§3. 2.
|
Банк-молия терминларини унификациялаш ва лексикографик мезонлари хусусида. . . . . . . . . . . . . . . . .
|
95
|
§3. 3.
|
Инглиз ва ўзбек тилларидаги банк-молия терминларининг таржима қилишдаги ўзига хос хусусиятлар. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .
|
110
|
|
Учинчи боб бўйича хулосалар. . . . . . . . . . . . . . . . . .. . . . .
|
127
|
|
|
|
|
ХУЛОСА . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .. . . . . . .
|
131
|
|
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ. . . .
|
136
|
|
|
|
КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон иқтисодиётида рўй бераётган молиявий-иқтисодийва инновацион жараёнларнинг глобаллашуви ва интеграцияси мамлакатимизнинг иқтисодиёт ҳамда банк-молия соҳаларини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришга туртки бўлди. Бу ўз навбатида,банк-молия соҳаларининг тараққий этиши, мазкур соҳада фаол қўлланиладиган банк-молиятерминлар тизимини илмий-назарий жиҳатдан атрофлича тадқиқ қилиш заруриятини юзага чиқарди. Мамлакатимизда рақамли иқтисодиётга ўтиш, иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш, банк-молия соҳаларида барқарорликка эришишга йўналтирилган ислоҳотларни чуқурлаштириш даврида банк-молия соҳалари учун бир нечта хорижий тилларда эркин мулоқот қила оладиган юксак малакали, рақобатбардош кадрлар тайёрлашни тақозо этади. Шу маънода, инглиз ва ўзбек тиллари кесимида банк-молия соҳасида қўлланиладиган терминларнинг илмий-назарий жиҳатлари бўйича илмий-тадқиқот олиб бориш муҳим стратегик вазифа ҳисобланади.
Дунё тилшунослигида банк-молия терминларини тартибга солиш ишлари турли тизимли тиллар доирасида амалга оширилган бўлса-да, шу кунгача миллий тилимизни – ўзбек тилини жаҳон тилларидан бири, инглиз тили билан қиёсий йўсинда, банк-молия терминларининг лексик-семантик, лексикографик ва таржима муаммолари етарлича ҳал этилмаган. Банк-молия соҳа терминларини тартибга солиш мезонлари ишлаб чиқилмаган. Шу маънода, терминларнинг структуравий ва деривацион моделларини аниқлаш, байналмилал ва ўзлашма қатлам бирликларининг миллий тилларда барқарорлашув жараёнларини таҳлил ва тадқиқ этиш, таржима қилиш услубларини такомиллаштириш, терминлардаги синонимлик (вариантлилик), полисемик ва омонимлик ҳолатларни тартибга солиш ҳамда меъёрлаштириш юзасидан таклифлар бериш, босма ва электрон таржима луғатларини тузиш каби масалаларнинг ҳал этилиши банк-молия соҳалари ривожини таъминлаш билан бирга, рақамли иқтисодий фаолият иштирокчиларига муайян даражада енгиллик яратилишига олиб келади,албатта.
Бугунги кунда мамлакатимизда банк-молия терминологик тизими ривожланиш босқичида бўлиб, бу жараёнда халқаро мулоқотнинг бутун дунёда тан олинган воситаси саналган инглиз тили банк-молия терминологияси билан узвий тарихий ва ўзаро алоқадорликда рус, араб ва форс тиллари банк-молия терминологияси ҳам муҳим роль ўйнамоқда. Тилларнинг ўзаро таъсирини ўрганиш тилшуносликнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланиб, бу борада ўзбек тили банк-молия терминосистемасини чуқурроқ илмий-тадқиқ қилиш, ундаги миллийлик ва байналмилаллик хусусиятларини очиб бериш муҳим аҳамият касб этади. Тараққиёт тамойилларига асосланган ҳолда «...илмий тадқиқот ва инновация фаолиятини рағбатлантириш, илмий ҳамда инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш, банк-молия соҳаларига рақамли технологияларни олиб кириш, замонавий банк амалиёти, менежменти ва хизматларини такомиллаштириш, бир сўз билан айтганда кенг кўламли трансформация ислоҳотларини амалга ошириш»1га бўлган эҳтиёжлардан келиб чиқаётган ҳозирги куннинг талаби турли тизимли тилларни ўқитишда талабаларга чет тилидаги касбий терминларнинг лексик-семантик, грамматик, функционал-структуравий жиҳатларини ўргатишдан иборат. Зеро, банк-молия соҳаси мутахассисларини тайёрлашда соҳага оид терминлар тизимини илмий асосда чуқур тадқиқ қилингани, ўзбек ва хорижий тилларда умумий, хусусий жиҳатларини аниқлаш бўйича илмий изланишлар олиб бориш кўлами ҳамда самарадорлик кўрсаткичини янада ошишига кенг имкониятлар яратади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги, 2019 йил 8 октябрьдаги ПФ-5847-сон «Ўзбекистон Республикаси олий таълимтизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепсиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармони, 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3151-сон «Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2018 йил 23 мартдаги ПҚ-3620-сон «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сон «Олий таълим муассасаларида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 394-сон «Меҳнат бозорида талаб юқори бўлган малакали кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва яна бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгилаб берилган вазифаларни ҳамда банк-молия соҳаси фаолиятини юксалтиришга ушбу илмий-тадқиқот иши муайян даражада хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |