Диссертация илмий раҳбар: техника фанлари номзоди, доц. Н. Б. Мирзаев 2021 й. Ташкент 2021 2



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/40
Sana27.06.2022
Hajmi2,2 Mb.
#711073
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
ПДФ Диссертация

Scientific novelty of the work:
Creation of an alternative version of non-
woven materials based on camel wool. Investigation of physical and mechanical 
properties of the obtained non-woven materials. The development of a new shoe 
design and technology is based on the application of non-woven material lining on 
the basis of camel wool. 
The volume and structure of work:
The dissertation consists of 110 pages, 
23 tables and 11 figures, introduction, literature analysis, methodical part, 
experimental part, results and their analysis, design part, technological part
conclusion, 38 used literature. and applications. 
Main conclusions and recommendations:
The new shoe design thus 
developed fully meets the requirements for specific footwear. Integrity of tandoor 
details, minimized seams when attaching details. Given that the details are made of 
natural materials, the sole is made of two layers, the first layer is made of 
polyurethane, and the second layer is made of thermoelastoplastic material, it is 
expedient to mass-produce shoes of the new design. 
Research Manager:
M.R.Sayfullaeva 
Undergraduate:
с.t.s.,dots N.B.Mirzaev
 



КИРИШ 
Магистрлик диссертацияси мавзусининг асосланиши ва унинг 
долзарблиги.
 
Мамлакатимизда чарм хом ашёсини чуқур қайта ишлаш 
асосида экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 
ва турларини кенгайтириш, шунингдек, аҳолини маҳаллий ишлаб 
чиқарилган сифатли ва арзон пойабзал ҳамда чарм-атторлик маҳсулотлари 
билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда [1]. 
Қабул қилинган чора-тадбирларнинг амалда рўёбга чиқарилиши 
натижасида 2012 — 2017 йиллар мобайнида терини қайта ишлаш, чарм ва 
чарм-атторлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 1,3 баравардан 
ортиқ ўсди, терини қайта ишлаш ва унга ишлов беришнинг замонавий 
технологиялари жорий этилмоқда, ишлаб чиқарилаётган пойабзал 
маҳсулотлари турлари кенгаймоқда. 
Шу билан бирга, чарм-пойабзал соҳасини бошқаришнинг 
шаклланган тизими ушбу соҳада республикамизнинг мавжуд захиралари 
ва салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ишлаб 
чиқарилаётган тайёр маҳсулотларнинг ички ва ташқи бозорларда 
рақобатбардошлигини таъминлаш имконини бермаяпти. 
Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини бошқариш тизимининг 
самарадорлигини ошириш, хом ашёни қайта ишлашни чуқурлаштириш, 
илғор технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот 
турларини диверсификациялаш ва экспорт қилинадиган товарларни 
кенгайтириш асосида уларнинг жадал ривожланиши учун шарт-шароит 
яратиш, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини 
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар 
стратегиясида белгиланган вазифаларни изчил рўёбга чиқариш мақсадида: 
Маълумот учун қабул қилинсинки, «Ўзчармсаноат» уюшмаси 
аъзоларининг жун тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлаш, чорва молларини 
автоматлаштирилган ҳолда сўйиш, жун ва қоракўлдан буюмлар ишлаб 



чиқариш билан шуғулланувчи ташкилотлар иштирокидаги умумий 
йиғилиши қарорига мувофиқ: 
«Ўзчармсаноат» уюшмаси унинг таркибига чарм, мўйна хом ашёси 
ва жун тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлаш, чорва молларини 
автоматлаштирилган ҳолда сўйиш, жун, қоракўл ва сунъий чармдан 
буюмлар, чарм-атторлик маҳсулотлари, пойабзал ишлаб чиқариш билан 
шуғулланувчи ташкилотлар, шунингдек, бошқа ташкилотлар ихтиёрий 
равишда кирган ҳолда «Ўзчармсаноат» уюшмаси (кейинги ўринларда 
Уюшма деб юритилади) этиб қайта ташкил этилди; 
«Ўзчармсаноат» уюшмасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича 
ҳуқуқий ворис ҳисобланади; 
Қуйидагилар Уюшма фаолиятининг асосий вазифалари этиб 
белгиланди: 
Уюшма аъзолари — ташкилотларнинг хўжалик фаолиятига чорва 
молларини сўйиш ва тери тайёрлашдан хом ашёни чуқур қайта ишлаш 
ҳамда чарм-пойабзал, чарм-атторлик, мўйна, қоракўл ва жундан ишланган 
тайёр маҳсулот ва буюмлар ишлаб чиқаришгача бўлган жараённинг барча 
босқичларида кўмаклашиш; 
-корхоналарда 
илғор технологияларни, халқаро стандартлар 
талабларига мувофиқ сифат менежменти тизимини татбиқ этишни 
рағбатлантириш, Уюшма аъзолари — ташкилотларни модернизация қилиш 
ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга ҳар томонлама кўмаклашиш; 
-чарм-пойабзал, мўйна, қоракўл маҳсулотлари ҳамда жундан 
ишланган буюмлар сегментларида ички ва ташқи бозорларнинг маркетинг 
тадқиқотларини тизимли равишда олиб бориш, тармоқларнинг экспорт 
салоҳиятини кенгайтиришни қўллаб-қувватлаш, моделлаштириш ва 
брендлаш бўйича энг янги инновацион ишланмалардан фойдаланган ҳолда 
хом ашёни қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришнинг замонавий 
услубларини, 
шунингдек, 
илғор 
ахборот 
технологиялари 
ва 
автоматлаштирилган бошқарув тизимларини кенг жорий этиш; 



-талаби юқори бўлган сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш 
ҳажмини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш, ички бозорни маҳаллий 
ишлаб чиқарилган импорт ўрнини босувчи ва рақобатбардош маҳсулотлар 
билан тўлдириш учун шарт-шароитлар яратиш; 
-ички ва тармоқлараро кооперацияни, жумладан, чарм, мўйна хом 
ашёси ва жунни чуқур қайта ишлашга ихтисослаштирилган ташкилотлар, 
шунингдек, чорвачилик хўжаликлари, фурнитура ва бутловчи буюмлар 
ишлаб чиқарувчилар ўртасида кооперацияни ривожлантириш, уюшма 
фаолиятининг асосий вазифалари этиб белгиланди . 
Ўзбекистондан йил бошидан буён 110 млн 700 минг АҚШ доллари 
қийматидаги 12 млн. 200 минг жуфт пойабзаллар экспорт божхона 
режимига расмийлаштирилди.
Жорий йилда экспорт қилинган пойабзаллар сони ўтган йилнинг шу 
даврига нисбатан 91 фоизга ошди.
Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилда 
пойабзалларнинг Тожикистонга экспорти 4,5 баробарга, Афғонистонга 
экспорти 4,4 баробарга, Қозоғистонга экспорти салкам 2,1 баробарга, 
Туркманистонга экспорти 1,8 баробарга ва Қирғизистонга экспорти
1,1 баробарга ошган.
Шунингдек, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган пойабзаллар экспорт 
қилинган давлатлар қаторига жорий йилда АҚШ, БАА, Қувайт, Латвия ва 
Молдова ҳам қўшилди. 
Ўзбекистондан пойабзал экспорт қилинган давлатлар сони 12 тани 
ташкил қилиб, улар қаторида Россия ва Озарбайжон ҳам бор.
Маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳисобига жорий йилда 
республикамизга пойабзал импорти миқдор жиҳатидан салкам 4 млн. 
жуфтга, яъни 74 % га қисқарди. 
Мавзунинг 
долзарблиги:
Айни 
вақтда 
Қорақалпоғистон 
Республикаси, Навоий, Бухоро, Қашқадарё вилоятларида туячиликни 
жадал ривожлантираётган хўжаликлар бор. Жиззах воҳасида ҳам кейинги 



йилларда саноат асосидаги туячиликни ривожлантириш чоралари 
кўрилаяпти.
Арнасой, Фориш, Мирзачўл, Зафаробод ва Зарбдор туманларида 
фаолият кўрсатаётган бир неча фермер хўжаликлари ихтиёрида ҳозирда 
278 бош туялар парваришланаяпти. 2019 йилда уларнинг сони 80 бошга 
кўпайди. 
Туянинг қалин ва узун жунлари жазирамада қуёш тиғидан, 
қаҳратонда эса совуқдан асрайди. 75 фоизини тивит ташкил қиладиган туя 
жуни баҳорда қирқилади. Жунидан тўқилган гиламларнинг бозори доим 
чаққон бўлган. Ҳозирда ноёб хом ашёдан тўқимачиликда ҳам кенг 
қўлланилаяпти. Танани совуқдан асраш ва даволаш хусусияти туфайли бу 
жун қадрланади. 
Туя жунининг бу ноёб ҳусусиятидан махсус сохаларда
фойдаланиладиган пойабзаллар астарини, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш 
айни муддо бўлади. Туя жуни ўзининг универсаллиги ва табийлиги билан 
суньий толалардан анча устундир. Бундан ташқари бу технологик жараён 
чиқиндисиз хисобланади. Бундай махсус пойабзалларга талаб ҳам иқлими 
совуқ мамлакатларда юқори. 
Махсус пойабзаллар экспортини йўлга қўйиш соха ривожи учун 
катта туртки булади. 

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish