мазкур ҳудудлар ўсимлик ва ҳайвонат дунёсига қизиқувчи экотуризм ишқивозлари учун янги туристик маршрутларни ташкил этишни талаб қилади.
Агротуризмни маълум бир минтақанинг ўзига хос деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотларини етиштириш жараёнини кўрсатиш мақсадида ташкил этиш мумкин. Бу тажриба Европанинг бир қанча давлатларида ривожланган. Масалан, Франсия ва Португалия мамлакатларида узумни етиштиришдан бошлаб, ундан турли ичимликлар олишгача бўлган бир бутун жараён тур сифатида таклиф этилган. Худди шундай жараёнларни мамлакатимизда ҳам ривожлантириш имкониятлари кенг. Мамлакатимизнинг халқаро даражада ихтисослашган тармоғи ҳисобланган пахтачилик тармоғида ҳам бир қанча турларни ишлаб чиқиш мумкин. Бу жараённи қуйидаги кетма - кетликда амалга оширса бўлади:

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish