Диссертация мутахассислик: 5А140602 География


I БОБ. ҚИШЛОҚ ТУРИЗИМИ ГЕОГРАФИК ТАДҚИҚОТ ОБЪЕКТИ СИФАТИДА



Download 0,73 Mb.
bet3/11
Sana20.06.2022
Hajmi0,73 Mb.
#685928
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
10-май кирилчаси баратова диссертацияси

I БОБ. ҚИШЛОҚ ТУРИЗИМИ ГЕОГРАФИК ТАДҚИҚОТ ОБЪЕКТИ СИФАТИДА
1.1. Қишлоқ туризими илмий-назарий асослари
Маълумки, бундан 15-20 йиллар авваллари туристик объектларнинг асосий қисми шаҳаҳар жойларда ва қисман шаҳар атрофларида ҳудудларда туристларни қабул қилиш ва хизмат курсатиш имкониятлари мавжуд бўлган булса, бугунби кунга келиб қишлоқ жойлардаги туристик объектлар ҳам халқаро маршрутларга кириб бориши қишлоқ туризимини ҳудудий ташкил этиш ва ривожлантиришда муҳим қадамлардан бири бўлди, десак муболаға бўлмайди. Географик тадқиқотларда аҳоли манзилгоҳлардан бири ҳисобланган шаҳарлар кенг кўламли ўрганилган. Аммо қишлоқ жойлар туристек жихатдан нисбатан кам ўрганилган. Бинобарин қишлоқ жойлар ҳам мураккаб ижтимоий категориялардан ҳисобланади География фанлар тизимида қишлоқ жойлар –бу комплекс тадқиқот обектларидан биридир.
Қишлоқ жойлар - бу шаҳарлардан ташқаридаги аҳоли яшайдиган барча жойлардир. Қишлоқ жойларга берилган бундай қисқа ва лўнда таърифни В.А.Максимов (1992) янада ривожлантирган ҳолда, уни табиий шароит ва ресурислар, қишлоқ аҳолиси ва унинг ўзига хос турмуш тарзи, одамлар меҳнати натижаси-турли-туман асосий фондлар, қишлоқ аҳолисининг ишлаб чиқариш фаолияти кабилар билан бойитди. Қишлоқ жойларни географик тадқиқ этишнинг методологик муамоларидан бири уни ўрганишдаги турли йўналишларни ўзаро нисбати ва боғлиқлигидир. Сўнгги йилларда қишлоқ жойларни социал-географик жиҳатдан тадқиқ этиш ишлари кучаймоқда. Уларни асосий мазмуни эса қишлоқ жойларнинг барча қираларини аҳоли ва унинг турмуш шароитлари ва фаолияти нуқтаи-назардан баҳолашга қаратилган. Қишлоқ жойларнинг барча элементлари бир хилда ўрганилган деб бўлмайди. Қишлоқ хўжалигидан ташқари моддий ишлаб чиқаришнинг бошқа элементлари, ва шунингдек хизмат кўрсатиш сохалари, қишлоқ туризими, агротуризим, каби соҳалар яхши ўрганилмаган.
Қишлоқ туризми - фарм тоур, рирал тоур. Дам олиш вақти ҳар қандай шаҳарлик учун қишлоқдами ёки дала ховлидами жуда ҳам мароқлидир. Бу хаёт талаби бўлиб, доимо дала ховлиларини ёки бошқа жойларни кўп йиллар давомида синалган ва текширилган жойларда дам олиш учун ижарага олинади. Ҳозирги вақтда қишлоқ туризми алоҳида даромад келтирадиган тур ҳисобланиб, дунё туризм хизмат бозорида алоҳида ўрин тутади.Қишлоқ туризми денгиз курортлари каби катта ҳажмлар билан рақобатлаша олмаса ҳам, шунга қарамай туризм ишларида алоҳида ўрин тутиб, уни ўрганиб ривожлантириш алоҳида эътиборга лойиқ. Қишлоқлардаги аҳолиниг самимийлиги, табиатнинг тозалиги, экологик жиҳатдан қулайлиги туфайли унинг келажаги бор. Лекин, шунга қарамай, хорижий туроператорларнинг фидойилиги, туристларни ўз қишлоқларига тортиши, туристларни ўз халқининг ва давлатининг ривожланиши учун олиб келиши, иш жойларини ташкил этишлари, ўз юртининг туристлик ресурсларини мустаҳкамлаб, давлатга валюта олиб киришлари ва шу даромадларидан солиқлар тўлаб хазинани тўлдиришлари тахсинга лойиқ.
Қишлоқ жойлар шаҳар ва шаҳарчалардан ташқаридаги ҳудудлар бўлиб, уларда қишлоқ хўжалигида мунтазам фойдаланадиган ерлар ҳамда доимий аҳоли, манзилгоҳлари (пунктлари) мавжуд бўлиши керак. Демак, қишлоқ жойлар географик картада ареал, майдон кўринишида, қишлоқ аҳоли пунктлари эса улар ичидаги нуқтасимон шаклдаги жамиятнинг ижтимоий ҳудудий ташкил этиш бирлиги ҳисобланади. Қишлоқлар шаҳарларга қараганда аҳоли яшаш жойининг қадимийроқ шаклидир. Тўғри қадимда дастлабки аҳоли манзилгоҳлари шаҳар ёки қишлоқ деб аталамаган. Қишлоқларнинг вужудга келиши ижтимоий меҳнат тақсимотида суғорма деҳқончилик маднияти ривожланиши билан боғлиқ бўлган. Айтиш мумкинки, дастлабки, шаҳарларнинг келиб чиқиши қишлоқлар билан боғлиқ бўлган. Шу боис, Ер юзасининг энг қадимий шаҳарлари ҳам айнан Яқин шарқ, Ҳозирги Исроил, Иордания, Сурия ҳудудида шаклланган.
Қишлоқларнинг бундай эволюцион тарзида пайдо бўлиши ва ривожланиши И.Мечниковнинг дарё (суғорма деҳқончилик) цивилизацияси ёки маданияти консепциясига мувофиқ юз берган. Шу нуқтаи назардан Шарқ тарихи маданиятини қишлоқ ва шаҳарларнинг ажралмас бирлиги деб таърифлашган. Бошқа ҳудудларда эса, қишлоқларнинг вужудга келиши макон ва замон жиҳатдан фарқ қилиб, ўзгача амалга ошган. Қишлоқ ва шаҳарлар ўзига хос географик бўлиб, бирининг ривожланиши иккинчисига боғлиқ. Қолаверса, қишлоқ борки, шаҳар бор, шаҳар борки қишлоқ бор. Демак, уларнинг бугунги кунда бир-бирисиз тасввур қилиб бўлмайди ва аҳоли ижтимоий ҳаётини бундай ҳудудий ташкил этиш шакллари доимийдир. Қишлоқлик, қишлоқнинг асл моҳияти, қишлоқ ҳаёти тарзи ва шароитини тўлиқ ҳис қилиши учун , бироз бўлсада, шаҳарда яшаб кўриши керак. Бинобарин, шаҳарга доимий яшаш учун кўчиб келган қишлоқлик бутун умр давомида шаҳар қадри ва моҳиятини вақтинча бўлсада, қишлоқда яшаб кўрган шаҳарлик кўпроқ билади ва тўғри баҳолайди. Хуллас, қишлоқ ҳам шаҳар ҳам гўзал. Бироқ, уларнинг чиройга эга, агар қишлоқ жойлар кўпроқ табиати билан дилкаш бўлса шаҳарлар ҳашаматли бинолари-ю, замонавий хиёбонлари билан гўзал.
Қишлоқ жойлар ёки асосан қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи аҳолининг ҳудудий ташкил этиш шакли экан, шу моҳиятдан география хусусан иқтисодий ва муҳим тадқиқот обейкти ҳисобланади. Қишлоқ жойлар қатор функсияларни (вазифаларни) бажаради. Масалан, уларнинг иқтисодий, ижтимоий демографик, экологик ва бошқа функсиялари мувжуд. Ўз навбатида, қишлоқ хўжалиги ёки иқтисодиёти ҳам турлича. Одатда, қишлоқ хўжалигини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи тармоқ сифатида қарашади. Аслида эса у ҳам анча мураккаб тизим бўлиб бевосита “тор “ маънодаги қишлоқ хўжалигидан ташқари қатор соҳаларни қамраб олади. Шу нуқтаи назардан қишлоқ хўжалигини жаҳон хўжалиги, халқ (миллий) хўжалиги каби умуман хўжалигининг (иқтисодиётнинг) ҳудудий ташкил этилишини алоҳида таксаномик бирлиги ёки буғини сифатида кенг маънода талқин қилиш ҳам зарур.
Қишлоқ жойлар географик ўрганишида уларга ўзига хос агроланшафт, ҳудудий, мажмуа ёки ҳудудий ижтимоий-иқтисодий тизим кўринишида метадалогик ёндашув мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда қишлоқ жойларни ўрганишда комплекс ва сестимали ёндашув ҳудудийлик тарихийлик ( баъзи олимлар уни даврийлик деб аташади ) тамойиллар, қўлланилади. Улар статистик, тарихий ва географик таққослаш, катографик тизим-таркиб гуруҳлаш, раёнлаштириш ва бошқа методлар асосида амалга оширилади. Қишлоқ жойларни ўрганишда улар жойлашган ҳудуднинг табиий географик шароитига алоҳида этибор бермоқ лозим. Хусусан, жойнинг иқлим шароити релифи сув ва тупроқ ресурслари, усимлик дунёси кабилар муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистонда аксарият қишлоқлар гидрологик шаҳобчалар буйида ёки уларнинг қуйи қисмида тарихан шаклланган. Сойлар дарёлар сув омборлари ва ирригация каналлари қишлоқлар географиясини куп жиҳатдан белгилаб беради. Сойлар ёймаси ва улардан тарқалган каналлар ариқлар куп қул меҳнати талаб қилувчи суғорма деҳқончиликнинг ривожланиши асосида йирик қишлоқлар вужудга келган. Табиий географик омил қишлоқларнинг чул воҳа ва водий тоғ ва тоғ олди ҳудудларда жойланиши, уй жой қурилиш шакли уларнинг минтақавий хусусиятларини тафсифлаб беради. Шунингдек турли табиий офатар эҳтимоли мавжуд бўлган (сурилма, ўприлиш сел келиш холатлари, зилзила кучли шамол ва ҳ к ) ҳудудларда ўрнашган қишлоқлар қулай географик ўрнига эга эмас. Шундай қилиб қишлоқлар шаҳарларга нисбатдан табиий шароит билан чам барчас боғлиқ булади. Мадомики қишлоқ хужалиги бевосита табиий географик шароит таъсирида ривожланар экан, унинг қишлоқлар географиясига таъсири ҳам ҳеч қандай шубҳа қолдирмайди. Қолаверса маҳаллий қурилиш материаллари қум шағал, оҳак тош ва бошқалар ҳам қишлоқлар қиёфасининг шакилланишида муҳим рол ўйнайди. Қишлоқлар шакилланиши ва ривожланишининг асоси иқтисодиёт тармоқлари ташкел қилади. Бу жиҳатдан қишлоқлар 3 тоифага бўлинади. 1 қишлоқ хужалигига ихтисослашган, қишлоқ хужалигига ихтисослашмаган ва аралаш қишлоқлар. Ўз навбатида, қишлоқ хужалигига ихтисослашган қишлоқ боғдорчилик ва узумчилик, суғорма деҳқончилик, чорвачилик бн шуғулланган қишлоқлардан ташкил топади. Бу қишлоқ хужалик тармоқларининг қишлоқ ҳосил қилиш қобилияти ҳам ҳар хил. Нисбатан катта қишлоқлар суғорма деҳқончилик ривожланган раёнларда вужудга келади, чорвачилик бн шуғулланган аҳолининг яшаш манзиллари унча катта булмайди. Қишлоқ хужалигига ихтисослашмаган қишлоқлар темир юл бекатлари, метеорологик стансия рекрация ва туристик соҳалар, қазилма бойликлар, сув омборлари ва каналлар асосида шаклланган бу қишлоқларнинг аҳолиси ҳам унча куп булмайди. Ишлаб чиқариш салоҳияти катта булмаслиги сабабли бундай қишлоқларнинг аксарияти шаҳар ёки шаҳарча мақомига эга эмас. Аралаш типидаги қишлоқлар юқоридаги икки сохаларнинг ривожланиши ёки одатда қишлоқ хужалиги ва у бн боғлиқ саноат корхоналар негизида вужудга келган. Бундай қишлоқларнинг катта кичиклигини уларнинг бажарадиган функсияси билгилаб беради. Бу аҳоли пункитлари географиясининг энг муҳим қонуниятлардан биридир. Собиқ иттифоқ даврида қишлоқлар шаҳарлашув (урбанизация ) нуқтаи назаридан иккига яъни истиқболли ва истиқболсиз қишлоқларга ажратилиб, гуёки уларнинг тақдири олдиндан айтилиб берилар эди. Аслида эса, ҳар қандай қишлоқ у катта ёки кичик булмасин экан, унинг албатта иқтисодий ҳаётий замини бор чунки бундай моддий асосига эга булмаган қишлоқ аста секин, ўз ўзидан юқолиб кетади. Қишлоқларнинг катта кичиклиги уларнинг функсиясига боғлиқ булиши бн бирга бундай аҳоли манзилгоҳларида аҳолига ҳизмат курсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш шароити турлича булади. Қишлоқ аҳоли пункитлари зич жойлашган ҳудудларда узига хос қишлоқ агломеацияси шаклланиб улар доирасида ҳам маятниксимон миграция кузатилади. Аҳолига хизмат курсатиш соҳалари масалан таълим соғлиқни сақлаш тизими қишлоқ жойларда поғанасимон иерархиялари ташкил этилади. Бу Б Кристаллернинг марказий ўринлар ғоясига биноан майда қишлоқларда таълим ёки соғлиқни сақлаш тизимларининг энг қуйи босқичи жойлашади, қишлоқлар катталашиб борган сари уларда ташкел этилган бу соҳаларга тегишли обекитлар ҳам катталашиб боради. Масалан, энг катта қишлоқларнинг бариларида йирик кутубхона касалхона ихтисослашган савдо дўконлари, банк, супирмаркитлар ташкил этилади. Қишлоқлар дам олиш масканлари (рекрация) ва тузумини ривожлантиришда ҳам катта аҳамиятга эга. Сулим ва соя салқин гузал манзарали жойлар республикамизда куплаб топилади. Хусусан сой ва булоқлар буйидаги қишлоқларда турли оромгоҳ ва сихатгоҳлар ташкел этилган. Айни вақтда қишлоқ жойлардамаҳаллий диний агротузим ва экотуризимини ривожлантириш имкониятлари ҳам катта. Турли хил қадамиёлар балиқмозор ёки чинорлар ғор ва шар шаралар ажойиб тоғ ёки воҳаландшафтлари миллий халқ уйинлари маросим ва туйлари таомлари ва либослари ҳам муҳим туристик аҳамиятга эга. Сўлим ва соя салқин гўзал манзаралари жойлар республикамизда кўплаб топилади. Хусусан сой ва булоқлар буйидаги қишлоқларда турли оромгоҳ ва сиҳатгоҳлар ташкил этилган айни вақтда қишлоқ жойларда маҳаллий диний агротуризм ва экотуризмни ривожлантириш имкониятлари ҳам катта. Турли хил қадмжолар, балиқмозор ёки чинорлар ғорлар ажойиб тоғ ёки воҳа ландшафтлари миллий халқ ўйинлари маросим ва туйлари таомлари ва либослари ҳам туристик аҳамиятга эга. Агротуризим маҳаллий ва минтақавий иқтисодиётнинг “ қадам-бақадам “ ривожланишида асосий рол ўйнайди. Шунингдек , турли хил археологик топилмалар , қўрғон ва тепалар , қадимги ирригация иншоатлари илмий ва халқаро туризмни ҳудудий ташкил этишда омил бўлиб хизмат қилади . Қишлоқ жойлар геграфиясини тадқиқ қилишда марказий ўринни , албатта аҳоли эгаллайди . Чунки , қишлоқ , энг авалло, аҳоли яшайдиган жой , манзил ҳисобланади. Аҳоли эса ўз-ўзини такрор барпо қилиш хусусиятига эга бўлиши баробарида у моддий ва маънавий бойликларнинг яратувчиси ва айни вақтда бу бойликларнинг эсътимолчиси ҳамдир.
Қишлоқ жойлар аҳолисини геграфик ўрганишда икки хил ёндашув мавжуд . Биринчиси бу жойлар аҳолисини “ ёппасига “ , яъни қишлоқ туманлари , вилоят ёки республика қишлоқ аҳолисининг жойлашуви , зичлиги каби умумий хусусиятларини таҳлил қилиш бўлса , иккинчи йўналиш қишлоқ аҳолисини қишлоқ аҳоли пунктлари даражасида тадқиқ этишдан иборатдир . Аммо бу икки йўналиш , тизим-таркиб тамойилига ўхшаш , бир-биридан кескин фарқ қилмайди , аксинча , уларни ўзаро мувофиқлаштирган ҳолда ўрганиш яхши натижалар беради , бинобарин , бу икки йўналиш бир-бирини тўлдиради ва тадқиқот чуқурлиги, мукаммалигини таъминлайди. Қишлоқ аҳоли пунктлари ўрганилганда улар, энг авалло классификациялаштирилади. Бу жиҳатдан қишлоқлар уч асосий синфга бўлинади; кичик қишлоқлар ( аҳоли сони 1000 кишигача ), ўрта ( 1000 – 3000 киши ) ва катта ( 3000 киши ва ундан ортиқ ) қишлоқлар.
Махсус тадқиқотларда бу гуруҳлаштириш янада аниқроқ даражада бажарилади . Бунда масалан , қишлоқларнинг катта – кичилиги бўйича қуйидаги синфларга ажаратиш мумкин ;
Майда қишлоқлар – аҳоли сони 500 кишигача ;
Кичик қишлоқлар – 500 – 1000 киши ;
Ўрта қишлоқлар – 1000- 3000 киши ;
Катта қишлоқлар – 3000 – 5000 киши ;
Йирик қишлоқлар – 5000 кишидан зиёд
Қишлоқ аҳоли пунктларнинг юқоридаги гуруҳларга ажратилиши тасодифий эмас, албатта. Турли босқичдаги қишлоқлар хўжалигининг ихтисослашуви ва мужассамлашуви , уларда таълим савдо , соғлиқни сақлаш , молия тизимига тегишли муассасалар , ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма шаҳобчалари ҳар хил бўлади . Қишлоқларнинг катта – кичиклиги , аввал та ъкидланганидик , уларнинг қайси соҳага ихтисослашувига боғлиқ . Ўз навбатида , қишлоқларда аҳоли сонинг кўп ёки камлиги хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини жойлаштиришга кўрсатади .
Қишлоқ аҳоли пунктларини ўрганиш уларни карталаштириш ва раёнлаштиришни тақазо этади . Релефи мураккаб бўлган ҳудудларда қишлоқларни баландлик минтақалари бўйича ўрганиш муҳим аҳамият касб этади . шунингдек , уларни дарё ҳавзалари , чўл , воҳа ва водий , шаҳар атрофи даражасида тадқиқ қилиш ҳам катта географик ма ъ нога эга .
Географик таҳлил қишлоқларва қишлоқ аҳолиси зичлиги , қишлоқлар ўртасидаги ўртача масофа ва бошқа кўрсаткичларни аниқлашни ҳам талаб қилади . Қишлоқ аҳоли пунктларини геграфик ўрганиш катта – кичиклигига кўра гуруҳлашдан ташқари уларни бажарадиган вазифасига ( функсияси ) бўйича алоҳида типларга ажратишни назарда тутади . Қишлоқларнинг уч асосий функсияга бўлиши ҳақида аввалроқ айтилган эди . Шу билан бирга қишлоқларни оддий ва қишлоқ фуқаролари йиғинлари , баъзан қишлоқ туманлари маркази вазифасини бажарувчи гуруҳларга ажратиш ҳам мумкин . Уларни раёнлаштириш эса табий – хўжалик раёнлари доирасида амалга оширилади . Чунки , табий шароит , агроиқлимий ресурслар ( намлик , ҳарорат , тупроқ ) қишлоқ хўжалиги тармоқларининг жойлашуви ва ихтисослашувига таъсир кўрсатади , улар эса , ўз навбатида , қишлоқлар геграфиясини катта кичиклиги ва функсионал типларини белгилаб беради . Бунда шаҳар атрофи ҳамда урбанизациялашган ҳудудларни алоҳида ажратиш зарур .
Қишлоқ аҳоли пункктларини генитик жиҳатдан ўрганиш , хусусан қадимдан ва янги ўзлаштирилган ҳудудларда уларни вужудга келиш омиллари ва хусусиятларини аниқлаш аҳамиятдан ҳоли эмас . Шунингдек , қишлоқларни уй – жой қурилиши , ободонлаштирилганлиги , ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма билан таъ минланганлиги , ташқи қиёфаси ( конфигурацияси ) каби жиҳатларини ҳам тадқиқ қилиш катта географик мазмун касб этади . Қишлоқ жойлар геграфик хусусиятларини қишлоқ аҳоли пунктлари номлари ҳам ифодалаб беради . Шу ўринда топонимика , яъни жой номлар қишлоқларнинг тарихи , этнографияси , хўжалиги каби жиҳатларини акс эттиришни эътибордан четда қолдирмаслик керак . Шундай қилиб , қишлоқ жойларни географик ўраниш кенг қамровли , комплекс йўналишда олиб борилади . Бундай тадқиқотлар қишлоқлар ижтимоий – иқтисодий муаммоларни аниқлаш ва уларни илмий асосда ечимини топишда муҳим аҳамият касб этади .
Мамлакатимиз президенти И.А.Каримов ўзининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 16-йиллигига бағишланган “ Ватанимизни босқичма- босқич ва барқарор ривожлантиришини таъминлаш – бизнинг олий мақсадимиз “ мавзусидаги маърузасида 2009-йилга “ Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили “ деб ном беришни таклиф қилди5 ва бу таклиф якдиллик билан қабул қилинади
Ушбу маърузада республика раҳбари қишлоқ жойларнинг Она-Ватан равнақи учун нақадар улуғлиги ва муқаддаслиги , юртимиз тарихи ва маданиятини қишлоқларга бориб тақалишини алоҳида таъкидлайди .
Дарҳақиқат , бизнинг шароитимизда қишлоққа эътибор-елга эътибор демакдир. Бинобарин , қишлоқ обод бўлса , Ватан обод бўлади . Чунки , мамлакатимиз маданияти , халқимизнинг асрлар давомида шаклланган менталитети , қадриятимиз энг аввало қишлоқларнинг келиб чиқиши ва ривожланишига боғлиқ . Ҳозирги кунда ҳам қишлоқ хўжалиги миллий ва минтақалар иқтисодиётини шаклланишида асосий макроиқтисодий тармоқларидан ҳисобланади . Шу нуқтаи назардан қишлоқларнинг сараланиши , уларнинг йирикроқларини шаҳар тоифасига ўтказилиши муаммони узил-кесил ҳар қилмайди; мамалакатимизда алоҳида шаҳар ёки қишлоқ жойлар муаммоси йўқ балки умумий яшаш жойлар муаммоси бор . Бинобарин , шаҳар билан қишлоқни бир-бирига қарама-қарши ( муқобил ) қўйиб эмас , уларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини биргаликда ҳал қилиб бориш зарур. Шу сабабдан қишлоқлар ривожланиши шаҳарлар , айниқса, кичик шаҳарлар тараққиёти билан узвий боғлиқ ҳолда амалга оширилиб бориши керак.]5
2009 йил 26 январида Ўзбекистон Республикаси Перизидентининг 1046-сонли қарори билан “ Қишлоқ тараққиёти ва фаравонлиги йили “ Давлат дастури қабул қилинган ва унинг илова қисмида дастурда кўзда тутилган асосий йўналишлар , чора-тадбирлар ва уларнинг бажариш муддати , маъсул бажарувчилар , ҳаражатлар ва молиялаштириш манбалари ҳамда амалга ошириш шакли ва механизми , кутилаётган натижа келтирилган . Ушбу республика миқёсидаги Давлат дастури асосида вилоят ҳокимликлари томондан терилиши дастурлар ишлаб чиқилган .
Давлат дастурининг 1 йўналиши қишлоқ аҳолисининг манфаатларини яна ҳам тўлиқроқ таъминлаш мақсадида қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш ва мустаҳкамлашга бағишланган . Унда фермер хўжалиги , қишлоқ ва сув хўжалиги , сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш , қишлоқ жойларда лойиҳалаштириш ва қурилиш ишларига оид қонунлар киритиш масалалар акс эттирилган .
2 йўналиш “Қишлоқ аҳоли пунктларининг архетиктурасвий режалаштирилишини ташкил этиш , қишлоқда турар-жой ва ижтимоий соҳа обектлари барпо этилишини лойиҳалаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш “ деб номланган . Ушбу йўналиш жуда катта географик жиҳатларга эга . Масалан , қишлоқларнинг Бош режалари , лойиҳаларини тузишда жойларнинг табий-иқлим шароитлари ва релефини ҳисобга олиш алоҳида таъкидланган . Чиндан ҳам республикамизнинг табий шароити-иқлим ва ер усти тузилиши турли ҳудудларда ҳар хил . Мамлакатимизнинг катта қисми чўл , тахмин 20 фоизи тоғликлар ва фақат оз майдони воҳа ва водийлардан иборат . уй-жой , ижтимоий инфратузилма обектларини қуришда бундай табий географик хусисаятлар инобатга олиши керак . Қишлоқ жойлар катта туристик ва ререация имкониятларига эга . БУ ерда агротуризм , экотуризм ва маҳаллий туризмни ривожлантириш ҳам қишлоқлар ижтимоий – иқтисодий тараққиётнинг асосий йўналишларидан ҳисобланади . Шу билан бирга қишлоқларда замонавий сервис соҳасига тегишли обектларни барпо этиш , кўкаламзорлаштириш (хусусан , чўл ҳудудларида ) асосида уларни ободонлаштириш гузар ва маҳаллалар фаолиятини яхшилаш , бозорлар қурилиши ва ҳудудий ташкил этилишига эътибор қаратиш ҳам “ Қишлоқ “ дастурининг муҳим географик жиҳатларидир .
Юқоридаги барча тадбирларни бажариш қурилиш базасини мустаҳкамлашни талаб қилади . Ушбу масала Дастурнинг 4 йўналиши “ Мамлакатимизда қурилиш матреаллари ишлаб чиқаришни кенгайтириш , йиғма конструксиялар ва маҳаллий материаллардан фойдаланган ҳолда қишлоқда обектлар қурилишининг индустириал ва йиғма технологияларни жорий этиш “ да ўз аксини топган . Жумладан , турли ҳудудларда семент , ғишт , гипс , оҳактош каби қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи корхоналарни барпо этиш назарда тутилган .
Қишлоқлар тараққиёти ва аҳоли фаровонлиги асосида қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳатларни изчил чуқурлаштириш , фермерчиликни ривожлантириш , суғориладиган ерларнинг мелоратив ҳолатини яхшилаш каби ўзак масалалар ётади . Фермер ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш жойларнинг табий шароити , аҳоли сони ва зичлиги , ер майдонлари билан таъминланганлиги ,қишлоқ хўжалигининг ихтисослашувига боғлиқ . Қишлоқ жойларда агросаноат мажмуйини ва саноатнинг бошқа тармоқларини ривожлантириш , энг аввало , ёшларни иш билан таъминлаш , аҳоли даромади ва фаровонлигини оширишга хизмат қилади .
Ўз моҳиятига кўра мураккаб қишлоқ туризми маҳсулоти дастлаб икки шаклда шаклланиши мумкин: классик қишлоқ туризми доирасида ёки дам олувчиларни жойлаштириш билан бошқа рекреацион фаолият турлари (табиий, маърифий, спорт туризми) асосида. қишлоқ жойлари. Танланган ривожланиш вектори қишлоқ туризмининг туризм фаолиятининг бошқа турлари орасидаги ўрнини ва уни аниқлашга ёндашувлардаги фарқларни белгилайди. Қишлоқ туризми таърифининг тўғрилиги кўп жиҳатдан унинг қишлоқ жойларидаги рекреасия фаолиятининг бошқа турлари орасидаги ўрнини аниқлашга боғлиқ бўлиб, маҳаллийлаштириш билан белгиланадиган кенгроқ тушунчага – қишлоқ туризми киради. Қишлоқ туризми нафақат қишлоқ жойларида жойлаштиришни ўз ичига олади, балки дам олиш фаолиятининг бошқа турлари билан бирлаштирилиши мумкин.
Қишлоқ жойлар билан боғлиқ туризм турлари нисбати "Классик қишлоқ туризми", унинг мақсади рекреациячиларнинг биринчи навбатда қишлоқ ресурслари орқали тинчлик ва осойишталикка бўлган эҳтиёжини қондириш бўлиб, қишлоқ туризми соҳасига тўлиқ киритилган ва фақат туризмнинг бошқа турлари билан алоқада бўлади. унинг ташкилоти асосий хизматлардан бошқа хизматларни талаб қилмайди - турар жой ва ташкилот овқатланиш. Амалда классик қишлоқ туризмининг оммабоплиги унинг мураккаброқ турларидан пастроқ, бунда қишлоқда дам олиш туристик фаолиятнинг бошқа турлари, масалан, агротуризм билан бирлаштирилади. Иқтисодиётнинг бирламчи секторида қишлоқ аҳолисини иш билан таъминлашни қўллаб-қувватлаш бўйича махсус дастурлар қабул қилинган, шу жумладан эвропа Иттифоқининг ривожланган мамлакатлари, Америка Қўшма Штатларида жуда машҳур бўлиб, қишлоқ жойлардан рекреацион фойдаланиш турар жой билан тўлдирилган. шаҳар меҳмонхоналарига арзон алтернатив сифатида маҳаллий меҳмонхоналарда. Қишлоқ туризми ва туризмнинг бошқа турларининг оʻзаро таʼсири турлича амалга ошади. Масалан, қишлоқни жойлаштириш тизимига чуқур интеграциялашган табиат туризми маҳсулоти табиат объектларини рекреациячилар учун қулайроқ қилади. Қишлоқ ресурслари негизида туристик маҳсулотни ташкил этувчи экологик ва қишлоқ туризмининг синтези уни инсон ҳаёти учун экологик тоза муҳитни сақлаш тамойиллари асосида ривожлантиради. Замонавий Россия учун қишлоқ туризмини дам олиш фаолиятининг бошқа турлари билан биргаликда ривожлантириш энг долзарб ҳисобланади, чунки у мақсадли истеъмолчиларнинг кенг доирасига эга, қишлоқ жойларида кўпроқ иш ўринларини яратишни ўз ичига олади, шунингдек, қишлоқ жойларини сақлашга ҳисса қўшади. ўзига хослик ва қишлоқ жойлашуви.
Масалан, қишлоқни жойлаштириш тизимига чуқур интеграциялашган табиат туризми маҳсулоти табиат объектларини рекреациячилар учун қулайроқ қилади. Қишлоқ ресурслари негизида туристик маҳсулотни ташкил этувчи экологик ва қишлоқ туризмининг синтези уни инсон ҳаёти учун экологик тоза муҳитни сақлаш тамойиллари асосида ривожлантиради. Замонавий Россия учун қишлоқ туризмини дам олиш фаолиятининг бошқа турлари билан биргаликда ривожлантириш энг долзарб ҳисобланади, чунки у мақсадли истеъмолчиларнинг кенг доирасига эга, қишлоқ жойларида кўпроқ иш ўринларини яратишни ўз ичига олади, шунингдек, қишлоқ жойларини сақлашга ҳисса қўшади.
Қишлоқ туризими географик тадқиот об`екти сифатида. Ўрганайдиган бўлса ҳозирги кунда муҳим масала иқтисодиётни ривожлантириш,аҳолини ижтимоий-иқцодий аҳволини яхшилашидир. Республикамиз аҳолисининг 50% қисми қишлоқ жойларда истиқомат қилади. Шунинг учун қишлоқ туризимини ривожлантирсак қишлоқ аҳолисини ўзини-ўзи иш билан та`минлаш имкониятлари туғилади,ички туризим ҳам яхши ривожланади чунки шаҳарда яшавчи аҳоли учун,қишлоққа дам олиш учун келиш уларни экологик тоза ҳаво ва чиройли. Ланшафлар(яни табиат манзаралари) қишлоқлардаги урф-одатлар каби бир қанча диний,маданий,тарихий обидалар билан танишадилар ва дам олиш кунлари мароқли ўтадилар. Бугунги кунда туризимни жаҳондади энг кўб фойда келтирувчи бизнис кўринишларидан айланган. Туризим иқтисодиётнинг ажралмас қисми бўлиб,дунёнинг кўпгина мамлакатларида тезкорлик билан ривожланиб бораётган тармоқ ҳисобланади. Туризим соҳаси жаҳон хўжалигининг транспорт алоқа савдо-сотиқ қурилиш индустрияси қишлоқ хўжалиги,ист`мол моллари ишлаб чиқаривчи саноат тармоқлари билан чамбарчас ҳолда ривожланиб,жаҳон иқцодиётида ўз ўзига эга бўлмоқда. Ҳозирги кунда жаҳон тажрибасида қишлоқ туризими шакли кенг ривожланмоқда. Мамлакатимизда қишлоқ туризимини ривожланиши истиқболлари парлоқ ҳисобланади. Туризиимни шакилланишига асос бўлувчи туристик ресуслар асосида қишлоқ жойларда жойлашган.

1.2. Қишлоқ туризми ривожланишининг эволюцион босқичлари


Қишлоқ туризмини ривожлантиришнинг бир қанча концепциялари ва у билан боғлиқ вариантлари мавжуд бўлиб, уларни танлаш ҳудуд ва рекреацион тизимларнинг тарихий ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари, ижтимоий-иқтисодий вазият, қишлоқнинг ҳолати билан белгиланади. Замонавий Россия шароитида қишлоқ туризмининг шаклланиш траекторияси, шубҳасиз, Шарқий эвропа версиясига энг яқин бўлади, бу ривожланишнинг дастлабки босқичларида сезиларли даражада давлат томонидан қўллаб-қувватланиши билан тавсифланади. Хорижий ва маҳаллий тадқиқотларни таҳлил қилиш қишлоқ туризми ривожланишининг учта эволюцион босқичини ва унга алоқадор мамлакатлар гуруҳларини ажратиш имконини беради.
Қишлоқ туризмининг кашшоф мамлакатларида (Франция, Германия, Австрия, Италия, кейинчалик уларга АҚШ қоʻшилган) дам олишнинг ушбу турининг ривожланиши урбанизация даражасининг юқорилиги, иқтисодиётни диверсификация қилиш истаги ва туризмни ривожлантириш билан богʻлиқ эди. қишлоқ жойларида меҳнат бозори. Дастлабки босқичларда у ердаги асосий сайёҳлик оқимини анъанавий курорт ҳудудларида дам олиш учун даромадлари этарли бўлмаган яқинда келган қишлоқ аҳолиси ташкил этди. Бироқ, қишлоқ жойларида қолган оилавий алоқалар у эрга қайтишга имкон беради, аммо дам олиш учун.
Бу мамлакатларда Гʻарбий Европа қишлоқ туризми концепцияси шаклланган боʻлиб, унда асосий эʼтибор ички экологик тоза ҳудудларда туристлар оқимининг тарқалишига қаратилган. Ундан келиб чиққан Шарқий Европа концепцияси кўп жиҳатдан хизмат кўрсатиш соҳаси сегменти сифатида қишлоқ туризмини ривожлантиришни тизимли қўллаб-қувватловчи, қишлоқ жойларда дам олишни фаол равишда қўллаб-қувватловчи давлатнинг асосий ролидан келиб чиқади. Англо-Америка - кўрсатиладиган хизматларнинг чекланганлиги ва қишлоқ жойларидан асосан арзон турар жой учун фойдаланиш билан ажралиб туради. Иккинчи гуруҳ мамлакатлари (Хитой, Ҳиндистон, Лотин Америкаси мамлакатлари) тажрибаси асосида Осиё тушунчаси шаклланди. У ерда тегишли давлат органларининг фаол иштироки туфайли қишлоқ туризмини ривожлантиришга туртки бўлди ва мамлакатнинг рекреацион жозибадорлигини ва қишлоқ аҳолисининг турмуш даражасини ошириш, унинг сивилизациявий аҳамиятига эътиборни қаратиш мақсадлари белгиланди. миллий маданият унсурлари ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш. Собиқ СССР таркибига кирган Европа республикаларида қишлоқда дам олиш 20-асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб фаол ривожлана бошлади. йирик шаҳарларнинг таъсир зоналарида ва асосан "дача" дам олиш табиатида эди. Бироқ, уюшган қишлоқ туризми бу эрда эндигина ривожлана бошлади ва умумий қабул қилинган консепсия ишлаб чиқилмоқда.
Турли даражадаги ҳокимиятлар қишлоқ туризмини қишлоқ жойларида потенциал қўшимча қишлоқ хўжалигидан ташқари бандлик сифатида ривожлантиришга қизиқиш билдирмоқда, бу эса қишлоқ туризмини ривожлантиришнинг пайдо бўлаётган траекториясини Шарқий эвропага яқинлаштиради. Россияда қишлоқ туризми, шунингдек, кўплаб қишлоқ жойларининг бой тарихий ва маданий мероси, этник лаззати билан қўллаб-қувватланади. Ички қишлоқ туризмининг оʻзига хослигига таʼсир этувчи омиллар қаторига аҳолининг даромадлари даражасининг секин оʻсиши ва ҳудудий ҳаракатчанлигининг пастлиги, унинг рекреацияга боʻлган инертлиги, қишлоқ ва қишлоқ аҳоли пунктларининг тарихий ривожланишининг оʻзига хос хусусиятлари, қишлоқ аҳоли пунктларининг ривожланиш даражасининг пастлиги киради. ҳудудий боғлиқлик, шунингдек, Россияда урбанизация ва субурбанизация табиати.
Ҳозиргача Россияда қишлоқ туризмининг асосий фаол объектлари ўз бизнесининг рекреацион диверсификацияси туфайли шаклланган йирик ва ўрта туристик корхоналардир.
Бир қатор мамлакатларда агритуризм миллий туризмни ривожлантириш концепцияларида ўз аксини топган туризм индустриясининг этакчи йўналишларидан бири ҳисобланади. Шундай қилиб, Франциядаги қишлоқ туризмини Миллий Дам олиш уйлари ва яшил туризм ташкилоти (Маисон дес Гитес де Франсе эт ду Тоурисме Верт) ташкил этади. Ушбу ташкилот юқори миллий стандартлар бўйича сертификатланган таътилларни таъминлайди. Ҳар йили мамлакатга қишлоқларда дам олишни афзал кўрган 7 миллион сайёҳ ташриф буюради. Францияда болаларнинг дам олиш дастури ишлаб чиқилган ва мактаб таътилида қишлоқ жойларда амалга оширилмоқда. 3 ёшдан 13 ёшгача бўлган болалар оилаларга жойлаштирилиб, қишлоқ жойлари (қўзилар, тўнғиз, қуёнлар) билан танишадилар, қишлоқдаги тенгдошлари билан очиқ ўйин ўйнашади ва лагерга боришади. Шунингдек, улар миллий рақслар, ҳунармандчилик, вилоят фолклорини, чет тилларини ўрганиш имкониятига эга. Дам олиш сифати ДДАСС томонидан назорат қилинади ва Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазирлиги ва Ёшлар ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Франция Ғарбий эвропанинг агротуризм хизматлари бозорида Испания билан жиддий рақобатлашмоқда, бу эрд а ушбу хизматлардан фойдаланувчи чет эллик сайёҳлар сони (йилига тахминан 1,2 миллион киши) ички агротуризм оқимидан ошиб кетади. Испанияда қишлоқ жойларида 5000 дан ортиқ дам олиш имкониятлари мавжуд. Шу билан бирга, мамлакатда деярли 27000 агро-сайёҳлар сиғдира олади. Агротуризм соҳасида яшашнинг тахминий нархи бир киши учун бир кеча учун 25-120 АҚШ долларини ташкил этади.
Қишлоқ туризми ҳақида гапирадиган бўлсак, ХХ аср бошларида Санкт - Петербург аристократлари ва улар қаторига ўзларини қўювчи бйлар ҳам Баден – Баденда дам олишга қурблари етмаган. Бундай кишилар ўша вақтларда курорт раён ҳисоблаган Мартишкино (Петербургнинг жанубий қисми)да ёки Финляндия пойтахтига 30 км. лик йўл бўлган Териокода арзон дала ҳовлиларни дам олиш учун ижарага олишган. Сабаби, у ерда хориж паспортларини расмийлаштириш керак бўлмаган. Бундай дала ҳовлиларни ижарага олувчи талабдорлар асосан зиёлилар бўлган.
Дам олиш вақти ҳар қандай шаҳарлик учун қишлоқдами ёки ҳовлидами жуда ҳам мароқлидир. Бу ҳаёт талаби, меъёридир. Ҳар қачон ҳам дала ҳовлиларни ёки бошқа жойларни кўп йиллар давомида ишонганва текширилган жойларда дам олиш учун ижарага олинган. Қишлоқ туризмининг ўзига хос томонлари шундаки, масалан, Сисилиянинг аграр вилоятлорида ишчи кучи керагидан ортиқлиги камбағал туристларни ёки талабаларни иш ҳақи тўламасдан, бошрана ва овқат учун ишга йўллаш мумкин. Бундай «дам олувчи» ўша ерга бориб қайтиши учун маблағ топса бўлгани. Йўл-йўлакай бир-икки кун плажларда чўмилиш, музейларни, ёдгорликларни ва бошқаларни кўриши мумкин

1.3.Қишлоқ туризимини ривожлантиришда ички туризим географияси.


Ҳозирги даврнинг муҳим масаласи иқтисодиётни ривожлантириш, аҳолини ижтимоий – иқтисодий аҳволини яхшилашдир. Республикамиз аҳолисининг 50% дан ортиқ қисми қишлоқ жойларида истиқомат қилади. Шунинг учун меҳнат ресурсларига бой ҳисобланган қишлоқ жойларида янги иш ўринларини очиш, аҳолини фаравон яшашида асосий омил бўлиб ҳисоблнади. Бу борада 2007 йил 12 февралда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йилда ижтимоий – иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2007 йил иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устивор йўналишларига бағишланган мажлисида республикамиз презденти И.А. Каримовнинг «Янгиланиш ва барқарор тараққиёт йўлидан янада изчил ҳаракат қилиш, халқимиз учун фаровон турмуш шароити яратиш – асосий вазифамиздир» деб номланган нутқида қишлоқ аҳолисини яшаш тарзини янада яхшилаш, бунинг учун янги иш ўринларини очиш муҳимлигини таъкидладилар.
Бугунги кунда туризм жаҳондаги энг кўп фойда келтирувчи бизнес кўринишларидан бирига айланган. У бозор иқтисодиётининг ажралмас қисми бўлиб, данёнинг кўпгина мамлакатларида тезкорлик билан ривожланиб бораётган тармоққа айланди. Туризм соҳаси жаҳон хўжалигининг транспорт, алоқа, савдо-сотиқ, қурилиш индустрияси, қишлоқ хўжалиги, истеъмол моллари ишлаб чиқарувчи саноат тармоқлари билан чамбарчас ҳолда ривожланиб, жаҳон иқтисодиётида ўз ўрнига эга бўлмоқда.
Туризм ҳам республикамиз иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги, саноат, транспорт ва бошқа макроиқтисодий тармоқлар қатори ўзининг муносиб ўрнига эга бўлиши учун етарлича ресурсларга эга. Мамлакатимизда туризмни ривожлантириш имкониятлари бўйича Марказий Осиё давлатлари ичида етакчи ҳисобланади. Республикамиз тарихий, археологик, архитектура, санъат ва бошқа туристик ресурсларга бой ҳисобланади. Бундан ташқари мамлакатимизнинг бетакрор табиати, тоғ ва текислиги, дарёлари, чўл ва ваҳолари, турли ландшафт зоналари асосий рекреасия ресурсларидир. Мамлакатимизда ёш тармоқ ҳисобланган туризм, кундан кунга ривожланмоқда. Бу эса, кўпгина иш ўринлари очиш имконияти мавжудлигини билдиради. Айни кунларда республикамизда иқтисодий фаол аҳолининг туризм соҳасида бандлик улуши жуда ҳам оз. Бу борада қишлоқ аҳолисининг иштироки умуман кам.
Ҳозирги кунда жаҳон тажрибасида туризмнинг агротуризм шакли кенг ривожланмоқда. Агротуризмни мамлакатимизда ривожланиши истиқболлари порлоқ ҳисобланади. Чунки, мамлакатимиз аграр-индустриал хўжаликка эга бўлиб, асосий меҳнат ресурсларимиз қишлоқ хўжалигида банд. Ундан ташқари, мамлакатимиз рекреасия ресурсларига бой ҳисобланиб, рекреация фаолияти тармоқларини ривожлантириш мумкин.
Қишлоқ туризми - фарм тоур, рирал тоур. Дам олиш вақти ҳар қандай шаҳарлик учун қишлоқдами ёки дала ховлидами жуда ҳам мароқлидир. Бу хаёт талаби бўлиб, доимо дала ховлиларини ёки бошқа жойларни кўп йиллар давомида синалган ва текширилган жойларда дам олиш учун ижарага олинади.
Қишлоқ туризми денгиз курортлари каби катта ҳажмлар билан рақобатлаша олмаса ҳам, шунга қарамай туризм ишларида алоҳида ўрин тутиб, уни ўрганиб ривожлантириш алоҳида эътиборга лойиқ. Республикамизда қишлоқ туризми ҳозирда ривожланиб бормоқда. Қишлоқлардаги аҳолиниг самимийлиги, табиатнинг тозалиги, экологик жиҳатдан қулайлиги туфайли унинг келажаги бор. Лекин, шунга қарамай, хорижий туроператорларнинг фидойилиги, туристларни ўз қишлоқларига тортиши, туристларни ўз халқининг ва давлатининг ривожланиши учун олиб келиши, иш жойларини ташкил этишлари, ўз юртининг туристлик ресурсларини мустаҳкамлаб, давлатга валюта олиб киришлари ва шу даромадларидан солиқлар тўлаб хазинани тўлдиришлари тахсинга лойиқ. Умуман қишлоқларда турист бўлиб туриш, санаторий-курорт зоналарида ёки машҳур туристлик марказларга нисбатан анча арзон. Ҳамма ҳам қимматбаҳо туристлик марказларда дам олаолмайди, шу жиҳатдан қишлоқ туризмини ривожлантириш катта аҳамиятга эга.
Қишлоқ туризми қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
қишлоқ жойларда алоҳида категория одамлар учун уларнинг пул маблағлари миқдорига қарамай, оиласининг анъаналарига қараб амалга оширилади;
врач маслаҳатига биноан қишлоқ иқлим шароитларида соғломлаштиришни олиб боришга қараб;
табиат билан яқинлик, кўпроқ вақтни тоза ҳавода ўтказиш мақсадида;
екологик тоза ва арзон маҳсулотлар билан озиқланиши мумкинлиги учун;
қишлоқ хўжалиги ишлари билан банд бўлиши, ишлаш учун реал имкониятлар борлиги учун;
бошқа ижтимоий тоифадаги одамлар билан мулоқотда бўлиши, уларнинг маданияти, урф-одатлари билан танишиш, байрамлари ва ўйинларида қатнашиш имкониятининг мавжудлиги учун.
Қишлоқда дам олиш - бу табиат қўйнида бўлиш, йиллар давомида шаҳар шароитида йиғилиб қолган чарчоқларни чиқариш, тоза ҳаво, экологик тоза бўлган озиқ-овқатлар, иқлим шароитларини ўзгартириш, аҳоли сонининг камлиги, бошқа тартиб-қоида ва яшаш маданияти, қишлоқ хўжалик ишларида иштирок этиш, боғдорчилик, чорвачилик, табиат берган инъомларни тўплаш ва қолаверса, дам олишнинг арзонлигидан иборат. Шулардан келиб чиқиб, бу туризм тури ўз ҳарактерига кўра экологик туризмнинг бир кўринишига киради. Гўзал тоғли мавзеларга саёҳат, тоғларда сайр қилиш, гузал жойларни томоша
Шаҳар аҳолисининг ёзги иссиқ кунлардаги ва қишки қорли кунлардаги хордиқ олишларини тўғри ташкил этиш имконияти мавжудлигини эътиборга олиб, қишлоқ туризмини республикамиз ҳудудида қуйидаги тарзда ташкил этиш тавсия этилади: катта бўлмаган уйларни, қишлоқлардаги катта бўлмаган хоналарни, коттежларни, табиат манзаралари чиройли бўлган жойларни ижарага олиш йўли билан.
Туризм индустрияси, хусусан ички туризм юртимиз иқтисодиётининг муҳим тармоғи ҳисобланади. Мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудуди ўзига хос туристик жозибага эга. Қадим ўтмишдан сўзловчи тарихий ёдгорликларни кўриш, бой меросимизни ўрганиш ҳар бир кишида миллий ўзликни англаш, анъана ва қадриятларга ҳурмат туйғусини шакллантирибгина қолмай, ўз ватани тарихини билишга, аждодлар меросини ўрганиш орқали шу юрт фарзанди эканлигидан фахр, ғурур туйғуларини ривожлантиради.
Бозор иқтисодиётига ўтувчи мамлакатлар учун молиявий ресурс манбалари ўта зарур ҳисобланади. Шу жиҳатдан оладиган бўлсак, агротуризм юқори даромат келтирувчи хизмат кўрсатиш соҳаси ҳисобланади. Мутахасислар агротуризмни беш турини ажратишади:

  • Спорт;

  • Маданий – танишув;

  • Фермерчилик;

  • Иш юзасидан фаолият;

  • Екологик.

Бунда, биринчи иккитаси ижтимоий аҳамиятга, кейинги иккитаси ишлаб чиқариш аҳамиятига эга. Фермерчилик асосида агротуризмни ташкил этиш асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти ёса, иш юзасидан агротуризм илмий – техник ҳамкорлик, қўшма корхоналар ташкил этиш ва бошқа фаолиятларда шаклланади.
Агротуризмни ривожлантиришни ўзига хос хусусиятларига эга. Буларга қуйидагилар ҳисобланади:

  • қишлоқ жойларида жойлашиш ва овқатланиш шаҳарга нисбатан 2-2,5 маротаба арзонлиги;

  • қишлоқ жойларининг экологик жиҳатдан тозалиги;

  • екологик тоза овқат турларининг мавжудлиги;

  1. етнографик туризм обекти сифатида, қишлоқ жойларида миллийликни кўпроқ сақланиб қолганлиги ва бошқалар.

Бутунжаҳон туристик ташкилоти экспертлари Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришнинг 4 та асосий йўналиши истиқболли, деб ҳисоблайди. Бу истиқболли йўналишлар имкониятлардан самарали фойдаланишнинг асосий механизми сифатида бизнингча, ҳудудлар туризм кластерини яратиш долзарб вазифалардан биридир. Бинобарин, жаҳон туризмида ЯИМ 9%, жами 11 иш ўринларидан 1 таси, экспортда 1,3 трлн АҚШ доллари, жаҳон экспортининг 6% ортиғини ташкил этган эди пандемиядан олдин. Аммо пандемия туризм соҳасининг барча соҳаларида 85 % гача локдаунд холатида пасайиши кузатилди. Хатто баъзи туризм ривожланган мамлакатлар жиддий иқтисодий инқирозга учраши кузатилмоқда. Пандемия шароитида Ўзбекистонда туризм хизматлари соҳасида айниқса ички туризмнинг ривожланишида катта рол ўйнади. Чунки инсонлар хорижга саёҳат килиши ва хориждан келадиган туристлар учун шароит яратилганлиги натижасида ижобий тенденсия давом этишига олиб келди. Бугунги кунда иқтисодиётнинг бошқа соҳалари сингари туризмда ҳам рақобат муҳити кундан кунга ўсиб бормоқда. Ушбу рақобат курашида ғолиб чиқиш учун эса туристик хизматларни стандартлаштириш, истеъмолчиларда талаб занжирини яратиш ва кенгайтириш, персоналар малакасини ошириш, тўғри маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш муҳим омиллардан саналади. Бунда туристик кластерларнинг ўзига хос ўрни бор. Туристик кластерларнинг ўзи нима? Ушбу тушунча 1980-йилларда Европада Майкл Портер томонидан фанга киритилган ва қўлланила бошлаган бўлиб, туристик кластерлар ўзаро географик жиҳатдан яқин бўлган, туристик ресурс, инфратузилма ва маҳалий кадрлар ҳамкорликда фойдаланиб, бошқарув ва маркетинг фаолияти биргаликда амалга оширувчи, фаолият тури ўхшаш ёки ўзаро боғлиқ бўлган корхоналар бирикувидир. Туристик кластерлар ташкил этишнинг асосий мақсадлари: -туристик маҳсулотлар жойида истеъмол қилинади, бундан келиб чиқадики регионал ривожланиш муҳим омиллардан бири ҳисобланади. - туристик маҳсулотлар кўп элементлилиги билан ажралиб туради яъни маҳсулот яратишда кўплаб субектлар иштирок этади. Шуннинг учун ҳам бу субектларнинг ҳамкорлиги зарур ҳисобланади. - туристик маҳсулотлар номоддий хусусият эга шунинг учун уни истеъмол жараёнида уни кўриб ёки баҳолаб бўлмайди. Шунинг учун ҳам маҳсулотга бўлган ишонч муҳим ҳисобланади ва бу ишонч кластерлар орқали маълум регион бренди орқали истеъмолчиларда пайдо бўлиши мумкин. Туристик кластерлар қуйидаги ривожланиш босқичларидан ўтади:


1) Туристик кластерларни шакллантириш - бунда туристик кластерлар лойиҳаси тузилиб маҳалий региондаги ҳукумат, ташкилот ва муассалар билан келишувларга эришилади. 2) Иқтисодий алоқаларни кенгайтириш - рақобатбардошлик ва истеъмолчилар талаб занжирини ошириш мақсадида кластер субектлари сонини ошириш.
3) Янги ташкилотлар яратиш - янгидан янги фаолият турларини жорий этиш.
4) энг юқори чўқига чиқиш - кластер субъектлари кенгайтириб машҳурлиги ва жозибадорлигини ошириш.
5) Нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликлар - кластерлар бу босқичда ривожланиши учун таълим муассасалари, ахборот марказлари ва шунга ўхшаш нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорлиги муҳим саналади. Бугунги кунда табиий – иқлимий, тарихий маданий, маърифий, ижтимоий – маиший туризм обеъктлари бўлган ҳудудларда керакли инфратузилмани яратиш муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Аммо бир неча сабабларга кўра ички туризм мавсумий ҳарактерга эга бўлиб қолган. Бунинг учун бугунги кунда давлат томонидан дастлабки қадамлар ташланди ва ижобий натижалар бера бошлади. Аҳолининг ижтимоий-маданий саводхонлиги ва мотивациясини шакллантириш керак. Шунингдек, табиий – иқлимий шароитларни ҳисобга олиш ҳам зарурдир. Иккинчидан бу туристик маҳсулотлар сонининг анча камлиги. Учинчидан бу туристик инфратузилмани ривожланмагани. Тўртинчидан эса анъанавий дам олиш пайтларида мактаб ўқувчилари ва талабаларнинг таътили билан боғлиқлигидадир. Ҳозирги пайтда планетада 7000 дан ортиқ эркин иқтисодий ҳудудлар бўлиб, улар иқтисодиётнинг турли соҳаларига ихтисослашган. Туризмга ихтисослашганлар сони эса 300 дан ошади. Туристик ҳудудлар этарли миқдорда тарихий-маданий қадрият объектлари, табиий, рекреаксион потенсиалга эга бўлган регионларда жойлашади. Туризмга ихтисослашадиган эИҲларни ташкил қилишдан асосий мақсад рекреаксионтуристик хизматларни кўрсатиш ва майдон потенсиалидан самарали фойдаланиш учун ташқи иқтисодий алоқаларни фаоллаштиришдан иборат. ТЕИҲларнинг ўзига хос хусусияти хизмат кўрсатиш соҳасида (биринчи навбатда - туризмда) хорижий инвестицияларни киритиш учун қулай шароитни яратиш, хорижий фуқароларнинг келдикетди тартибини соддалаштириш, имтиёзли кредитлаш, солиқ солиш ва бошқалардан иборат [Хамроев, 2017].
Жаҳонда бир-бирига хос, лекин номлари турлича бўлган 400 таси эркин савдо ҳудудлари, 400 таси илмий-ишлаб чиқариш ҳудудлари, 300 таси ишлаб чиқариш экспорт ҳудудлари, 100 таси эса махсус ҳудудлардан (оффшор марказлар, рекреация ҳудудлари, экологик-иқтисодий ҳудудлар ва туристик ҳудудлардан) иборатдир. Замонавий жаҳон хўжалигини ривожланиши шароитида мамлакатлар миқёсида эИҲларсонининг ўсиб бориши натижасида уларнинг экспорт салоҳияти ва шунингдек яратилаётган иш ўринларининг сони ҳам ортиб бормоқда. Бу эса мамлакатларга келаётган валюта тушумларининг ва бандлик кўрсаткичларини ортишига сабаб бўлмоқда. Маълумки, илмий адабиётларда эИҲларга умумий бир таъриф берилмаган. Россиялик олимлардан бири Д.Адрианов эИҲларга қуйидагича таъриф беради: “Еркин иқтисодий ҳудудлар миллий ҳудуднинг бир қисми бўлиб, иқтисодий муаммолар эчимини топишда кенг имкониятларни яратиб беради. Хорижий ҳамда миллий тадбиркорликнинг иқтисодий фаолиятида муҳим қулайликларни яратади»6. Э.Ф.Авдокушин эса “Еркин иқтисодий ҳудуд мамлакат ёки давлатнинг бир қисми бўлиб, аниқ бир ижтимоий- иқтисодий ва технологияларга оид муаммоларни эчимини ҳал қилишга йўналтирилиб, иқтисодий фаолият юритувчилар учун махсус шартшароитлар яратиб берадиган бошқарувнинг махсус маъмурий тизимига эгадир” деб таъкидлаб ўтган эди. Абдуллаевнинг фикрича, эИҲлар мамлакатнинг шундай ҳудудики, бу эрга олиб кирилган товарлар миллий божхона юрисдиксиясидан ташқарида ҳисобланади, бинобарин божхона назорати ва солиққа тортилишдан озод этилади, яъни бу эрда мамлакатнинг бошқа ҳудудларида қўлланилмайдиган ўзига хос имтиёзлар ва рағбатлантиришлар тизимидан кенг фойдаланилади [Абдуллаев, 2017]. Жаҳон иқтисодиётида эИҲларга нисбатан туризмга ихтисослашган эИҲлар ҳозирча кам, аммо кейинги йилларда кўпгина давлатларда шундай ҳудудларни ташкил этиш э`лон қилинмоқда. Бундай ҳудудлар Полша, Россия, Испания, Тунис, БАА, Туркманистон, Тожикистон, Грузия, Филиппин, эрон, Марокаш, Хитой ва бошқа айрим малакатларда бор. Хусусан, Хитой ҳамда Россия иқтисодиёти таҳлил қилинганда мазкур иқтисодий зоналарнинг ташкил этилиши мамлакат иқтисодий ўсишига олиб келган [Рузиева, 2017]. Оʻзбекистонда эркин иқтисодий зоналар гʻояси миллий иқтисодиёт тараққиёти учун ижобий баҳоланди. Шу боис 1996 йилнинг 25 апрелда мамлакат парламенти Оʻзбекистон Республикасининг "Еркин иқтисодий зоналар тоʻгʻрисида" қонунини қабул қилди. Бу қонун чет эл инвестициялари, савдо ва саноат соҳаларининг ривожланиши, аҳолини иш билан таʼминлашни яхшилаш учун қулай шароит яратишга меʼёрий ҳуқуқий асос яратди. 2017 йил 10 апрелда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Еркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 196-сонли қарори қабул қилинди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар қаторида туризм ва уни ривожлантириш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилиши тўғрисида дастурий режалар тузилган. Бозор иқтисодиёти шароитида кучли рақобат юзага келаётгани туристик фаолиятда инновациялар ва илғор технологияларни қўллашни тақозо этмоқда. Мамлакатимизда туризм соҳасини ривожлантириш орқали туристик фаолиятни яхшилаш ва ички бозорда рақобатни кучайтириш, ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш замон талаби бўлиб қолмоқда. Умуман хулоса қилиб айтганда ҳудудларда эркин туристик ҳудудлар ташкил этишда бизнингча қуйидаги масалаларга аҳамият қататиш лозимдир: -Ўзбекистоннинг географик ўрни ва жойлашувидан келиб чиққан ҳолда туризм соҳасига ўзига хос ёндошиш; -табиий шароит ва ўзига хос иқлим хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда танишув, рекреация ва дам олиш ва соғломлаштириш масканларини карталаштириш ва турист қабул қилиш юкини географик ва экологик баҳолаш; -туризм кластерлари кенг ривожланган минтақаларда “еркин туристик зоналар” ташкил этиш; - рекрецион туристик маҳсулотлар турини янада кўпайтириш; - рекреацион туризм моддий техник базасини янада кучайтириш; - соғломлаштириш ва дам олиш, курортлар тизимига хорижий сайёҳларни жалб қилиш орқали рекреация туризмига эътиборни кучайтириш; - туризмга оид қонунчилик базасини такомиллаштириш; - рекреацион туристик тадқиқотлар олиб бориш, шу билан бирга ушбу йўналишда инновацион ва инвестицион ҳамкорликни янада кучайтириш.
Қайд қилинган рўйхатда бизнинг фикримизча катта туристлар оқимини ташкил қилувчи турлар жамланган. Туризмнинг шакллари дейилганда халқаро статистикада саёҳатларнинг ё`налишлари бўйича қўйидаги шаклларни ажратиш мумкин.

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish