Диссертация магистр даражасини олиш учун Маърузачи. С. Абдиев


I БОБ. ОРОЛ ДЕНГИЗИНИНГ ҚУРИШИ НАТИЖАСИДА ЭКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ 1.1. Орол денгизининг қуриш сабаблари



Download 5,05 Mb.
bet4/12
Sana30.03.2022
Hajmi5,05 Mb.
#518527
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Орол дисертация

I БОБ. ОРОЛ ДЕНГИЗИНИНГ ҚУРИШИ НАТИЖАСИДА ЭКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ 1.1. Орол денгизининг қуриш сабаблари

Орол муаммосини атрофлича ўрганиш айниқса, ХХ асрнинг 60-йиллар бошларидан эътиборан кучайиб борди. Орол денгизининг қуришига Марказий Осиё ва Қозоғистонда ҳозир мавжуд бўлган улкан сув омборларини қуриш, йирик магистрал каналлар, гидроузеллар, катта ер массивларини ўзлаштириш ҳисобига Орол денгизига келиб қуйиладиган сув миқдорининг кескин камайиб кетишига сабаб бўлди. Натижада Орол денгизи чекиниб катта ҳудудлар қум ва тузли чўлга айланди.

Марказий Осиёда суғориладиган ерлар майдони, айниқса Совет даврида тезлик билан ривожланди. Масалан, 1975 йилда 1913 йилга нисбатан суғориладиган ерлар майдони Ўзбекистон - 1485 гектардан 3 млн.600 минг гектарга (102% га), Тожикистон – 347 минг гектардан 567 минг гектарга (63%), Туркманистонда – 318 минг гектардан 819 минг гектарга (158% га) ошди. Кийинчалик ҳам суғориладиган ерлар майдони тўхтовсиз ўсиб борди. Шунга мувофиқ, сув олиш ҳам кўпайиб борди.

Амударё ҳавзасида энг йирик суғориладиган деҳқончилик майдонлари жойлашган бўлиб, ушбу майдонларда Ўзбекистон ва Туркманистон Республикаларига тегишли 10 млн. гадан ортиқ суғориш мумкин бўлган ер майдонлари мавжуд. Ҳозирги кунда ундан 2,8 млн.га еридан суғорилган ҳолда фойдаланиб келинмоқда. Шундан 1,6 млн.га Ўзбекистон ҳудудига тўғри келади.

1.2. Орол денгизи ва унинг ҳавзасида ҳозирги кунда юзага келган экологик вазият

Юқорида келтирилган сабаблар туфайли Орол денгизининг ҳажми камайиб, авваллари сув бўлган жойларда қум ва туздан иборат чўллар пайдо бўлмоқда. Бу эса глобал миқёсдаги экологик муаммоларга сабаб бўлмоқда.

Орол денгизига қуйиладиган сув миқдорининг камайиши, натижасида денгизнинг чекиниши билан бирга унинг шўрланиш даражаси ҳам ортиб бормоқда. Денгиз сувидаги туз миқдори аввалги 11-13%дан 58-60 %га ортмоқда.

Тупроқларнинг шўрланиши ҳисобига қишлоқ хўжалик махсулотлари ҳосили Ўзбекистон – 30 %, Туркманистон – 40 %, Қозоғистонда – 33 %, Тожикистон – 19 %, Қирғизистонда – 20 % га пасайиб кетди.


Download 5,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish