Тадқиқотда ошқозоннинг кардиал, пилорик ва туб қисми деворининг умумий қалинлиги, шиллиқ пардаси, бурмасининг баландлиги, без тўқимаси, шиллиқ ости асоси ва мушак қаватлари ўлчамлари аниқланди
Тадқиқотда ошқозоннинг кардиал, пилорик ва туб қисми деворининг умумий қалинлиги, шиллиқ пардаси, бурмасининг баландлиги, без тўқимаси, шиллиқ ости асоси ва мушак қаватлари ўлчамлари аниқланди
ТАДҚИҚОТ УСУЛЛАРИ МОРФОЛОГИК МОРФОМЕТРИК СТАТИСТИК 141 кундан 150 кунгача (5 ойлик) каламушларга 10 кун давомида 0,5 мл дистилланган
сув (назорат гуруҳи) ва турли комбинацияларда яллиғланишга қарши дорилар
(тажриба гуруҳлари) интрагастрал юборилган.
.
Дори воситаларининг ҳар хил миқдори таъсирида турли даражадаги морфологик ўзгаришлар юзага келади. Оқ зотсиз эркак каламушларда яллиғланишга қарши дори воситалариларнинг ошқозон шиллиқ қаватига ва шиллиқ ости асосига таъсири тажрибада ўрганилди. Олинган маълумотларга қараганда, дори воситаларининг таъсиридан кейин ошқозон шиллиқ ҳамда шиллиқости асосининг ўлчамлари камайиши ҳисобидан ошқозон деворининг умумий қалинлиги сезиларли даражада камайди, бу ўзгаришлар асосан IV - V гурух лаборатор ҳайвонларда яққол намоён бўлди.
ХУЛОСАЛАР
Полипрагмазиянинг салбий таъсири барча гурухлар билан тажрибадаги 1-гурух оқ зотсиз эркак каламушларини ўзаро солиштирганимизда уларнинг барча параметрлардаги ўлчамлари сезиларли даражада камайганлиги кузатилди.
3. Полипрагмазиянинг салбий таъсири мобайнида эксперимент гуруҳларининг каламушлари ошқозон деворидаги шиллиқ қавати, шиллиқости асосининг лаборатор ҳайвонларнинг I-гурухига қараганда энг юқори пасайиши V-гурух (1,23 мартага) ва IV- гурух (1,42 мартага) тажриба ҳайвонларида, энг кам пасайиш III -гурух (1,21 мартага) тажриба ҳайвонларида кузатилди.
Иқтисодий самарадорлик
Иқтисодий самарадорлик таҳлили олиб борилганда ва харажатлар кўринишлари таққосланганда, харажатларни минималлаштириш таҳлилидан фарқли ўлароқ, катта ёки кичикроқ, аммо эквивалентсиз самарадорлик билан тавсифланади. Шунинг учун ҳам, маълумотларнинг ишончлилиги даражасига қараб таҳлилни ўтказиш мақсадга мувофиқлигини баҳолаш муҳим аҳамиятга эга. Харажатларни самарадорлик жиҳатидан таҳлил натижасида харажат/самарадорликнинг бир-бирига нисбати олинади. Ушбу нисбатлар қуйидаги формула бўйича ҳисобланади [Fillips S., Tompson G., 1999]. Х/С=(Х2-Х1):(С2-С1)х100, бунда Х/С - "харажат / самарадорлик", Х1 ва Х2 - мос равишда биринчи ва иккинчи аралашувнинг умумий қиймати, С1 ва С2 мос равишда биринчи ва иккинчи аралашувларнинг самарадорлиги бўлиб, исталган ва исталмаган натижалар эҳтимоли билан боғлиқ ҳолда ифодаланади; 100 - ҳисоблаш коэффициенти. Яллиғланишга қарши дори-дармонларни амалда қўллаш бўйича тавсия этилган кўрсатмаларнинг фойда-харажат таҳлили шуни кўрсатдики, исталган натижа билан фойдаланиш нархи: Х/С=(Х2-Х1):(С2-С1)х100=(120 000 -100 000):(100-80)х100= 20 000:20х100=100 000 сум. Шундай қилиб, яллиғланишга қарши дорилар воситалари билан полипрагмазия фонида ошқозон деворининг тузилишига патологик таъсирни аниқлаш, шунингдек, кўп миқдордаги дори воситаларини сотиб олиш харажатларини камайтириш бўйича тавсия этилган услубий тавсиялар тежашга олиб келиши мумкин. Бу самарадирлик ҳар бир бемор учун 100 000 сўмни тежашга имкон беради.