II БОБ. ТАДҚИҚОТДА ҚЎЛЛАНИЛГАН МЕТОДИКАНИНГ
ТАВСИФИ
2.1 Тадқиқот объектларининг тавсифи
Чарм- пойабзал ишлаб чиқариш Республикамиз енгил саноатининг
асосий тармоқларидан бири ҳисобланади. Ҳозирги кунда у йирик
механизациялашган тармоқ бўлиб, илғор технология асосида фаолият
кўрсатмоқда. Пойабзал ишлаб чиқариш йилдан-йилга кўпаймоқда, сифати
эса янада яхшиланмоқда. Пойабзал истеъмолчининг маълум бир
эҳтиёжини қондириш, яъни киши оёғини ҳар хил таъсирлардан сақлаш
учун хизмат қилади. Шунинг учун пойабзалларга кўплаб талаблар
қўйилади, уларнинг ичида функсионал, пишиқ-пухталик, эстетик ва
техник-иқтисодий талаблар асосий ўринни эгаллайди.
Пойабзалларнинг
функсионаллиги
уларнинг
антропометрик
хусусиятларининг кўрсаткичлари (ўлчами, тўлалиги, шакли ва бошқа),
массаси, эгилувчанлиги, иссиқ ва намликдан сақлашлиги билан
таъминланади; пишиқ-пухталиги- жисмоний ва маънавий йейилиш
муддати, шаклининг сақланиши, кийилиш жараёнида ташқи кўриниш
кўрсаткичлари,
таъмирланишга
мойиллиги
билан
тавсифланади;
эстетиклиги - стил йўналиши, композициясининг яхлитлиги, фасони ҳамда
моделининг оригиналлиги билан белгиланади; техник-иқтисодий мақсадга
мувофиқлиги - ишлаб чиқариш, таъмирлаш харажатлари билан
аниқланади.
Барча пойабзаллар асосий, бирламчи, хомашёлари бўйича чарм,
резина ва жундан босиб тайёрланган пойабзалларга бўлинади. Чарм
пойабзалларга юза қисми табиий ва сунъий чармдан ҳамда тўқимачилик
материаллари (газлама, трикотаж, нотўқима материаллар )дан тайёрланган
пойабзаллар киради.
Табиий чармлар. Чарм ишлаб чиқариш учун асосий хомашё
сифатида қорамол, қўй, эчки, от терилари ишлатилади. Унча кўп бўлмаган
ҳолда буғу, туя ва ёввойи ҳайвонлар ҳамда денгиз ҳайвонларининг
26
териларидан ҳам фойдаланилади. Ҳайвон танасидан шилиб олинган тери
нам (иссиқ) ҳолатда бўлиб, у микроорганизм таъсирига чидамсиз бўлади.
Шунинг учун териларни сақлаш ва ташиш пайтида чиришдан сақлаш учун
кўпроқ нам туз сепиш, музлатиш, қуритиш ва бошқа усуллар ёрдамида
консервацияланади.
Пойабзаллар учун кўплаб тўқимачилик материаллари (газламалар,
трикотаж, нотўқима холстлар ва тўқима-атторлик буюмлари) ҳам
ишлатилади. Буларнинг ҳар бири тола таркиби, тузилиши ва пардози
бўйича бўлинади. Жумладан, тола таркиби бўйича пахта, зиғир, жун, ипак
ҳамда қурама, фойдаланиши бўйича пойабзаллар устки қисми
деталларининг ташқи бўлаклари (атлас, икки қатламли кирза, рагожка,
драп, сукно, замша, вертёлкали трикотаж матоси, нотўқима материаллар),
астарлар (тиксаржа, диагонал, тик-ластик, байка, сунъий мўйна ва бошқа)
ва оралиқ қисмлари (корд-бумазей, бўз ва хом миткаллар) бўлади.
Хусусиятларнинг умумийлиги жиҳатидан жун толалари бошқа
тўқимачилик толасидан сезиларли даражада фарқланади. Жун толалари
ҳайвонларнинг ҳаётий фаолияти тўкиш пайтида кесиш ёки тараш билан
олиб ташланган толалар маҳсулотдир. Уларнинг хусусиятларига насл ва
индивидуал хусусиятлари ҳайвонлар, уларни боқиш ва парвариш қилиш
шартлари, соғлиқ ҳолати, ташқи атроф-муҳит омиллари ва бошқалар катта
таъсир кўрсатади.
Жуннинг барча хоссалари физикавий ва механик, технологик ва
кимёвийларга бўлинади.
Физикавий ва механик хусусиятларга қуйидагилар киради: буриш,
ингичка
(қалинлик),
узунлиги,
гигроскопиклиги
ва
намлиги,
мустаҳкамлиги ва чўзилиши, ранги, ёрқинлиги, жун ўтказувчанлиги,
зичлиги ва ўртача зичлиги [13].
Технологик хусусиятларга қуйидагилар киради: ювилмаган жундан
ювилган жуннинг ҳосиласи, йигирув ҳажми ва рулон ҳажми.
27
Кимёвий хусусиятлар жуннинг турли хил таъсирларга нисбатини
тасири кимёвий моддалар, сув, буғ, иссиқ ҳаво микроорганизмлари киради.
Тўқимачилик саноатида қўлланиладиган жун толалалари асосан икки
турга бўлинади: табиий ва кимёвий. Табиий толаларга — табиатдан ҳосил
этилган жонивор, ўсимлик ва минерал толалар киради, яъни — чигитли
пахта, каноп, лён, ўсимлик, жун-жонивор ва минерал толаларга эса —
асбест киради. Кимёвий толаларга юқори молекулар бирикма таъсирида
кимёвий йўл билан олинадиган толалар киради. Жунни қайта ишлаш
тармоғи халқ хўжалигида ўз ўрнига эга бўлиб, у истеъмолчиларига жун
асосидаги
газмолларни
ва
техник
мақсад
учун
қўлланадиган
маҳсулотларни ишлаб чиқаради. Жунни қайта ишлаш технологик жараёни
қуйидагилардан иборат: қишлоқ хўжалигидан олинган жунни қайта ишлаш
учун фабрикаларга келтирилади. У ерда жун таркибидаги ифлосликлардан
тозаланади ва навларга ажратилади. Жунни ифлосликдан тозалаш икки хил
усулда амалга оширилади: 1. Қуруқ усулда — тароқлар ёрдамида жунни
титиб, таркибидаги ифлослик ажратилади. 2. Ҳўл усулда — жунни маълум
консентрацияда ювиб, тозаланилади ва қуритилади. Жундан тайёр
маҳсулот олишга қадар мавжуд технологик жараёнлар: Жунни қайта
ишлаш жараёнлари қуйидагилар, навга ажратиш-тойлаш фабрикага
жўнатиш-титиш-қуруқ тозалаш-ҳўл тозалаш-қуритиш-йигириштўқиш-
бўяш-тайёр маҳсулот.
Жун ташқи кўринишдан ҳамда тузилиши бўйича қуйидаги асосий
турларга ажрайди. Майин жун тури — ушбу жун тури қалинлиги 30 мкм
бўлиб, у жуда майин бўлади. Бу турдаги жунда фақатгина сиртқи ва ички
қатлам мавжуд холос. Бундай жунлардан юқори сифатли наматлар
тўқилади. Оралиқ жун тури — ушбу жун тури майин ва ўқлоқсимон
типлар орасида жойлашган бўлиб, унинг қалинлиги 30—50 мкмни ташкил
етади [14]. Ўқлоқсимон жун тури — ушбу турдаги жуннинг қалинлиги
50— 150 мкм ни ташкил етади. Бу жун типи 32 қатлам сиртқи, ички ва ўзак
қатламлардан ташкил топган. Ўлик тола тури — ушбу жун тури ниҳоят
28
дағал бўлиб, ўзак қатлами катта миқдорни, салкам 90%ни ташкил этади.
Ҳайвон жунини баҳор фаслида катта тутамда олинган массасида руно деб
аталади.
Жунни теридан ажратиб олишга қараб, жун қуйидаги турларга
бўлинади:
Табиий жун — мавсум пайтида жониворлар терисидан қириб олиш
натижасида барпо этилган жундир. Корхона шароитидаги жун —
корхонада терилардан кимёвий усул билан ажратиб олинган жун. Табиий
ҳолда жунлар асосан қириб ёки қирқиб олинади. Жун турлари қуйидагича
бўлади [15]:
а) йилқи жуни — ушбу жун асосан сўйилаётган йилқиларнинг
терисидан қириб ёки баҳор ва куз мавсумида улардан қирқиб олинади.
Ушбу жун халқ хўжалигида асосий манба ҳисобланади;
б) эчки жуни — ушбу жун ниҳоят майин ҳисобланиб, ниҳоятда
пишиқ, ялтироқ ҳамда йенгил бўлади. Aйниқса, кашмир, ангор жунлари
юқори сифатли ҳисобланади. Уларнинг кенг тарқалган жойи Шимолий
Кавказ, Озарбайжон ва Қозоғистон ҳисобланади. Ушбу жунлар асосан
кўйлак, қўлқоп, трикотаж матолар тайёрлашда кенг қўлланилади;
д) туя жуни — бу жун туялардан олиниб, уларнинг узунлиги 40—
60мм ни ташкил этади. Улар асосан Ўзбекистон, Туркманистон,
Россиянинг Волгоград ва Саратов вилоятларида йетиштирилади;
е) от ва мол жуни — ушбу жун узунлиги бўйича калта ҳисобланади
(30—40 мм). Қалинлиги эса 40—70 мкм бўлади. Бошқа жунларга
қараганда дағалроқ ҳисобланади;
ф) кийик жуни — бу жунлар анча кам йетиштирилиб, улар асосан
астар учун қўлланилади.
Тола узунлиги - толани текислаб, уни чизғич ёрдамида мм да ўлчаш
натижасида аниқланади. Ниҳоят даражада ингичка майин жуннинг
узунлиги кичик бўлади. Ниҳоят, бир текис жун — бу меринос жуни бўлиб,
29
унинг узунлиги узун бўлади. Нотекис узунликдаги жун дағал бўлиб, унинг
узунлиги кичик бўлади.
Узилиш кучи ва чўзилиш - агар битта толанинг бир учини
маҳкамлаб, иккинчи учига юк боғланса, у аввало чўзилади, сўнгра юкнинг
массаси ошириб борилса, узилиб кетади. Шу узилиш давридаги куч
миқдори толанинг чегаравий узилиш кучи деб аталади. Чўзилиш
натижасида эса толанинг узайиши рўй бериб, у узилишдаги чўзилиш деб
аталади.
Толанинг бикрлиги — унга таъсир этаётган кучлар таъсирида
толанинг ўз хусусиятини сақлашга интилиш қобилияти.
Илашувчанлик — бир толанинг иккинчи толага нисбатан
сирпанишда таъсир этувчанлик хусусияти меъёрли босим кучи ҳисобга
олинмаган ҳолда.
Гигроскопик хусусияти ва намлик — толанинг ташқи муҳитдан
керакли намликни тортиб олиш ёки унга бериш хусусияти гигроскопик
хусусиятидир. Жун таркибидаги суюқлик массасини уни абсолут қуруқ
массасига нисбатан фоизда ҳисобланади.
Жун руно кўринишида ажратиб олиниб, тайёрлов пунктларига
топширилади. Ҳар бир партия ўзининг ветеринар кўригидан ўтган
гувоҳномаси ва сертификацияси билан бўлиши шарт. Жун тайёрлаш
пунктларига оғирлиги 150—200 кг қилиб той кўринишида прессланади.
Сўнгра ЖДИ фабрикаларига жўнатилади. Жун ташқи кўринишига,
қалинлиги ва узунлигига қараб синфларга ажратилади. Aлбатта, қирқиб
олинган мавсуми ҳам бир хил бўлиши шарт. Толанинг таркиби бўйича жун
бир текисда ва аралаш кўринишда бўлади. Технологик хусусияти бўйича
жун майин, ярим майин, ярим дағал ва дағал бўлади. Жунни синфларга
ажратишда Aнглияда Бралфорд тизими жорий этилган бўлиб, у фақат бир
текисдаги жунлар учун қўлланилади. Ушбу тизим бўйича 14 та синф
мавжуд: 90к , 80к , 70к , 64к , 60к , 58к , 56к , 50к , 46к , 44к , 40к , 36к , 32к
, 28к . Кўрсатилган сон қанча кичик бўлса, жун толаси шунча йўғон
30
бўлади, агар икки синф орасида бўлса, унда каср кўринишида бўлади, яъни
58/56к . Илмий-техник синфланиши бўйича жуннинг нафақат қалинлиги,
балки унинг узунлиги, йигирилиш хусусияти ва илашувчанлиги ҳам
ҳисобга олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |