Диссертация илмий раҳбар: филология фанлари доктори, доцент. О. С. Ахмедов Тошкент 2020 мундарижа



Download 325,49 Kb.
bet6/54
Sana23.02.2022
Hajmi325,49 Kb.
#148998
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54
Bog'liq
2 5474242037035304901

Тадқиқотнинг амалий натижаси қуйидагилардан иборат:

  • инглиз ва ўзбек тилларини ўрганишда банк-молия терминларининг деривацион тизимини ривожлантириш ва қиёсий терминшунослик тамойилларини такомиллаштириш бўйича ҳамда банк-молия терминларини тартибга солиш (унификация қилиш), уларни таржима қилишда бир хилликка эришиш мақсадида бир қанча амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган;

  • банк-молия терминларининг инглиз ва ўзбек тили лексикографик манбалардаги фундаментал ўрни исботланган, лексикографик мезонлари ишлаб чиқилган, аҳамиятлилик даражаси аниқланган;

  • таълим тизимининг турли бўғинларида терминшунослик, лексикология муаммолари бўйича дарслик ва ўқув қўлланмаларни яратиш, танлов фанлари бўйича назарий ва амалий машғулотларни олиб боришга имконият яратади.

Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги ишда қўлланилган илмий ёндошувлар, усуллар, назарий маълумотларнинг ишончли манбалардан олингани, амалий мисоллар ва таҳлиллар фактик-аналитик тил материалларига таянилгани, ишда замонавий тадқиқ усулларидан фойдаланганлиги,республика, халқаро миқёсдаги илмий-услубий, илмий-амалий конференция материаллари тўпламлари, ЎзР ОАК рўйхатидаги журналлар ҳамда хорижий илмий журналларда чоп этилган мақолалар, хулосалар, таклиф ва тавсияларнинг амалиётда жорий этилгани, олинган натижаларнинг ваколатли ташкилотлар томонидан тасдиқланганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти чоғиштирилаётган тилларда банк-молия соҳасида қўлланиладиган янги терминологик бирликларнинг ҳосил бўлишида етакчи деривацион усул сифатида аффиксация таҳлил қилинганлиги, банк-молия терминларининг диахрон ва синхрон, деривацион-семантик, лексик-семантик, синтактик-услубий, лингвостатистик жиҳатдан чоғиштирма тадқиқи натижасида инглиз ва ўзбек тилларига хос бир қанча интертерминлар аниқланганлиги, банк-молия соҳаси терминларининг таржима усуллари ва лексикографик мезонлари ишлаб чиқилганлиги билан характерланади. Тадқиқот натижасида олинган илмий-назарий хулосалар инглиз ва ўзбек тилларидаги банк-молия терминларининг чоғиштирма тадқиқининг асл мазмун-моҳиятини асослаш, иқтисодиёт терминологиясининг бошқа лексик қатламларини бадиий ва лингвистик хусусиятларини ёритишда келгуси тадқиқотлар учун илмий-назарий манба бўлиб хизмат қилади.
Тадқиқот натижаларинингамалий аҳамияти тадқиқот материаллари ва хулосаларидан атамашунослик, лингвистика, лексикология, лексикография, таржима назарияси ва амалиёти, терминография бўйича маъруза курсларини ўқишда, семинар машғулотларини ишлаб олиб боришда, дарслик, ўқув қўлланмалар ва ўқув услубий мажмуа яратишда, кўп тилли ва изоҳли терминологик луғатлар тузишда, магистрлик, докторлик диссертацияларини ёзишда фойдали манба бўлиб хизмат қилиши билан изоҳланади.

Download 325,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish