III-боб бўйича хулоса
Ҳозирги кунда Республикамизда қимматли капитал бозори фаолиятини замон талаби даражасида ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Бунда ушбу соҳанинг хуқуқий базасини янада такомиллаштириш, шунингдек, Ўзбекистон фонд бозорида ҳосилавий қимматли қоғозларини чиқариш жойлаштириш ва муомалада бўлиши жараёнини янада такомиллаштириш муҳим аҳамиятга касб этади.
Ўзбекистонда ҳосила қимматли қоғозларни чиқариш ва улар муомалада бўлишининг ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Ҳосила қимматли қоғозларни чиқариш ва уларнинг муомалада бўлиши ҳақидаги Низомга мувофиқ республика ҳудудида фақат уларнинг негизида аксиядорлик жамиятларининг қимматли қоғозлари ётадиган ҳосила қимматли қоғозлар чиқарилиши мумкин. Мазкур ҳосила қимматли қоғозларнинг эмиссия рисоласи давлат рўйхатидан ўтиши ва белгиланган тартибда рўйхатга олиш рақамига эга бўлиши лозим. Ҳосила қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарор уни чиқариш ваколатига эга бўлган эмитентнинг бошқарув идораси томонидан қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ, опсионлар улар эмитентининг илгари чиқарилган шахсий қимматли қоғозларини ҳам, учинчи шахслар қимматли қоғозларини ҳам харид қилиш ёки сотиш ҳуқуқини тасдиқлаши мумкин.Базис активи эмитентнинг биринчи марта муомалага чиқарилаётган шахсий қимматли қоғозларидан иборат бўлган опсионларнинг чиқарилишига
йўл қўйилмайди.
Опсионлар эгасининг номи ёзилган ва кўрсатувчи эгалик қиладиган турларда бўлиши мумкин. Ўзбекистон Республикасида опсионлар ўзига америкача хилдаги опсионнинг белгиларини жамлади,опсион эгаси ўзининг базис активини харид қилиш ёхуд сотиш ҳуқуқини ё малум бир муддат давомида, ёки аниқ бир санада амалга оширади.
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
Олиб борилган тадқиқот ва ўрганишлар натижаларидан хулоса қилган ҳолда ушбу илмий мақоланинг якунида бир нечта таклиф ва тавсиялар бериб ўтсам:
1.Ўзбекистон қимматли қоғозлар иккиламчи бозори профессионал иштирокчиларининг миллий ассотсиатсияси ва Ўзбекистон банклари ассотсиатсиясининг қошида молия бозорининг барча иштирокчлари учун очиқ бўлган электрон ма’лумотлар базасини тузиш. Бу мазкур бозорнинг шаффофлигини та’минлайди ва унинг иштирокчилари томонидан қарор қабул қилиш жараёнининг оперативлиги та’минлаш
2.Ҳосила қимматли қоғозларни фонд бозорига маблағларни жалб қилиш мақсадида гуруҳий инвесторлар ва жисмоний шахсларга мўлжалланган янги молиявий активларни жорий қилиш лозим. Жаҳон амалиётидан керагича фойдаланиш ва муҳим инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш учун яратилган активларни эмиссия қилиш керак.
3.Инвеститсия муҳити ва чет эл инвеститсиялари оқимининг барқарорлилигини та’минлашнинг муҳим шарти боʻлган макроиқтисодий коʻрсаткичларнинг барқарорлигини та’минлаш лозим. Шунингдек, фонд бозори инфратузилмасини ва иштирокчилар фаолиятини барқарорлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни фаоллаштириш лозим.
Фонд бозори орқали инвеститсия фаолиятини молиялаштиришнинг энг самарали усулларидан бири бу фонд бозори инфратузилмаси, яъни андеррайтинг ташкилотлари қимматли қоғозларни жойлаштириш ва сотиб олинмаган қимматли қоғозларни сотиб олиш билан шуғулланганда, маркет-мейкерлар нархларни ушлаб туришлари шарт. Бизнинг фикримизча, инвеститсия лойиҳаларини ўз капитали ҳисобидан амалга ошириш самарадорлигини таъминлаш, шу жумладан бозор фаолиятини таъминлаш, юқори даражада ликвидатсия қилинган қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш, ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоя қилишни кучайтириш орқали кўп томонлама чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш зарур.
Мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган корпоратив тузилмаларнинг фонд бозоридаги фаоллигини ошириш мақсадида корпоратив бошқарув сифатини кескин оширишимиз талаб этилади.
Корпоратив бошқарув тизимида давлат иштирокини оптимал даражада қисқартириш, акциядорларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириб бориш талаб этилади.
Акциядорлик жамиятлари томонидан IPO операцияларини ташкил этиш ва ўтказишга босқичма-босқич тайёргарлик кўриб бориш мақсадга мувофиқ, деб ўйлаймиз. Мазкур амалиёт бевосита акциядорлик жамиятларига хорижий капитал жалб қилишда ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Корпоратив облигациялар муомаласини кенгайтириб бориш мақсадида устав капитали миқдоридан келиб чиққан ҳолда масъулияти чекланган жамиятларга ҳам корпоратив облигациялар муомалага чиқариш ҳуқуқини бериш лозим. Чунки реал ҳолатда айрим масъулияти чекланган жамиятларнинг устав капитали ва фаолият кўлами акциядорлик жамиятларига қўйилган талабларга жавоб бера олади.
Бугунги кунда қўшимча қимматли қоғозлар эмиссияси ҳисобига акциядорлик жамиятларидаги давлат улушини хусусийлаштириш, хорижий инвесторларни жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилаётган бир вақтда корпоратив қимматли қоғозлар эмиссиясидан олдин потенциал инвесторлар олдига бориб тақдимотлар ташкил этиш қимматли қоғозларнинг муваффақиятли жойлаштирилишини имконини беради.
Оммавий ахборот воситаларида муомалага чиқарилаётган акциялар ва корпоратив облигациялар хусусида мунтазам равишда эълонлар бериб боришни йўлга қўйиш ҳам ўз навбатида акциядорлик жамиятларининг фонд бозоридаги фаоллигига хизмат қилади. Бундан ташқари аҳолининг корпоратив бошқарув, акциядорлик жамиятлари фаолияти, қимматли қоғозлар бозори амалиётига доир билимларининг ортишига ҳам олиб келади.
.
эмитентлар томонидан корпоратив бошқарув тамойилларига риоя этиш соҳасидаги ахборотларни ошкор этиш тартибини ишлаб чиқиш ва қонунунан белгилаш, ҳамда йиллик ҳисоботда тегишли шарҳларни келтиришни қонунан талаб этиш. Бу талабларга риоя қилмаслик учун иқтисодий ва маъмурий жавобгарлик чораларини ўрнатиш зарур;
қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари ахборотларни ошкор этиш ва информацион таъминоти масалалари бўйича меъёрий-хуқуқий базани такомиллаштириш;
қимматли қоғозлар бозоридаги аҳволни таҳлил қилиш учун кўрсаткичларнинг умумқабул қилинган тизимини яратиш;
ошкор этишга таъллуқли ахборотларни йиғиш ва тарқатишнинг самарали тизимини яратиш;
эмитентлар томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинадиган кўрсаткичлар тизимини такомиллаштириш;
эмитентлар фаолиятидаги уларнинг қимматли қоғозлари курсига жуда таъсир этувчи барча воқеаларни албатта чоп этиш;
тижорат сири бўлган ва бундай бўлмаган ахборотлар ҳамда алоҳида фуқаро ва давлат ҳокимияти органлари талабларига кўра албатта тақдим этиладиган ахборотлар турини аниқ ажратиш;
ноаниқ ахборот тақдим этганлик учун масъулиятни ошириш;
ахборотни ошкор этиш бўйича талабларни бузувчи ташкилотлар ва шахсларга нисбатан жазо чораларини кучайтириш;
акциядорлик жамияти фаолияти ҳақидаги ахборотни эркин олиш бўйича қонунда мустаҳкамланган акциядорлар хуқуқларини амалга ошириш бўйича тадбирларни ўтказиш;
информацион агентликлар, оммавий ахборот воситалари, консалтинг фирмалари ва қимматли қоғозлар бозори малакали қатнашчиларини ошкор этиладиган ахборотларни ахборот бозорига чиқариш ва шунингдек у билан
инвесторларнинг маълум гуруҳларини таъминлаш масалалари бўйича ҳамкорлигини таъминлаш;
савдо тизимларида қимматли қоғозлар билан ўтказилган операциялар ҳажми ва нархи тўғрисидаги ахборотни ошкор этиш.
Фонд бозори иштирокчилар фаолиятининг ахборот ошкоралиги таъминлаш даражасини ошириш бўйича самарали чора – тадбирлар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:
Эмитент ва уларнинг қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиш тизимини ҳам биржа, ҳам биржадан ташқари андозалашган жараёнларни белгилаш, эмитентларнинг мажбурий ҳисобот шакллари орқали такомиллаштириш;
Ўзбекистон қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари фаолиятини жараёни ва меъёрларни андозалаш;
Қимматли қоғозлар бозорининг иккиламчи биржадан ташқари электрон савдо тизимини ривожлантириш;
Ўзаро ҳисоб – китоб, биржа ва биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозоридаги савдолар бўйича клиринг тизимини яхшилаш;
Ўзбекистон корпоратив қимматли қоғозлар иккиламчи бозорида маркет – мейкерлар фаолиятини жадаллаштириш;
Давлат томонидан қимматли қоғозлар билан боғлиқ операцияларни қатъий ва самарали назорат тартибини белгилаш, уларни ҳисобга олиш тартибини тасдиқлаш ва иерархик тарзда (республика, худуд, муниципал) ва фонд бозорининг барча функционал босқичларида уларни рўйхатга олиш;
Бозорнинг барча иштирокчилари айниқса, кичик ва ўртача инвесторларга эмитент ва қимматли қоғозлар тўгрисида ахборотларни олиш имконини таъминлаш;
Қимматли қоғозларни кодлаш тизими ва маҳаллий эмитент қимматли қоғозлар бланкларида нашр этиладиган маълумотга вақти – вақти ўзгартириш кириб туриш;
Мазкур мамлакат худудида айланаётган қимматли қоғозлар бўйича,
эмитент тўғрисида асосий ахборотни жамлаган, молиявий ҳолатни акс этувчи кўрсаткичларга эга, чиқарилаётган ва муомаладаги қимматли қоғозлар бўйича, қимматли қоғозларда тўланадиган дарома тўғрисида ягона маълумотлар банкини ташкил этиш;
Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси зиммасига қимматли қоғозларни моддийсизлаштириш ва келгусида қимматли қоғозларнинг нақдсиз шаклига хизмат кўрсатишни рвиожлантириш;
Амалдабундайёндашувфондбозоринингасосий
иштирокчиларинингахборотошкораликдаражасиниошириш,
инвесторларнинг сифатли инфратузилмавий таъминотига эга бўлиб, халқаро андозага мос ривожланган фонд битимлар учун бозорининг шаклланиши учун замин яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |