Диссертация илмий раҳбар и ф. д., проф Маликов Т. С. Тошкент 2018 2


КИРИШ  Мавзунинг асосланиши ва унинг долзарблиги



Download 1,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/40
Sana22.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#91739
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
Ollokulova F

КИРИШ 
Мавзунинг асосланиши ва унинг долзарблиги. Ўзбекистон 
Республикасида бозор муносабатларининг шаклланишига оид туб иқтисодий 
ислоҳотлар ўтказилиши бюджет тизими, жумладан, маҳаллий бюджетлар 
аҳамиятини янада оширади. Чунки ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий 
ривожланиши 
маҳаллий 
бюджетларнинг 
молиявий 
барқарорлигига 
боғлиқдир. Ислоҳотлар чуқурлашиши билан маҳаллий бюджетлар томонидан 
молиялаштириладиган чора-тадбирлар ҳажми ошаверади, шунингдек, улар 
ихтиёрига қоладиган даромадлар ҳам кенгаяверади.
Маҳаллий 
бюджетлар 
умумдавлат 
иқтисодий 
ва 
ижтимоий 
вазифаларини амалга оширишда, биринчи навбатда, давлат маблағларини 
тақсимлаш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришда муҳим 
аҳамиятга эга. Улар маҳаллий ҳокимиятларнинг фаолият кўрсатишларида 
асосий молиявий манба бўлиб, давлатнинг ижтимоий-иқтисодий сиёсатини 
жойларда амалга оширишда асосий ролни ўйнайди. Маҳаллий бюджетлар 
тизими маҳаллий талаб-эҳтиёжларни тўлароқ қондиришни ҳамда давлатнинг 
марказлашган тартибда амалга оширадиган тадбирларнинг бажарилиши 
билан чамбарчас боғланган ҳолда ижро этишга имкон яратиб беради. 
Ўзбекистон Республикасида бюджет тизими тараққиётининг ҳозирги 
босқичида амалдаги давлат молияси тизими замонавий талабларга жавоб 
бермаслиги ва олиб борилаётган бюджет сиёсатига, ўрта муддатли даврда 
қабул қилинган давлат дастурлари билан боғлиқ бюджет харажатларига 
объектив ва ишончли баҳо беришга имкон бермаслиги, бюджетни 
режалаштиришнинг халқаро эътироф этилган усуллари жорий этилиши суст 
бўлганлиги каби муаммолар бугунги кунда кўзга ташланмоқда. 
Ўзбекистоннинг ўрта муддатли ривожланиш стратегиясида маҳаллий 
бюджетлар даромадлари базасини ошириш, харажатлари тизимларини ислоҳ 
қилиш, уларнинг молиявий мустақиллигини таъминлаш, ҳудудлар ўртасида 
рақобат муҳитини шакллантириш каби муҳим вазифалар белгиланган бўлиб, 



мазкур 
вазифаларни 
таъминлашда 
ривожланган 
давлатлар 
илғор 
тажрибасини ўрганиш, уларнинг ижобий натижаларини республикамизда 
қўллаш муҳим аҳамиятга эга. Ҳудудларни ривожлантириш борасида фикр 
юрита туриб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев шундай 
дейди: “Ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни 
молиялаштириш учун маҳаллий бюджетларнинг маблағлари етарли эмас”
1

Мамлакатимиз молия-бюджет тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар 
ҳудудий иқтисодиёт муаммоларининг кескинлашуви шароитида маҳаллий 
бюджетлар имкониятларини янада оширишга зарурият сезмоқда. Шундан 
келиб чиқиб, худудлар эҳтиёжларини қоплаши учун етарли молиявий 
манбага эга бўлиши, улардан оқилона ва самарали фойдаланиш, уларнинг 
барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, бунда 
илмий асосланган таклиф ва тавсияларни кенг қўллаш орқали масалага 
тизимли ёндашиш муҳим аҳамият каб этади.

Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish